Тренингни асосий мақсади:
Инсонларга бўлиб ўтаётган кечинмаларни тўғри изоҳлашни ўргатиш.
Ҳар бир одамни ўзини хоҳиш истакларини тўғри таҳлил қилишни ўргатиш.
Шахсни ўз олдига қўйган мақсадларга қандай қилиб эришишни ўргатади.
Орзуларимизни реалликка чиқаришни ўргатади.
Миямиздаги фикрларни ҳар доим кераклигича ишлатишни ва уни миядан чиқара олишга ўргатади.
Мана шуларни инсонда шакллантиришдан иборатдир. Тренинг машғулотлари қуйидагиларга йўналган бўлади;
энг аввало муаммоларни келиб чиқишини англаш;
муаммолар нималардан ва нима сабабдан келиб чиқиши, қандай омиллар таъсирида юзага келган (хусусийми, оммавийми).
ички тўсиқларни келиб чиқиши ва уларни қандай қилиб бартараф этиш.
келиб чиқаётган эмоцияларни қандайлигига қараб назорат қила билиш;
Ёмон энергияларни одамни ички дунёсидан тозалаш ва муаммолардан қандай халос бўлишни тушунтиришга йўналтирилади.
Қўйида эътиборингизга тортинчоқлик ҳиссини бартараф этишга мўлжалланган психологик тренинг машғулотларини ҳавола этамиз. Бу машғулотларни катталар ҳамда болаларда ҳам ўтказиш мумкин.
Мазкур психологик тренингга киритилган барча машқ ва топшириқлар шахсларда намоён бўладиган, хавотирланиш, шахслараро мулоқотга кириша олмаслик, ўз-ўзига нисбатан ноадекват, паст баҳо бериш, мустақил фикрини айтишга қийналиш, уялиш, тортинчоқлик ҳиссиётларини бартараф этиш мақсадида ва шу билан бирга мулоқотчанлик сифатларини оширишга, тўғри муносабатларга киришиш кўникмаларини ривожлантириш учун хизмат қилади.
Бу машғулотлар ҳар бир шахсга, ўзини ва атрофдагилар билан бўлган муносабатларини янада яхшироқ тушунишга, тенгдошлари билан бўлган муносабатларда учрайдиган қийинчиликларни енгишни ўрганишга, ўзининг кучли ва кучсиз томонларини билиб олишга, энг муҳими, ўзини ўзгартиришга ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |