Toshiba 142 ёшда: Энг йирик япон конгломератларидан бирининг тарихи ва унинг шубҳали истиқболлари
Toshiba 2010-йилларда. Конгломерат ёпилиш арафасида
Download 0.67 Mb.
|
Toshiba 142 ёшда
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хисао Танака
- Сатоси Цунакава
Toshiba 2010-йилларда. Конгломерат ёпилиш арафасида
Сасаки бошчилигида компания бошқа соҳаларини ҳам кенгайтирди. Mitsubishi электрокарлари учун батареялар ишлаб чиқариш шулар жумласидандир. 2011 йилда ядровий энергетика соҳасида муаммолар пайдо бўлди. Toshiba учинчи ва бешинчи энергоблокини қурган «Фукусима-1» АЭС аварияси даромаднинг камайиши ва бозордаги вазиятнинг ёмонлашувига олиб келди. Компания қийинчиликларни енгиб ўтиш мақсадида 2011 йилда смарт-тармоқлар бозорига чиқди, у Швейцариянинг Landis + Gyr компаниясини 2,3 миллиард долларга харид қилди. Toshiba’нинг ҳисоб-китобларига кўра, яқин ўн йилликда бу бозор олти карра ўсиши ва 70,9 миллиард долларга етиши керак эди, қарор ўзини оқлади. 2012 йилда Toshiba 850 миллион долларга IBM’нинг POS-тизимлар (кассирлар томонидан фойдаланиладиган махсус дастурий қурилмалар комплекси) ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи йўналишини сотиб олди. 2014 йилда Американинг OCZ Storage Solutions компанияси харид қилинди. 2014 йилда Toshiba робот техникаси соҳасидаги инновациясини намойиш этди. Компания муҳандислари одамсимон Айко Тихира андроид-роботни яратишди. Toshiba’нинг сўнгги вақтдаги юқори технологик ишланмалари ҳақида гап кетганда, 4К қарорли 3D-UHD-экранни қайд этиш лозим. Уни томоша қилиш учун махсус кўзойнак талаб қилинмайди. Toshiba ушбу технологияни мобил телефонларда қўлламоқчи. Компания 3D-кўзойнаклар ишлаб чиқариш бўйича етакчилардан бири ҳисобланади. 2014 йилда у смартфон, компьютер ва планшетлар билан бирга ишловчи “ақлли” кўзойнакларни тақдим этди. 2013 йилда Toshiba компанияси директори лавозимини Хисао Танака эгаллади. Унга энергетика соҳаси ва чип ишлаб чиқаришни ривожлантириш, компьютер бизнесини қайта ташкиллаштириш, харажатларни қисқартириш ва даромадни кўпайтириш вазифалари юкланганди. 2015 йилда Toshiba’нинг олти йил давомида ўз даромад суммасини 1,3 миллиард долларга ошириб келгани тўғрисида хабар тарқалди. Бу можаро Танака, раис ўринбосари Сасаки ва маслаҳтчи лавозимини сақлаб қолган Нисидаларнинг истеъфосига сабаб бўлди. Компаниянинг вақтинчалик раҳбари этиб тайинланган Масати Муромати акционерлардан расман узр сўради ва бундай вазият такрорланмаслиги учун махсус комиссия чоралар кўришига ваъда берди. 2015-2016 молиявий йил якунларига кўра, компаниянинг камомади 6,2 миллиард долларни ташкил қилди. 2016 йилнинг мартида компаниянинг тиббий ускуналар ишлаб чиқарувчи Toshiba Medical Systems бўлими Сanon’га сотилди. 2016 йилда маиший техника йўналиши Lifestyle Products & Services 473 миллион долларга Midea’га сотилди. Шу йилнинг ўзида компания 1300 ходимини қисқартирди. Компания корпоратив йўналишда кенг кўламдаги компьютер техникаси – ПКдан то планшетларгача ишлаб чиқаришни режалаштирган. 2016 йилнинг июнида компаниянинг бош директори лавозимини Сатоси Цунакава эгаллади. Конгломератнинг бундан кейинги тараққиёти унинг зиммасига юкланди. Унинг асосий муаммоси – Westinghouse бўлди. Охир-оқибат 2017 йилнинг 29 мартида Toshiba компанияси Westinghouse’нинг банкротлигини тасдиқлади. Ҳозирда компаниянинг йиллик камомади 9,2 миллиардга,салб акционерлик капитали эса 620 миллиард иенага етиши мумкин - бу Toshiba’нинг прогнозлари. 2017 йилнинг январь ойи охирида Toshiba вазиятни тўғирлаш учун бизнеснинг алоҳида бўлимларини сотишга тайёр экани маълум қилинди Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling