Кўздан кечиришнинг турлари:
Кўздан кечириш кетма-кетлик буйича:
- дастлабки кўздан кечириш;
- кайта кўздан кечириш.
Кўздан кечириш ҳажми буйича
- асосий куздан кечириш;
- қўшимча кўздан кечириш.
3. Турли хилдаги жиноятлар бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакатини ўтказиш йўллари ва бу жараёнда юзага келадиган муаммоларни ҳал этиш усуллари
Жамиятда шундай жиноятлар мавжудки, уларнинг устида дастлабки тергов харакатларини амалга оширишда маълум тарзда қийинчиликлар юзага келади. Шу жумладан, бундай жиноятларда маълум бир алоҳида ҳусусиятлар кўзга ташланади. Булар юзасидан терговчи дастлабки тергов харакатларини амалга оширишда, далилларни топиши ва уларни текшириши дастлабки тергов учун жуда катта ахамият касб этади.
Ўқ отар қуроллари ва уларнинг ҳаракат изларини кўздан кечириш.
Ҳодиса содир бўлган жойларни кўздан кечиришда ўқ отар қуроллар, ўқ-дорилар, шунингдек, ўқ отар қуроллари ишлатилганлиги билан боғлиқ турли хил нарса ва буюмлар (отилган ўқ ва патронлар, сочма ва ясама ўқлар, ўқ теккан кийимлар ва бошқа жисмлар) аниқланиши мумкин.
Қасддан одам ўлдириш жиноятлари бўйича ходиса жойини кўздан кечириш
Қасддан одам ўлдириш жинояти содир этилган деб ҳисобланаётган жойни кўздан кечиришда қуйидагилар аниқланиши лозим:
Нима содир бўлган (қотилликми, ўз жонига қасд қилишми ёки бахтсиз ҳодисами)?
Содир этилган жиноят вақти ва жиноятчилар шу жойда қанча вақт бўлганлиги.
Жиноят содир бўлган жой (жабрланувчи жасади топилган жойда жиноят содир бўлганми?).
Жабрланувчи ким, унинг шахсини кўрсатувчи маълумотлар.
Жиноятчилар неча киши бўлган (бир ёки бир неча), уларнинг шахсини кўрсатувчи қандай маълумотлар бор?
Қотиллик усули, жиноятчилар томонидан қандай қуроллар ишлатилган?
Жиноятнинг мақсади ва мотиви.
Жиноятчиларнинг ҳодиса содир бўлган жойга келиш ва кетиш йўллари.
Жабрланувчининг ҳодиса содир бўлган жойга келиш йўли.
Жиноятчилар ҳодиса содир бўлган жойдан олиб кетган нарсалар.
Ҳодиса содир бўлган жойда қандай излар ва ашёвий далиллар мавжудлиги (жумладан жинотчилар томонидан қолдирилган).
Жиноятчилар ва уларнинг кийимларида қолиши мумкин бўлган излар (қон, бўёқ, тупроқ заррачалари ва ҳ.к).
Do'stlaringiz bilan baham: |