Toshiba 142 ёшда: Энг йирик япон конгломератларидан бирининг тарихи ва унинг шубҳали истиқболлари
Download 0.67 Mb.
|
Toshiba 142 ёшда
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тайзо Нисимура
- Toshiba 2000-йилларда. iPod яратишдаги иштирок, форматлар жанги
- Тадаси Окамура
- Норио Сасаки
Toshiba 1990-йилларда
1990-йилларда компания GE билан навбатдаги шартномани имзолади. Бу сафар икки гигант чўғланма иплар ишлаб чиқаришга қарор қилди. Шу даврнинг ўзида Toshiba инновацион компьютер экранларини ишлаб чиқариш билан шуғулланиб, IBM билан муваффақиятли ҳамкорлик юритган. Шунингдек компания Time Warner билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўйган. Уларнинг ҳамкорлиги интерактив кабель телевидениеси соҳасигача кенгайган. 1991 йилда Time Warner’нинг 5,6 фоиз акциясини харид қилган. 1995 йилда Toshiba, Time Warner, Hitachi ва бир қатор бошқа компаниялар соҳа стандартига айланган DVD диск форматини таклиф қилишди. 1996 йилда Toshiba илк DVD-ROM-приводлар и DVD-плеерларни ишлаб чиқарди. Toshiba бошқа ҳамкорларга ҳам эга бўлган. Улардан Siemens ва IBM билан ҳамкорлик алоқаларини қайд этиш мумкин. 1996 йилда Тайзо Нисимура компаниянинг янги президенти бўлди. У компанияни япон инқирози вақтида бошқарган. Toshiba талаб ва нархнинг пасайиши, шунингдек яримўтказгичлар ва истеъмолчи электроника соҳасидаги рақобатнинг ошишини бошидан ўтказди. 1998 йилнинг сентябрида Toshiba радикал қайта қуриш режасини тақдим этди. У 6500 ишчи ўриннинг қисқариши ва штатнинг камайишини ўзида мужассам қилган. Қайта қуриш режаси асосида компаниянинг ички тузилмаси ҳам ўзгариб, 15 бўлим ва 8 бизнес-гуруҳдан ташкил топди. Директорлар кенгаши 34 кишидан 12 кишига қисқарди, 1000 шўъба корхона ва филиаллардан 300 тасигина қолди. Toshiba’да машҳур «Олти Сигма» концепцияси қўлланди ва бу 2000 йилга бориб, компаниянинг 1,3 миллиард доллар тежашига имкон яратди. Toshiba 2000-йилларда. iPod яратишдаги иштирок, форматлар жанги Қабул қилинган чоралар келгусида фойда келтирди, бироқ 1999-2000 молиявий йил натижаларига кўра, компаниянинг йўқотишлари 264,2 миллион долларни ташкил қилди. 2000 йилда раҳбариятда ўзгаришлар рўй берди. Нисимура раис лавозимини эгаллади, янги президент эса Тадаси Окамура бўлди. Янги раҳбарнинг вазиятни яхшилаши, даромадларни қайтариш ва бозордаги позицияни тиклаши кутилганди, бироқ вазият яхши томонга ўзгармади. Окамура ҳам вазиятни яхшилаш учун штатни қисқартириш ҳисобига ўсишни режалаштирди. У ходимларни қўллаб-қувватлаш учун қўлидан келганича ҳаракат қилди – электрон почта орқали мактублар йўллади, завод бўлимларига бориб, ходимлар билан шахсан суҳбатлашди. Бир неча йиллик йўқотишлардан кейин 2000 йил ўрталарида компания ўз молиявий кўрсаткичларини яхшилади. 2000-йиллар мобайнида компания бир неча ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширди ва қатор инновацияларни ишлаб чиқарди. Жобснинг қайтишидан сўнг Toshiba Apple’га маҳсулот етказиб берувчилардан бири бўлиб қолди. 2000 йилда биринчи iPod лойиҳасини яратиш ишлари бошланди. Бу иш учун Жон Рубинштейн масъул эди, у iPod яратиш учун кичик, лекин жуда сиғимли қаттиқ диск кераклиги муаммосига дуч келди. 2001 йилда Рубинштейн Япониядаги компания етказиб берувчилари билан учрашди. Унда Toshiba муҳандислари ўзларининг энг янги ишланмаларини намойиш қилишди ва бу борада ҳамкорлик қилишга келишиб олишди. 2002 йилда DVD-HD ва Blu-Ray форматлари жанги бошланди. Toshiba унинг энг муҳим иштирокчиларидан бирига айланди. Ҳаммаси нимадан бошланди? Бир қатор технология компаниялари - Sony, Matsushita, LG, Pionneer, Philips, Samsung 2002 йилнинг қишки мавсумида Blu-Ray форматини расман тақдим этишди. Кузда Toshiba ва NEC ўз формати – AOD (кейинчалик HD-DVD деб аталди)ни намойиш қилди. Икки ҳолатда ҳам технологиялар учун улкан маблағлар сарфланганди. Бу жангдаги ғолибларни оддий фойдаланувчилар эмас, Blu-Ray’ни танлаган киностудиялар белгилаб беришди. 2008 йилда Toshiba DVD-HD форматидан воз кечиб, мағлубиятни тан олди. Шу даврда компаниянинг уяли телефонлар линейкаси ривожланишда давом этди. Toshiba бу бозорга 90-йилларда кириб келган эди. 1996 йилда компания Hagenuk Telecom билан ҳамкорликда GSM тармоғида ишловчи биринчи уяли телефон — TCP-6000’ни намойиш қилди. 2001 йилда Toshiba NTT-DoCoMo мобил оператори кўринишидаги мижозга эга бўлди ва у учун телефонлар ишлаб чиқара бошлади. 2002 йилда Mitsubishi билан 3G тармоқдаги телефонларни ишлаб чиқаришга йўналтирилган шартнома имзоланди. 2000-йиллар давомида компания телефонларнинг кенг ассортиментини ишлаб чиқарди, баҳолар эса турлича бўлган. 2009 йилда Японияда мобил телефонларга талабнинг камлиги туфайли бу йўналишдан воз кечилган, фақатгина Хитойдаги завод телефон ишлаб чиқаришда давом этган. 2010 йилда компания ўз мобил бўлимини Fujitsu билан бирлаштирди. Уларнинг умумий корхонаси Fujitsu Toshiba Mobile Communications номини олди. Улар 2012 йилга қадар компанияни бирга бошқаришди, охир-оқибат Fujitsu Toshiba’нинг улушини сотиб олди. 2009 йилда бу компаниялар бошқа соҳада – қаттиқ дисклар ишлаб чиқаришда ҳамкорлик қилишган. Шу тариқа улар Toshiba Storage Device компаниясига асос солишган. Улушлар эса тақсимланган: Toshiba – 80,9 фоиз, Fujitsu – 19,1 фоиз. 2010 йилнинг 30 декабрида Toshiba Fujitsu’нинг акциялар пакетини сотиб олади. 2006 йилда Окамура ўз лавозимини тарк этиб, уни Ацутоси Нисидега топширади. Окамура бу танловни ўзи амалга оширади. Нисиданинг асосий қарорларидан бири - 2006 йилда 5,4 миллиард долларга Westinghouse Electric хариди бўлди. Конгломератнинг бу қисми ядровий энергетикага эътибор қаратди. 2009 йилда компания бошқарувига Норио Сасаки келади. Унинг энг муваффақиятли фаолият юритган соҳаси ядровий энергетика бўлди. Сасаки шу соҳа мутахассиси бўлган ва Westinghouse’ни қўлга киритишда бевосита иштирок этган. Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling