Тошкент-2021 3 Март 2021 10-қисм Тошкент март 2021 йил. Тошкент: «Tadqiqot»


Download 3.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/119
Sana12.11.2023
Hajmi3.06 Mb.
#1768818
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   119
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi 2 qism

Март 2021 10-қисм
Тошкент
узлуксизлигини таъминлаш концепциясини ишлаб чиқиш ҳамда баркамол авлодни 
шаклллантиришга замонавий таълим технологиясидан самарали фойдаланишга эришиш. 
Бунда мустақиллик мафкурасини инсонлар онгига сингдириш усуллари, шакллари, йўллари, 
воситалари ва уларнинг ахборатли таъминотини ишлаб чиқиш, ҳаётга жорий этиш орқали 
ёшларда ўзлигини билаш, ўз – ўзини бошқара билиши, ўз-ўзини тарбиялай олиши каби 
хислатларни такомиллаштириш.
Таълим-тарбия соҳасидаги барча хатти-ҳаракатларимизни Ўзбекистон Республи-каси 
Консититуцияси, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва 
бошқа шу каби давлат меъёрий ҳужжатлари асосида олиб боришга эришиш ва ҳ.к. 
Ушбу муаммолар қаторини яна кўплаб давом эттириш мумкин, чунки таълим-тарбия 
жараёни ҳам мураккаб тузилмага эга бўлган жамият тараққиётига мос ҳолда ўзгариб 
турадиган динамик жараёндир. Шу сабабли ҳам бу борадаги илмий тадқиқот иши ҳам 
узлуксиз равишда ривожланиб, такомиллашиб бораверади. 
XIX асрнинг иккинчи ярми ва XX аср бошларида яратилган педагогик асарларда соғлом 
турмуш тарзи масалаларининг ёритилишини таҳлил қилиш натижалари, ушни кўрсатдики, 
мазкур даврда яратилган асарларнинг аксариятида боланинг жисмоний жиҳатдан соғлом 
этиб тарбиялашга аҳамият қаратилган.. Жумладан маърифатпарвар Абдулла Авлоний-
нинг қуйидаги фикрини алоҳида қайд этиб ўтиш ўринли: «Баданнинг саломат ва қўвватли 
бўлмоҒи инсонга энг керакли нарсадур. Чунки ўқимоқ, ўқитмоқ, ўрганмоқ, ўргатмоқ учун 
инсонга кучли, касалсиз жасад лозимдир». Мазкур фикр ўша даврда ҳам инсон саломатли-
ги масаласининг диққат марказда бўлганлигини англаш билан бирга бугунги кунда муҳим 
қийматга эга эканлигини кўрсатади.
Абдурауф Фитрат ижтимоий тарбия негизида жисмоний тарбияни ташкил этиш, шах-
снинг саломат ва бақувват қилиб тарбиялаш алоҳида аҳамият касб этишига урғу беради. 
Унинг «Раҳбари нажот» асарининг «Бола тарбияси» номли бобида бадан тарбияни таш-
кил этиш борасидаги қуйидаги фикрлар илгари сурилган: «Бадан тарбиясига қадим замон-
лардан бошлаб катта аҳамият берилган. Инсоннинг бутун аъзоси саломат ва қувватга эга 
бўлмаса, унда инсон узоқ яшамайди. Агар инсоннинг танасидаги аъзоларидан бирига ҳалал 
тегса, у киши ишдан қўлини тортиб, бошқаларнинг муҳтожига айланади».
Юқоридаги соғлом турмуш тарзини шакллантиришга бўлган муносабатлардан хулоса 
қилиб шуни айтиш мумкинки, инсон бор экан, унинг саломатлиги, айниқса, ўсиб келаётган 
авлодни жисмоний жиҳатдан бақувват қилиб, фавқулодда рўй бериши мумкин бўлган ҳар 
қандай вазиятларга тайёрлаш масаласи доимо халқ эътиборида бўлган ва ҳар бир даврда 
мазкур масалага ўзига хос тарзда ёндошилган.


97

Download 3.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling