Тошкент 2011 режа: Кириш


Кўздан кечиришнинг асосий вазифалари


Download 32.6 Kb.
bet7/9
Sana20.12.2022
Hajmi32.6 Kb.
#1037191
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
кўздан кечириш

Кўздан кечиришнинг асосий вазифалари.

1. терговчи томонидан тергов қилинаётган воқеага нисбатан унинг моддий шароитларини, ҳодисанинг таърифини ва холатларини аниқлаш мақсадида ҳодиса содир бўлган жойни, унинг моддий холатини бевосита урганиш;

2. жиноят излари ва бошқа далилий ашёларни аниқлаш, қайд қилиш, олиб қўйиш ва баҳолаш;

3. бошлангич ахборотга эга бўлиш асосида жиноятчининг шахси, жиноят катнашчилари, ҳодисанинг механизми буйича умумий ва хусусий тусмоллар тузиш;

4. тусмолларни текшириш;

5. жиноятчини «излари иссигида» қидириш ва бошқа оператив-қидирув аракатларни утказиш буйича маълумотлар олиш;

6. жиноятни содир этиш сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш;

7. объектнинг ўзига ҳослигини аниқлаб унинг умумий таърифини белгилаш;

8. объектни ҳодиса билан боглаб қўйган аломатларини аниклаш:

9. бу аломатларни (белгиларни) муайянлаштириш, дастлаб уларни жиноят ҳуқуқига, тактик ва оператив-қидирувга оид аҳамиятини белгилаш;

10. аниқлантан белгиларни сақлаш, уларни тавсиф этиш, қайд қилиш ва дастлабки тадқиқот ўтказиш,

Кўздан кечиришнинг тамойиллари:

1) Кўздан кечиришни кечиктириб бўлмаслиги;

2) унинг воқеликка тўғрилиги, тўлиқлиги ва ҳар томонлама ўтказилиши (объективлилиги);

3) мақсадга мувофиқлиги;

4) техник-криминалистик услублар ва воситалар ҳамда мутахассислар ёрдамидан фойдаланиш;

5) тадқиқ этиладиган объектлар билан ишлаганда криминалистик қоидаларга риоя қилиш;

6) кўздан кечиришни ягона раҳбарлик асосида ўтказиш.

Ходиса жойидаги ёки бошқа кўздан кечириш турини ўтказиш ягона бошчилик асосида амалга оширилади, у терговчидан бошқа қатнашчиларни бевосита бошқаришни ва тергов ҳаракатига раҳбарлик қилишни талаб қилади. Бу эса ҳаракатни режали ўтказилишига, воқеликка тўғри бўлиши ва тўлиқлиги таъминланишига, олинган маълумотларни тергов манфаатларида ишлатилишига имкон яратиб беради.




Download 32.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling