Тошкент 2011 режа: Кириш
Воқеа содир бўлган жойга келгандан кейинги тайёргарлик
Download 32.6 Kb.
|
кўздан кечириш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Воқеа содир бўлган жойни кўздан кечиришнинг моҳияти ва вазифалари.
Воқеа содир бўлган жойга келгандан кейинги тайёргарлик қуйидагича бўлиши керак:
а) воқеа содир бўлган жойдаги жабрланувчига керакли ёрдам кўрсатиш чораларини кўриш (агар терговчи келгунига қадар бундай ёрдам кўрсатилмаган бўлса) керак; б) воқеа содир бўлган жойда тартиб ва хавфсизлик ўрнатиш керак. Агарда потлаш ёнғин хавфи бўлса, кўздан кечиришга халақит бераётган, кўздан кечиришга алоқаси бўлмаган барча шахсларни кўздан кечириш ҳудудидан четлатиш керак ва нарса ёки жисмлар бу ишга халақит қилса, бундай нарсаларни ҳудуддан тозалаш керак; в) айдор шахсни аниқлаш ва бу иш юзасидан барча чораларни кўриш (агар айбдор воқеа содир бўлган жойни ўзида қўлга тушган бўлса, уни гувоҳлантириш, жиноятни қандай усуларда ёки тартибда суриштириш ва х. к.) керак; г) бўлиб ўтган воқеадан хабари бўлган кишилардан, жабрланувчидан, ички ишлар органи ҳодимидан, мансабдор шахслардан ва биринчи бўлиб воқеа содир бўлган жойга етиб келганлардан сўраб билиб олиш керак, шунингдек воқеа жойида бирор-бир ўзгаришлар бўлганлиги ёки бўлмаганлигини ҳам сўрайди. Тергов амалиётида жабрланувчини сўроқ қилиш ҳамма вақт ҳам муваффақиятли бўлиб чиқавермайди, айниқса у оғир аҳволда бўлиб, медицина (биринчи тиббий) ёрдамига муҳтож бўлиши мумкин.
Воқеа содир бўлган жойни кўздан кечириш деганда, жиноятни очиша ёрдам берадиган ва айбдорни фош қилиш мумкин бўлган ҳолатларни бевосита ўрганиш, далиллар топиш, уни процессуал мустаҳкамлаш учун кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракати тушунилади. «Воқеа содир бўлган жой» термини шартли терминдир. Жиноят содир қилинган жойгина воқеа содир бўлган жой бўлиб қолмай, балки жасад, жиноятчи, қурол, кийим – кечак ва бошқа шунга ўхшашлар топилган жой ҳам воқеа содир бўлган жой бўлиши мумкин, чунки жиноятчилар ўзлари ўлдирган ўликни бошқа жойга олиб бориб ташлайдилар. Масалан, одам ўлдирилганлик жиноятини ўзини – ўзи ўлдирган қилиб кўрсатиш мақсадида жасадни темир йўл рельсига қўйиб кетиши мумкин ва бошқалар. Демак, бу ер ҳам воқеа содир бўлган жой ҳисобаланди. Тергов амалиётида баъзи терговчилар кўп ҳолларда жиноят содир қиилинган жойни воқеа жойи деб баҳолайдилар. Бундай ваҳтда терговчи мавжуд холатларнинг ҳаммасини аниҳлаши, бунинг учун жиноий воҳеа содир бўлган жойни синчиклаб кўздан кечириши ва шундан кейин кўздан кечириш натижаларидан жиноятни очиш ва айбдорни фош ҳилиш учун фойдаланиши керак. Жиноят излари, ашёвий далилларни топиш, ҳодиса содир бўлган вазиятни ва иш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатларни аниқлаш мақсадида суриштирувчи, терговчи ёки суд томонидан ҳодиса содир бўлган жой, нарса ва ҳужжатлар, мурда, ҳайвонлар, теварак-атроф ва бинолар кўздан кечирилади. Улар кўздан кечиришда биринчи навбатда қуйидаги вазифаларни ҳал этишлари лозим: ҳодиса юз берган жойнинг ҳолатлари билан шахсан танишиш; иш бўйича аҳамиятли бўлган далилларни, изларни, нарса, қурол ва ҳужжатларни топиш, қайд қилиш ва олиб кетиш; ҳодиса юз берган жойнинг ҳолатлари билан шахсан танишиш; иш бўйича аҳамиятли бўлган далилларни, изларни, нарса, қурол ва ҳужжатларни топиш, қайд қилаш ва олиб кетиш; ҳодиса натижасида юз берган ўзгаришларни аниқлаш; жиноий ҳодисаси ҳолатлари бўйича терговни қизиқтирувчи масалаларни ҳал қилиш; гумонларни олга суриш ва уларни текшириш; жиноятчи ёки қидирилиши лозим бўлган гувоҳларни кўрсатувчи маълумотларни топиш; тергов давомида гумон остидаги шахс, айбланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмаларини текшириб кўришга имкон берадиган маълумотларни йигиш. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришдаги асосий талаблар: унинг қонунийлигини таъминлаш, ўз вақтида ва тўла ўтказиш, холисона тартибда режали ҳамда қатъий тизимли бўлишига эришиш. Download 32.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling