Тошкент-2021 3 Январь 2021 10-қисм Тошкент январь 2021 йил. Тошкент: «Tadqiqot»


Download 3.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/149
Sana20.11.2023
Hajmi3.13 Mb.
#1787355
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   149
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi 1 qism

Калит сўзлар: конституция, давали, инсон манфаатлари, суверенитет, демократия.
Маълумки, давлат ва жамият ҳаётида баъзи бир нарсалар бўладики, у Ватанимиз каби 
ягонадир: байроғимиз битта, гербимиз битта, мадҳиямиз битта, шу қатори Конституция-
миз ҳам битта. 
Ўзбекистон Конституциясининг ўзига хослиги шундаки, у икки маротаба халқ 
муҳокамасида юртдошларимиз хоҳиш-иродаси билан бойитилди. Бош қомусимиз қабул 
қилинишидан мақсад ва вазифаларга эътибор берадиган бўлсак, муқаддимасида мамла-
катимиз фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга интилиш, демокра-
тик ҳуқуқий давлат барпо этиш, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш 
мақсадида Конституция қабул қилинганлиги қайд этилган. Яъни Конституциямизнинг 
асосий моҳияти инсонга муносиб ҳаёт шароитлари яратиш, уни бахтли қилишдан иборат.
Яна муҳим ҳамда халқаро экспертлар томонидан эътироф этиладиган хусусият – бу 
Конституциянинг “Ўзбекистон халқи” деб бошланишидир. Бундай жумлаларни бошқа би-
рон бир қонунда учратмаймиз. Бунинг ўзи ҳам халқ ҳокимиятчилигининг ёрқин далолати. 
Конституциямизнинг яна бир энг муҳим хусусияти – бу халқ суверенитети эътироф этил-
ганлигидадир. Асосий қонунимизнинг 7-моддасида асосан халқ давлат ҳокимиятининг 
бирдан бир манбаи экани муҳрланган. 
Конституциямизда инсон манфаатлари устун қўйилган. Асосий қонунимизни синчиклаб 
ўрганган ҳар бир шахс бевосита гувоҳи бўладики, унинг бутун мазмун-моҳияти инсонга 
хизмат қилишга йўғрилган. 
Конституциямиз ўзининг инсонпарварлиги билан ҳам ажралиб туради. Унга кўра вояга 
етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир. 
Давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган бо-
лаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, болаларга бағишланган хайрия 
фаолиятларни рағбатлантиради. Конституциямизнинг яна бир муҳим жиҳати, бу унинг 
барқарорлигидадир. Қайд этиш жоизки, ўтган йиллар мобайнида Конституциямизнинг 
асосий принциплари, инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бур-
члари, жамият ва шахс муносабатлари, маъмурий-ҳудудий ва давлат тузилишига оид 
нормалари ўзгармади. Ўтган давр мобайнида унга ўзгартириш ва қўшимча киритилган 
бўлса-да, буларнинг деярли барчаси давлат ҳокимиятини ташкил этиш бўлимига кири-
тилган тузатишлар бўлиб, у ҳам бўлса мамлакатимизда конституциявий принцип бўлган 
халқ ҳокимиятчилигини кучайтириш, давлат ҳокимиятини ташкил этиш ва фаолият 
кўрсатишида фуқароларнинг бевосита ва билвосита таъсирини ошириш, парламентнинг 
давлат ички ва ташқи сиёсатидаги ролини кенгайтириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини 
ҳимоя қилишда конституциявий ва одил судловнинг ўрнини янада мустаҳкамлашга оид 
тузатишлардир.
Қайд этиш жоизки, дунёдаги энг ривожланган давлатлар Конституциялари билан 
рақобатлашадиган Конституцияни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш масаланинг бир жиҳати. 
Масаланинг бошқа бир муҳим томони, қабул қилинган ҳужжатни ҳаётимизга самарали 
татбик этишда намоён бўлади. Бу Конституцияда кўзлаган мақсадларимизнинг энг муҳим 
шартидир.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. –Т.:Ўзбекистон, 2018.
2. Хорижий мамлакатлар конституциявий (давлат) ҳуқуқи: ўқув қўлланма\\ масъул 
муҳаррир: Д.Қ.Аҳмедов. – Тошкент: ТДЮИ, 2006.


146

Download 3.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling