Toshiba 142 ёшда: Энг йирик япон конгломератларидан бирининг тарихи ва унинг шубҳали истиқболлари
Toshiba 50-70-йилларда. Жаҳон бозорига чиқиш
Download 0.67 Mb.
|
Toshiba 142 ёшда
Toshiba 50-70-йилларда. Жаҳон бозорига чиқиш
50-йилларда компания радиотехника бозорида ишлашда давом этди ва ЭҲМларни ишлаб чиқара бошлади. Шу даврнинг ўзида Toshiba электрон гуруч қайнатгичлар, микротўлқинли печлар, шунингдек илк транзисторли телевизорлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. 1965 йилда IHI Corporation'нинг кемасозлик соҳасида ном қозонган мутахассиси Тосиво Доко компания президенти этиб тайинланди. У ўша пайтда муаммолар гирдобида бўлган Toshiba'ни тиклаши керак эди. Доко IHI раислигини ҳам сақлаб қолган. Икки компания ҳам шу пайтгача бир-бирининг акциясига эга бўлган. Доко президент бўлгач, бу ҳамкорликни янада кенгайтирди. Toshiba IHI'даги улушини оширди, компаниялар ўз раҳбарларини бир-бирларининг кенгашларига киритишди ва савдо шартномалари тузишди. Доко компания бошқарувидан ташқари, корпоратив маданият билан боғлиқ муаммоларни ҳам ўз зиммасига олганди. У янги бошқарувчиларни ишга олади. Унинг кейинги қиладиган ишлари Toshiba фаолиятини мустаҳкамлаш ва сотувлар бўлимини кенгайтиришдан иборат бўлган. Доко Toshiba'нинг заём капиталига тобеълигини камайтириш борасида ҳам қайғурган. Компания қўшимча сармояларни жалб қилиши керак бўлган ва у кредит ўрнига ўз акцияларини сота бошлаган. Доко четдан кўп акционерларни жалб қилмоқчи эмасди, шу боис General Electric'да тўхтади. Америка конгломерати Иккинчи жаҳон урушидан олдиноқ Toshiba'га қизиқиш билдирган. Йирик акциялар пакетининг General Electric'га сотилиши япон компанияси раҳбариятига модернизация учун қўшимча капиталга эга бўлиш имконини берган. Доко компаниянинг келгуси ривожини уни глобал кенгайтиришда кўрган. Асосий бозор АҚШ бўлган. Toshiba генераторлар, двигателлар, трансформаторлар ва электроника экспорти учун маҳаллий компаниялар билан шартнома имзолаган. 1967 йилда Toshiba 67 та шўъба корхона ва 100 минг кишидан иборат персонални назорат қиларди. У Япониядаги энг йирик электроника ишлаб чиқарувчи ва катталиги бўйича мамлакатдаги тўртинчи компания эди. 60-йилларда Toshiba инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқаришда давом этди. 1961 йилда дунёдаги илк маиший сплит-тизим ишлаб чиқилган. 1968 йилда Toshiba биринчи япон ротацион компрессорини ишлаб чиқарди. Компаниянинг 60-йилларда йўлга қўйилган йўналишларидан яна бири Toshiba Musical Industries бўлди. Ушбу овоз ёзиш фирмаси ўзининг Toshiba Records лейблига эга бўлган, шунингдек Япония ҳудудида хорижий лейблларни тарқатиш билан ҳам шуғулланган. 1973 йилда бу компания акцияларининг 50 фоизини Beatles, Beach Boys, Depeche Mode каби гуруҳлар овоз ёзган Британиянинг Capitol EMI компанияси харид қилган. Toshiba Musical Industries - Toshiba EMI'га қайта номланганган. 70-йилларда Toshiba қатор шўъба корхоналарни ишга туширди ва аста-секинлик билан йирик кўп тармоқли конгломератга айланди. Унинг мақсади аввалгидек АҚШ бозорлари эди. 1973 йилда компания Sharp билан ҳамкорликда калькуляторлар соҳасида ишланмалар қилган. Дунёдаги илк СК-дисплейли Elsi Mate EL-805 калькулятори намойиш қилинган. Компаниянинг 70-йиллардаги яна бир муҳим йўналишларидан бири процессорлар ишлаб чиқариш бўлди. Бу даврда кўплаб япон гигантлари айнан шу соҳага мурожаат қилишган. 1971 йилда у Electronic Engine Control лойиҳасига қўшилган ва 1973 йилда 12 битли микропроцессорни тақдим этган. 1970 йилда компания дунёдаги биринчи рангли видеофонни намойиш қилди. 1972 йилда у 700 минг киловаттли илк япон турбогенераторини ишлаб чиқарди. Уч йилдан кейин эса миллион киловаттли версия тайёр бўлади. 1978 йилда компания биринчи япон матнли процессори - JW-10 ҳақида эълон қилди. JW-10'нинг нархи 6,3 миллион иена бўлган. Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling