Тошкент 2011 режа: Кириш


Воқеа содир бўлган жойга чиқишдан аввалги тайёргарлик


Download 32.6 Kb.
bet3/9
Sana20.12.2022
Hajmi32.6 Kb.
#1037191
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
кўздан кечириш

Воқеа содир бўлган жойга чиқишдан аввалги тайёргарлик қуйидагиларни:

а) жабрланувчи тиббий ёрдамига муҳтожлигини, агар у тиббий ёрдамга муҳтож бўлса, унга тезда тиббий (биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш) чораларини кўрсатишни;

б) воқеа содир бўлган жойни то терговчи етиб келгунига қадар (жиноятни фош этувчи далиллар ва бошқа турдаги изларни йўқолиб кетишини олдини олиш мақсадида) қўриқлашни ўз ичига олади.

Бунинг учун терговчи тезлик билан тегишли ички ишлар органига хабар қилиб, уларга воқеа содир бўлган жойни қўриқлашлари хақида, ўзи тергов гуруҳи билан етиб боргунча ҳеч кимни, ҳеч нарсага қўл билан тегмасликлари, ашёвий далилларни қўзғатмасликлари, бир ердан иккинчи ерга олиб қўймасликлари, изларни сақлаш хақида (агар терговчига жиноятни ким томонидан содир этилганлиги ҳам хабар қилинган бўлса, терговчи у ҳолда гумон қилинувчи шахсни ушлаш, бу воқеани кўрган кишиларни тарқалиб кетмасликлари ҳақида) кўрсатмалар беради;

в) агар воқеа узоқроқ жойда содир этилган бўлиб, у ердан холислар топиш қийин бўлса, терговчи воқеа содир бўлган жойга чиқишдан аввал холислар топиши керак;

г) тергов чамадони, ҳамма керакли нарсалар бўлиши шарт (масалан, ручка, қалам, линейка, сўроқ килиш баённомалари, воқеа содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси ва ҳ.к.).

д) зарур бўлса, искович итни ҳам олиб бориш чораларини кўриш керак;

е) жасадни ўликхонага олиб бориш учун ва далилий ашёларни олиб кетиш учун автоулов ҳам топиш керак;

ж) содир этилган жиноятни характерига, жиноят содир бўлган жойни ўзига ҳос хусусиятига қараб бошқа хилдаги тайёргарлик кўриши ҳам керак бўлади. Масалан, агар жасад сувни ичида бўлса, қайиқ топиш, агар ер қазиш зарур бўлса, бунда курак ва бошқа анжомлар олиш керак бўлади; агар содир этилган жиноят одам ўлдириш билан боғлиқ бўлса, врач криминалистни, агар жиноят техника хавфсизлиги билан боғлиқ бўлса, терговчи инженер-мутахасисни чақириши керак ва бошқалар.

к) агар воқеа содир бўлган жойдаги излар-қўл ва оёқ, транспорт, қон излари метереологик ҳодиса остида ўзгариши мумкин дейишга асос бўлса, бунда терговчи маълум ҳудуддаги профилактика ҳодимига, мансабдор шахсларга, ўзини-ўзи бошқариш органи рахбарига бу изларнинг устини унга зиён етмайдиган қилиб бирон нарса билан уни устини ўраб қўйишларини буюради.







  1. Download 32.6 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling