Tormozlarning umumiy tuzilishi


Download 1.94 Mb.
bet10/11
Sana30.04.2023
Hajmi1.94 Mb.
#1411093
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Tormozlarning umumiy tuzilishi

Ғамлама резервуар

Агар вагонларда юзга қарши ускуна ўрнатилса, ғамлама резервуар ёки истеъмол резервуарини ҳажми икки баравар оширилади, яъни ҳажми 78 л бўлган иккита намунавий ғамлама резервуарлар ёки битта 156 л ёки 170 л ҳажмлилари ЭР электропоездидаги бош резервуарларида қўлланилади.


Ғамлама резервуарларни ҳисоблига нисбатан 1,5 баравар ошиқ бўлган босимда гидравлик синовлардан ўтказилади. Техника хавфсизлигига биноан барча тузатиш ишлари, резервуардан сиқилган ҳавони чиқариб юборилгандан сўнг, бажарилади.
Тормоз цилиндрлари ва ғамлама резервуарлар.

Тормоз цилиндрлари тормоз системаларини кучланган органлари бўлиб, тормоз колодкаларини ғилдиракларга сиқилишини бажарувчи ричакли узатишларга сиқилган ҳаво босимидан поршень ва шток орқали кучларни узатиш учун мўлжалланган.


Ҳаракатли таркибда ўрнатилишига кўра тормоз цилиндрлари вертикалли ва горизонталли бўладилар.
№ 188Б ва 519Б тормоз цилиндрларини (расм-10.7, а) юк вагонларида ва локомотивларда ўрнатилади. Клапанлар.

Ҳаракатли таркибда клапанларни қуйидаги турлари қўлланилади: чиқариш, сақловчи, орқага қайтарувчи, қайта уловчи ва юқори босимли.


Биттали № 31 чиқариш клапани ҳавони ғамлама резервуар ва ҳавотақсимлагичични ишчи камерасидан чиқариб юбориш, шунингдек чиқариш тартибини қўл ёрдамида бажариш учун мўлжалланган.
Иккитали № 140 чиқариш клапани № 135 ҳавотақсимлагичининг икки камерали резервуарига ўрнатилади.
№ 155 ва 155 А орқага қайтариш клапани компрессор ва бош резервуари орасига дам бериб сиқиш қувурида ўрнатилади.
№ Э-175 орқага қайтариш клапани электровоз ва электропоездлардаги 1/2" резьбали бошқариш резервуари ва истеъмол магистрали орасидаги қувурларда ўрнатилади.
№ 526 орқага қайтариш клапани резьбаси 1 1/2" бўлган дам бериб сиқиш қувурўтказгичларидаги бош резервуарлар ва компрессор орасига ўрнатилади.
№ 30Ф орқага қайтариш клапанн локомотивлар бош резервуарини тормоз магистралидан йўлда юрмаётган ҳолатида ҳаво билан таъминлаш учун қўлланилади.
№ ЗПК қайта улаш клапани ёрдамчи тормоз крани ишлаганда ва ишламаганда, ҳавотақсимлагичдан локомотив тормоз цилиндрини автоматик ўчириш учун мўлжалланган.
№ ЗМД максимал босим клапани сиқилган ҳаво босимини чегаpaлаш учун қўлланилади.
№ 216 сақловчи клапан компрессорни биринчи ва иккинчи сиқиш босқичлари орасига ўрнатилади ва 0,35 - 0,40 мПа босимга тўғирлайдилар.


Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling