Тоғ жинсларининг ёшини аниқлашда радиологик усуллар


Download 93.67 Kb.
bet6/7
Sana05.05.2023
Hajmi93.67 Kb.
#1430000
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
tog jinslarining yoshini aniqlashda

Радиоуглерод усули ёши 60 минг йилдан ортиқ бўлмаган геологик объектларнинг ёшини аниқлаш учун фойдаланилади. Ерда углероднинг учта изтопи - 12С, 13С ва 14С мавжуд. Уларнинг табиатдаги концентрацияси жуда турлича: 12С барча углероднинг 98,9 % ни, 13С - 1,1 % ни, биз учун жуда муҳим бўлган радиоактив изотопи 14С эса атмосфера ва тупроқнинг жудаям кам улушини (1012 %) ташкил этади. У азот атомлари ядросини космик нурлар протонлари билан бомбардировка қилиниши туфайли доимо ҳосил бўлиб туради, кейинчалик яримпарчаланиш даври 5730 йил давомида барқарор азотга айланади. Бир неча йил давомида янги ҳосил бўлган радиоуглерод фотосинтез орқали сайёранинг бутун биосферсидаги айланма ҳаракатга жалб этилади.
Ҳар қандай тирик организмда радиоуглерод миқдори ер атмосферасидагига тенг бўлади, бу тенглик уларнинг фотосинтези ёки ҳаёти тўхтагунгача озиқланиши туфайли сақланади. Биологик қолдиқларнинг радиоактивлигини ўлчаш орқали организмнинг ўлган вақтини ёки дарахтларнинг йиллик ҳалқалари шаклланишининг охирини ҳисоблаб топиш мумкин. Бундай тадқиқотларга мисол тариқасида миср фараони саркофагининг ёши - 2190 йил ва Бристол қарағайининг ёши - 4300 йил этиб аниқланганлигини кўрсатиш мумкин.
14С атмосферада космик нурларнинг таъсирида узлуксиз ҳосил бўилиб туради. Углероднинг 14С эркин атомлари 14СО2 молекуласига киради ва улар тирик организмлар томонидан ўзлаштирилади. Органик суяк моддаларидаги 14С нинг миқдори тирик организмлар таркибига киргандан бошлаб ўтган вақтни аниқлашга имкон беради.
Атмосферанинг устки қатламларида ҳосил бўлувчи углероднинг радиоактив изотопи 14С турли тоғ жинсларида (кўмир, оҳактош) тўпланади ва парчалана бошлайди. 14С изотопнинг парчаланмаган миқдори бўйича объектнинг кўмилган вақти баҳоланади (14С концентрациясининг атмосферада доимийлиги тахминидан келиб чиққан ҳолда).
Радиологик усулларнинг ҳозирги вақтдаги имкониятлари анча юқори, амалда барча тоғ жинслари ва минералларнинг ёшини жуда ишончли даражада аниқлаш мумкин. Бу усулларни қўллашдаги асосий қийинчиликлар геохронологик маълумотларни талқин қилиш билан боғлиқ. Умумий ҳолда турли усуллар ёрдамида олинган натижаларнинг мос келиши реал ёш қийматининг ишончли мезони ҳисобланади. Бунда ёшнинг ҳисоблаб топилган қиймати ҳисобланган моделига мос келиши геохронологик системанинг (радиоактив - радиоген элемент) ҳосил бўлиш вақтига мос келади ва бу ҳар доим ҳам геологик объектларнинг шаклланиш вақтига мос келавермайди, унинг ривожланишидаги муайян босқичларни акс эттириши мумкин. Бир хил ва ишончли маълумотлар олиш учун геологик-петрографик, геокимёвий ва изотоп-геохронологик тадқиқот усулларини имконияти борича бирга қўллаш даркор.



Download 93.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling