Тошкент 2011 режа: Кириш
Download 32.6 Kb.
|
кўздан кечириш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Зўрлаб номусга тегиш жиноятлари бўйича ходиса содир бўлган жойни кўздан кечириш
Жасадни кўздан кечириш
Жиноят қандай ҳолатда содир этилганидан қатъий назар ҳодиса жойида жасадни ташқи кўздан кечириш шарт бўлиб, у албатта суд-тиббиёт эксперти, агарда бунинг имкони бўлмаса врач иштирокида ўтказилади. Ҳодиса содир бўлган жойда жасадни кўздан кечиришда, уни экспертиза муассасасида текширишда камчилигини тўғрилаш мумкин бўлмаган ҳолатлар аниқланмоғи ва баённомада қайд этилмоғи шарт.
Зўрлаб номусга тегишга оид жиноят ишларини тергов қилишда қуйидагилар аниқланиши ва амалга оширилиши лозим: Содир этилган жиноятнинг характери; Зўрлаб номусга тегиш тўгрисида жабрланувчи кўрсатган ҳолатнинг тўгрилиги; Ашёвий далилларни топиш ва олиш; Гумон қилинган шахснинг кимлигини аниқлашга ёрдам берадиган ҳолатларни топиш. Шунингдек, бу муаммони ҳал этишда қуйидаги тавсияларга амал қилиш лозим: ҳодиса содир бўлган жойни имкони борича жабрланувчи иштирокида кўздан кечириш (кўпгина ҳолатларда жабрланувчиларсиз ҳодиса содир бўлган жойни аниқлаш ва ашёвий далилларни топиш қийин бўлади); кўздан кечиришдан олдин жабрланувчи барча ҳолатлар бўйича атрофлича сўроқ қилиниши ва унинг кўрсатмалари баённомада тўлиқ қайд этилиши лозим. Шундагина унинг берган кўрсатмаларини ҳодиса содир бўлган жойдаги ҳақиқий аҳволга қанчалик мос келишини тўгри баҳолаш мумкин; ҳодиса содир бўлган жойда қолган жиноятчининг қўл ва оёқ изларига, у қолдирган нарсалар ҳамда уларнинг қисмларига алоҳида эътибор бериш керак сигарета қолдиги, гугурт, тугма, газета ва унинг бўлаклари, ёзувли қогозлар); ҳодиса содир бўлган жойдан, бинолардан, каравот, мебеллардан, жабрланувчи ва гумонланувчи кийимларидан жинсий алоқа содир этилганлигини тасдиқловчи изларни (қон, сперма, жиноятчининг оёги, тиззаси, тирсаги таъсиридаги излар) қидириш керак; жабрланувчи ва зўрланган шахс ўртасида бўлган қарама-қаршилик натижасида йиртилган кийимлар ва синган нарсалар баённомада қайд этилиши ва ашёвий далил сифатида жойида суратга туширилиб, олиб кетилиши керак; ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш 6илангина чекланиб қолмасдан, жиноятчи ва жабрланувчи у ерга келиши ва кетиши мумкин бўлган йўлларни ҳам кўздан кечириш, бунда автотранспорт воситаси изларига алоҳида эътибор бериш лозим; ҳодиса содир бўлган жойдан тупроқ, сочилувчи жисмлар, ўсимликлар намуналари ва кейинчалик таққослаш мумкин бўлган нарсалар текшириш учун олиниши керак. Агар содир бўлган ҳодиса жойини кўздан кечиришда жабрланувчи ҳам иштирок этаётган бўлса, унинг ҳузурида аниқланган ҳолатларни шарҳлаш, олинадиган нарса, буюм ва жисмларнинг аҳамияти тўгрисида гапириш ёки фикр билдириш мумкин эмас. Ҳодиса жойини кўздан кечиргунча ёки кўздан кечириш ўтказилгач дарҳол жабрланувчи ва гумон қилинувчининг кийимлари олиниб, алоҳида ўралиши, уларнинг ўзлари эса суд-тиббиёт экспертизаси кўригидан ўтказилиши керак. Қуйидаги ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида аниқланадиган, топиладиган ва олинадиган айрим буюмлар, нарсалар, жисмлар, излар, доглар, жиноят қуроллари бўлиши мумкин бўлган пичоқлар ва ўқ отар қуроллар, жойларнинг табиий кўриниши, ранглари, шунингдек техник воситалар ҳамда мурда ва унинг аъзоларининг номланиши ва баҳоланиши кўрсатилган ҳолда схемалар берилган. Баённомаларда ва бошқа расмий ҳужжатларда уларнинг қайд этилиши ва кўринишининг чизилиши кўрсатилаётган тарзда бўлиши мақсадга мувофиқдир. Ўқотар қуроллар, айрим бошқа буюм ҳамда нарсалар ва улар барча қисмларининг ўзбек тилидаги соф таржимаси ҳозирча мавжуд эмаслиги сабабли, уларнинг асл мазмунини ўзгартирмайдиган хорижий тилдаги номлари кўрсатилади. Шу сабабли терговчилар уларнинг ўзбек тилидаги расмий таржимаси ёки оммавий ҳолда номлари қўлланила бошлангач, расмий ҳужжатларда ҳам худди шундай ёзишлари керак. Ҳодиса жойини кўздан кечириш энг муҳим тергов ҳаракатларидан бири бўлиб, бу қўлланмада уни ўтказишнинг усул ва услубларининг барча қирраларини кенг ёритиш мақсад қилиб олинган эмас. Муаллиф рус тилида чиқарилган шундай қўлланмалардан кенг фойдаланган ва амалий тажрибаларга таянган ҳолда бу тергов ҳаракатининг айрим муҳим жиҳатлари ҳамда умумий қоидаларига таъриф берган. Терговчи воқеа содир бўлган жойни кўздан кечиришда қўлида маълум техника воситалари ва айниқса тергов портфели бўлиши шарт. Воқеа содир бўлган жойни кўздан кечиришда одатда кўп киши қатнашади: терговчи, экспертлар, милиция ходимлари, холислар ва зарур ҳолларда прокурор ҳам қатнашиши мумкин. Юқорида кўрсатилган шахсларнинг бир – бирлари билан келишиб ҳаракат қилмаслиги воқеа содир бўлган жойнинг ўзгаришига, изларнинг бузилишига, баъзида бутунлай йўқолишига олиб келади, шунингдек иш учун аҳамиятли бўлган баъзи белгилар аниқланмай қолиши мумкин. Шунинг учун кўздан кечириш бир кишининг рахбарлиги остида ўтказилиши керак. Бу кишининг топширигини бажариш кўздан кечиришда қатнашувчиларнинг ҳар бири учун мажбурий бўлиши керак. Агар кўздан кечиришда прокурор қатнашаётган бўлса, бунда унинг ўзи бевосита раҳбарлик қилиши ёки раҳбарликни терговчига топшириб ўзи назорат олиб бориши мумкин. Воқеа содир бўлган жойни қайта кўздан кечиришнинг тактик хусусиятлари. Воқеа содир бўлган жойни қайта кўздан кечиришнинг тактик хусусияти ҳодиса содир бўлган жой ҳолатини ва унинг деталларини мукаммал текширишда ифодаланади. Агар биринчи кўздан кечиришда воқеа содир бўлган жой ҳолатлари ва унинг деталлари чуқур ва тўла текширилмаган бўлса, қайта кўздан кечиришда бунга йўл қўйилмаслиги керак. Шунингдек, терговчи биринчи кўздан кечиришда қайд қилган, қайт кўздан кечиришда ўз ўрнида бўлган ҳолатни, изларни қайта қайд қилиши мумкин. Биринчи кўздан кечириш сифатсиз ўтказилган бўлса, иш ҳолатига кўра топилиши мумкин бўлган излар, ашёвий далиллар аниқланмаган бўлса, кўздан кечириш баённомасида воқеа содир бўлган жой тасвири акс эттирилмаган бўлсагина воқеа содир бўлган жойни қайта кўздан кечиришга зарурат тугилади. Иккинчидан, биринчи кўздан кечириш ёмгир пайтида ёки кечаси ўтказилганлиги учун самарали бўлмаса, қайта кўздан кечириш ўтказилади. Бунда ҳам иккинчи кўздан кечириш биринчисини тўлдиради. Учинчидан, тергов жараёнида янги ҳолат тугилиб бу ҳолат қайта кўздан кечириш ўтказишни талаб қилса, бунда ҳам қайта кўздан кечириш ўтказилади. Кўздан кечириш натижаларини процессуал расмийлаштириш. Кўздан кечириш қанча чуқур ўтказилмасин, унинг натижалари кўздан кечириш баённомасига тўгри ва тўлиқ қайд қилинмаса, у аҳамиятсиз нарса бўлиб қолаверади. Шундай қилиб, воқеа содир бўлган жойни кўздан кечириш давомида аниқланган маълумотлар шу вақтда далилий аҳамиятга эга бўладики, қачонки, бу маълумот жиноят – процессуал қонунига риоя қилинган ҳолда маълум тартибда баённомага қайд қилинса. Қонунда кўрсатилган тартибда топилган далилларни мустаҳкамлаш бу воқеа содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомасини тузишда ўз ифодасини топади. Воқеа содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомасини тузиш энг қийин тергов ҳаракатларидан бири ҳисобланиб, терговчидан махсус малака талаб қилади. Кўздан кечириш баённомаси тузишнинг мураккаблиги ва кўп қиррали бўлганлиги учун жойдан кетмасдан туриб тузишга йўл қўйилади. Кўздан кечириш баённомасида кўздан кечиришнинг ҳамма деталлари ўз аксини топиши керак. Кўздан кечириш баённомаси уч қисмдан, яъни кириш, баёнот ва якунловчи қисмлардан иборат бўлади. Кириш қисмида кўздан кечириш жойи ва вақти, куздан кечиришнинг бошланиши ва тугалланиши, кўздан кечирган ва баённома тузган шахснинг, унда қатнашган ҳолислар, экспертларнинг исми, фамилияси, адреслари, кўздан кечириш вақтидаги шароит (сунъий ёки табиий ёруглик бўлганлиги, об – ҳаво шароити) ёзилади. Баёнот қисмида кўздан кечириш натижалари изчиллик билан баён этилади. Бу ҳақда юқорида таъкидлаб ўтилди. Якунловчи хулоса қисмида – кўздан кечириш қатнашчилари ўз фикр мулохазаларини ёзадилар ва имзоларини чеадилар. Кўздан кечириш баённомаси сиёҳ билан тоза ва тушунарли қилиб ёзилиш керак. Куздан кечириш давома аниқланган ва топилган нарсалар қандай тартибда топилган бўлса, шундай изчилликда баённомага туширилиши керак. Предметлар ўртасидаги масофа ва уларнинг ҳажми метр, сантиметрда кўрсатилиши керак. Бунда «олдидан», «чап томонидан», «яқинидан» каби сўзларни қўллаш мақсадга мувофиқ эмас. Воқеа содир бўлган жойнинг плани ва схемасига терговчи ва холислар имзо чекишлари шарт. Кўздан кечириладиган жойнинг плани метр, сантиметр ва миллиметрларга бўлинган масштаб шкаласи орқали тузилади. Воқеа содир бўлган жойдан топилган баъзи деталларни масштаб шкаласини ҳажмини аниқлаш мумкин бўлмаса, бундай деталлар схематик равишда планга киритилади. Бунда план билан схема уйгунлашади. Бинонинг ички томонини кенг равишда акс эттириш керак, чунки бинонинг ҳамма деворлари кўриниб турса, девордаги илинган нарсаларни планда акс эттириш қулай бўлади. Терговчи кўздан кечириш процессида кечиктириб бўлмайдиган қидирув – оператив тадбирларни ўтказиши керак. Кечиктириб бўлмайдиган бундай тадбирларни кўриш жиноятчини ушлаш ва жиноятни очишда катта аҳамиятга эга. Бундай тадбирларни қўлланиши ўгирланган нарсаларни ва бошқа далилий ашёларни тезлик билан топишга ёрдам беради. Бундай ишлар милиция ходимларига топширилади. Милиция ходимлари ҳам терговчининг топширигини кутиб ўтирмасдан жиноятчини ушлаш, жиноятни очиша тааллуқли бўлган ҳамма чораларни кўришга мажбурдир. Шунингдек, кўздан кечириш жойига яқин бўлган жиноятчи яшириниши мумкин деб ҳисобланган бинолар, вокзаллар, аэропортлар, ўрмон, парклар, далалар кўздан кечирилиши ва бу ерлар қўриқланиши керак. ХУЛОСА Умуман олиб айтганда, воқеа содир бўлган жойни кўздан кечириш билан параллел равишда олиб бориладиган оператив ишлар амалда ижобий натижа бериши юқоридаги фикрларимизда яққол кўзга ташланади. Воқеа содир бўлган жойни кўздан кечиришда терговчи Жиноят процессуал қонунчилигига асосланган холда юқорида кўрсатилган ҳаракатларни амалга оширади. Унинг олиб бораётган ҳаракатлари қонун доирасидан четга чиқиши мумкин эмас Бундан ташқари терговчи ички ишлар органларидаги бошқа йўналишларда фаолияит олиб борувчи ҳодимлар билан ҳам хамкорликда тергов харакатларини олиб боради. Бу йўналишлардаги ҳодимлар терговчига жиноятларга тегишли бўлган далилларни йигишда ва бундай жиноятларни тез очилишига катта кўмак берадилар. Масалан, профилактика ходимининг терговчи билан ҳамкорлигини олайлик. Профилактика ҳодими ҳудудийлик принципига асосан ўзини ҳудуддида бирон-бир жиноят содир бўлса, бу жиноят бўйича тегишли тергов гуруҳи воқеа жойига етиб келади ва дастлабки тергов харакатлари терговчи томонидан воқеа жойини кўздан кечирилади. Бунда профилактика ҳодими терговчига жиноят содир этган шахсни шахсини, унинг турар жойини аниқлашда ҳамда жиноятга алоқадор бошқа шахсларни аниқлашда, булар бўйича тегишли маълумотлар беради. Ҳудди шундай тартибда терговчи билан бошқа йўналишда фаолият олиб борувчи ҳодимлар ҳам терговчи билан жиноятларни очилишида узвий равишда ҳамкорлик қиладилар. Дастлабки тергов жараёнида жиноятни очилиши учун асос бўладиган ва барча тергов ҳаракатларига замин бўладиган тергов ҳаракати бу воқеа содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов ҳаракатидир. Чунки, воқеа содир бўлган жойдан топилган турли далиллар ва бошқа маълумотлар орқали бошқа тергов ҳаракатларига маълум йўналишлар белгиланиб олинади. Бундай далиллар ва бошқа маълумотлар орқали бошқа тергов харакатлари терговчи томонидан олиб борилади ва жиноятлар ўз вақтида очилишига ёрдам беради. Download 32.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling