2. Ўзбекистон Республикаси ҳисоб тизимида бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишнинг ўзига хос тамойиллари.
Бошқа фанлар каби «Бухгалтерия ҳисоби» фани ҳам ўз тарихи, вазифалари, предмети, объекти, усул ва услубияти ҳамда тамойилларига эга. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг ҳисоб тизимидаги муаммолардан бири анъанавий «Бухгалтерия ҳисоби» фанини амалдаги тараққиётга мос ҳолда қайта кўриб чиқиш ва замон талабларига мос ҳолда такомиллаштиришдир. Бизга маълумки, ҳозирда бухгалтерия ҳисоби фан сифатида бир-бирига боғлиқ «Бухгалтерия ҳисоби назарияси», «Молиявий ҳисоб» ва «Бошқарув ҳисоби» каби қисмларга бўлинади.
3. Бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишнинг хуқуқий ва меъёрий асослари.
1996 йил 30 августда бухгалтерия ҳисоби тизимининг ҳуқуқий асоси ҳисобланган Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» ги қонуни қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси мустақил тарзда халқаро бозор майдонига юз тута бошлади. Натижада бошқа соҳалар каби амалдаги бухгалтерия ҳисоби тизимида ҳам янгича атамалар, фикрлаш ва қарашлар юзага келди. Бундай ўзгариш ва ислоҳотларга мослашиш талаби негизида анъанавий бухгалтерия ҳисоби тизимида янгиланиш босқичини тез ва оғишмай амалга ошириш натижасида Бухгалтерия Ҳисоби Миллий Стандарти (БҲМС) шакллана бошланди. Ҳозирда Бухгалтерия Ҳисоби Миллий Стандартининг 24 та стандарти ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий қилинди ва уни ривожлантириш давом этмоқда.
Бухгалтерия ҳисобининг ташкил қилишнинг меъёрий манбалари қуйидагилардан иборат:
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни (1996 йил 30 август)
Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (БҲМС)
Қонун 24 та моддадан иборат
Бугунги кунда 24 та БҲМС лари қабул қилинган
“Маҳсулот (иш, хизмат) ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шаклллантириш тартиби тўғрисида” ги Низом (1999 йил 5 феврал 54-сонли)
4. Марказлашган ва марказлашмаган бухгалтерия.
Марказлашган
бухгалтерия
Барча бошланғич ва йиғма ҳужжатлар хўжаликнинг бўлинмаларида тузилиб, марказий бухгалтерияга топширилади ва у ерда бу ҳужжатларни ишлаш, хўжалик муомалаларининг бухгалтерия ҳисобининг тегишли синтетик ва аналитик счётларида акс эттириш, чораклик, ярим йиллик, тўққиз ойлик ва йиллик бухгалтерия баланси ва ҳисоботларини тузиш амалга оширилади.
Марказлашмаган
бухгалтерия
Дастлабки ва йиғма натижаларни ишлаш, синтетик ва аналитик ҳисобни юритиш ҳамда баланс ва ҳисоботларни тузиш хўжаликнинг бўлинмаларида амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |