Toshiba 142 ёшда: Энг йирик япон конгломератларидан бирининг тарихи ва унинг шубҳали истиқболлари
Download 0.67 Mb.
|
Toshiba 142 ёшда
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хисасиге Танака
- "японлар Эдисони"
- Shibaura Engineering Works
- Ичисуке Фудзиока
- Hakunetsu-sha Co
- Tokyo Shibaura Electric
Toshiba 142 ёшда: Энг йирик япон конгломератларидан бирининг тарихи ва унинг шубҳали истиқболлари 1939 йилда асос солинган Toshiba дунёдаги энг йирик чип, маиший ва офис электроникасини ишлаб чиқарувчи корпорацияларидан бирига айланди. Шунингдек у HD-DVD форматининг яратилишида иштирок этган ҳамда робот техникаси соҳасида юқори технологик ишланмалари билан машҳур. Молиявий ҳисоботларнинг сохталаштирилиши ва Westinghouse муаммолари туфайли Toshiba ҳозир қийин вазиятда қолган, ҳатто раҳбариятнинг ўзи ҳам конгломератнинг келгусидаги истиқболларига шубҳа қилмоқда. 2017 йилнинг 11 апрелида маълум бўлишича, Toshiba келгусидаги фаолиятини шубҳа остига қўйди. Молиявий йил якунларига кўра, компания 9,2 миллиард доллар зарарни прогноз қилмоқда. Раҳбарият уни қутқаришга уриниб, алоҳида йўналишларни сотишга киришди. Toshiba ўз тарихи давомида бир неча инқирозларни бошдан кечирган ва мураккаб вазиятлардан доим муваффақиятли чиқишнинг уддасидан чиққан. Toshiba'нинг асосчиси муҳандис Хисасиге Танака ҳисобланади. У 1799 йилда уста-ҳунарманд оиласида дунёга келган. Болалигидан ўз ихтиролари билан машҳур бўлган Хисасиге 14 ёшидаёқ чиройли ва мураккаб конструкцияларни тайёрлай олувчи дастгоҳни яратган. У пайтлар Японияда бундай технологиялар бўлмаган. 20 ёшида у "каракури-нингё" механик қўғирчоқларини тайёрлай бошлаган. Танаке ҳақиқий санъат асарларини яратарди ва улар билан томошалар кўрсатиб, мамлакат бўйлаб саёҳат қиларди. Хисасиге оилада тўнғич ўғил бўлган ва шу боис ота касбини мерос қилиши керак эди, лекин ихтирочи отасини бундай шарафни кенжа укасига кўрсатишга кўндирган, ўзи эса саёҳат қилишда давом этган. Хисасигенинг асосий орзуси ихтирочи бўлиш эди, у доимо ўз кўникмаларини мукаммаллаштиришга ҳаракат қилган. 1830-йилларнинг ўртасида "каракури" томошалари машҳурликни йўқота бошлаганида Танаке Осакага қараб йўл олди ва у ерда гидравлика, пневматика ва колза ёғи асосидаги ёритиш шакллари устида тажриба қилган. У чўнтак шами, шунингдек оддий шамдан ўн карра кўп ёритувчи узоқ ёнувчи лампаларни яратган. Танака харидорлар эҳтиёжини қондириш учун лампанинг етти хил вариациясини тайёрлаган. Танака бироз вақт Киотода бўлиб, у ерда математика, тақвим ва астрономияни ўрганган. Бу даврда у махсус ёнғинга қарши насос ишлаб чиққан. Унинг яна бир машҳур ихтироларидан бири "Мириада йиллар соатлари" бўлган. Улар япон маданий меросининг бир қисмига айланган. Ишланма суткадаги вақт, йил, ой, ой фазаси, Япония вақти ва қуёш даврини кўрсатиб турувчи соатдан иборат. Соат минглаб қисмлардан ташкил топган, Танака уларни уч йил давомида одий асбоб-ускуналар ёрдамида тўплаган. 2004 йилда японлар Танаканинг санъат асари нусхасини бажаришга уриниб кўришган. Бунинг учун ярим йил давомида фаолият кўрсатган 200 нафар муҳандис керак бўлган. Ҳатто улар ҳам баъзи деталарни такрорлашнинг уддасидан чиқа олишмаган. Танаканинг яна бир машҳур ихтироси - Япониядаги биринчи планетарий. Америка ва европаликларнинг ҳайдалишига қаратилган Сонно Дзёи ҳаракатининг оммалашиши натижасида Киото хорижий технологияларга боғлиқ кишилар, шу жумладан Танака учун ҳам хавфли бўлиб қолди. Ихтирочи турар-жойини ўзгартиришга мажбур бўлди - у Сагадаги Кюсю оролига кўчиб ўтди. Бу ерда у нафақат тинч аҳоли, балки ҳарбий мақсадларда ҳам лойиҳалар ишлаб чиқа бошлади. У биринчи япон паравози ва буғда ҳаракатланувчи ҳарбий кемани яратган. 1860-йиллар ўрталарида Танака қадрдон Фукуока префектурасига қайтади ва у ерда қурол-яроғ ишлаб чиқиш ва турли тинч ихтироларни яратишга ёрдам беради. Далаларни суғорувчи машина ҳам шулар жумласидандир. Танакани кўпинча "японлар Эдисони" деб аташади. Унинг ихтиролари кўплигига қарамай, 1875 йилда яратилган Tanaka Engineering Works компанияси унинг асосий мероси ҳисобланади. Унинг пайдо бўлиши 1873 йилда япон ҳукуматининг Танакага топширган вазифаси - телеграф ускунасини яратиш натижасидир. 1875 йилда Токиода Toshiba тарихига старт берган фабрика пайдо бўлди. Tanaka Engineering Works Япониядаги биринчи телеграф ускунаси ишлаб чиқарувчиси бўлди. Унинг асосчиси 1881 йилда ўз ишини ўғли Дайкитига мерос қолдириб, ҳаётдан кўз юмди. 1893 йилда компания Mitsui томонидан харид қилинди ва ўз номини Shibaura Engineering Works'га алмаштирди. Танака телеграф ускуналарини яратган бир пайтда Toshiba тарихини бошлаб берган яна бир компания — Hakunetsu-sha Co. фаолияти йўлга қўйилди. Унинг асосчиси Ичисуке Фудзиока бўлган. У 1857 йилда дунёга келган ва самурайлар оиласида тўнғич ўғил бўлган. Ичисуке 18 ёшида телеграф ва электрон ёритиш бўйича мутахассис профессор Уильям Айртон раҳбарлиги остида ўқий бошлади. 1884 йилда Фудзиока АҚШда Томас Эдисон билан танишиб қолади. Ватанига қайтган Фудзиока биринчи йой лампани яратди, 1890 йилда эса Hakunetsu-sha Co. компаниясига асос солди. 1899 йилда у ўз номини Tokyo Electric Company'га алмаштирди. Икки компания ҳам инқилобий аҳамиятга эга бўлиб, Японияни электроника соҳасида сезиларли олдингаолиб чиқди. Shibaura Engineering Works компанияси Mitsui раҳбарлиги остида ривожланиб, бошқа соҳаларга ҳам муваффақиятли кириб борган. Айнан шу компания 1930 йилда биринчи япон музлатгичини намойиш қилган. Бу моделнинг самаралилиги ва рақобатбардошлилиги бугунга қадар шубҳа остига олинади. Shibaura моделининг ягона устун жиҳати - унинг рақиблар музлатгичига нисбатан пастроқ шовқин чиқариб ишлашида. 1939 йилда Shibaura Engineering Works ва Tokyo Electric Company бир компания — Tokyo Shibaura Electric'га бирлашди. 1978 йилда унинг номи Toshiba'га қисқарди. Улар бирлашгунга қадар ҳам бирга ишлашга улгуришган ва Mitsui дзайбацу (20-аср ўрталарига қадар Япониядаги конгломерат)сининг бир қисми бўлишган. Улар ўз олдига электроника соҳасидаги дунё етакчиларидан бирини яратишни мақсад қилишган. Tokyo Shibaura Electric урушдан олдинги Японияда Mitsui'нинг молиявий қудратига таяниб ишлай бошлади. Бу бир қатор харидларни амалга ошириш ва маҳсулотлар ассортиментини сезиларли даражада ошириш имконини берди. Компания радиоприёмниклар, генераторлар, рентген трубкалари, чўғланма лампалар ишлаб чиқарди. Уруш даврида ишлаб чиқариш ҳажми радарлар ва бошқа электрон ишланмалар билан кенгайди. Бошқа компанияларда бўлгани каби уруш даври Toshiba учун ҳам катта талофатлар билан тугаган. Компания заводлари жабр кўрган, у вазиятни тиклаши учун катта куч сарфлашига тўғри келган. Дзайбацу тақиқланган, зеро у маълум бир вақт Mitsui Bank кўмагисиз қолган. Кэйрецу (янги форматдаги конгломерат) ҳосил бўлиши билан Mitsui Toshiba унинг бир қисмига айланади. Урушдан кейинги даврда компания ўз маҳсулотлари ассортиментини фаол кенгайтира бошлади. Шу жумладан босма машиналар линейкасини ривожлантирди. Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling