Тошкент 2018 Kolloid kimyo – Dispers sistemalarning fizik kimyosi


Download 1.27 Mb.
bet2/6
Sana18.06.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1573343
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 маъруза адсорбция 2015 й13 97-2003 (2)

Мавзуни асослаш

  • Коллоид кимё фани гетероген технологик жараёнларнинг назарий асоси бўлиб, бу жараёнларда сирт ходисалар ва дисперс системалар хал қилувчи роль ўйнайди. Хозирги пайтда бирорта кимёвий технология йўқки дисперс системалар ишлатилмасин. Хаётимизда атрофимизни ўраб олган хаводан тортиб то сувгача дисперс системалардан иборат.
  • Коллоид кимё фанини ўқитишдан мақсад - бизни ўраб турган борлиқнинг асосий қисми коллоид системалардан иборат деб қараб, унда борувчи жараёнларни коллоид кимё қонуниятларига асосланган холда тушунтириш ва ўргатишдан иборат.

Коллоид кимё предмети

  • Коллоид системалар билан инсон жуда қадим замонлардан бери таниш. (бўёқлар олишда, керамика, глазурь, мато тўқишда, пахта, шерстларга ишлов беришда,терига ишлов беришда, виночиликда ва х.к.) Бироқ бу системалар, нисбатан, кейинги вақтда илмий жиҳатдан ўрганила бошланди.
  • Коллоид системаларга - булут ва тупроқ, қоғоз ёки лок-бўёқ, нон, ёғ, сут маxсулотлари, қарийиб барча дори-дармонлар, ҳатто инсон танаси ҳам материянинг коллоид кўринишидир.
  • Коллоид кимё тарихига бир назар солсак, 1845 йилда италян кимёгари Франческо Сельми турли эритмалар хоссаларини ўрганиб, қон зардоби ва плазмаси каби баъзи бир эритмалар алоҳида ўзига хос хоссага эга эканлигини кузатди. Бундай эритмаларни Сельми “псевдоэритмалар” деб атади.
  • «Псевдоэритма»ларнинг ўзига хослиги - улар ёруғликни яхши тарқатади, уларда эриган моддалар озгина туз таъсирида чўкади.
  • Кейинчалик псевдоэритмаларни инглиз олими Томас Грэм (коллоид кимёга асос солган олим) коллоидлар (грекча “kolla”- клей ва “oidos”-кўриниш), яъни клейга ўхшаш моддалар деб атади.
  • Ҳозирги вақтда коллоид эритмалар золлар деб ҳам аталади. Золь дейилишига сабаб коллоид эритма немисча “sole”, лотинча «solutio»дир. Бу сўзларнинг биринчи бўғини (sol) дан келиб чиққан.
  • Киев университетининг профессори И.Г.Боршов (1869) ва рус олими П.П. Веймарнларнинг фикрича битта модда шароитга қараб ҳам коллоид, ҳам кристаллоид холатда бўла олади.
  • Масалан: совун ёки канифоль сувда коллоид эритма, спиртда эса чин эритма ҳосил қилади.
  • Демак, коллоид модда йўқ, модданинг коллоид ҳолати мавжуд.
  • Худди шунингдек, коллоид системаларда 10 нм дан 10.000 нм ўлчамлик ҳам жоиз бўлиши мумкин. Қуйидаги 1.1.а расмда кўрсатилгандек сув молекуласини ўлчами 0,18 нм деб қаралса, коллоидли сувда 10 нм бўлади. (а ҳолат). Эмульсиялар ҳосил бўлганда 10.000 нм га етади.
  • Коллоид системалар ва сиртлар орасида боғлиқлик мавжуд. Масалан, силикогельда силикат кислота ва сув молекулаларининг структураси қуйидагича бўлиб жойлашиши расмда кўрсатилгандек (б ҳолат) бўлади. Система концентрацияси ва сиртдан узоқлик масофаси орасидаги боғланиш 1.1.б. да кўрсатилган.
  • Суюқ-суюқ фазалар мисолида нефт ва сувни келтириш мумкин.
  • (Surfaces, Interfaces, and Colloids: Principles and Applications, Second Edition. Drew Myers Copyright 1999 John Wiley & Sons, Inc. Page 4-5)

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling