Тошкент ахборот технологиялари университети самарқанд филиали


Кириш Фаннинг мақсади ва вазифалари


Download 249.5 Kb.
bet2/15
Sana13.04.2023
Hajmi249.5 Kb.
#1352955
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
10-Ахборот хавфсизлиги ИД 2015-16

Кириш
Фаннинг мақсади ва вазифалари


Ахборот хавфсизлиги фани 5330500 – «Компютер инжиниринги», 5522200 – «Телекоммуникация», 5140900 – «Касбий таълим» (Информатика ва ахборот технологиялари) ва 5811100 – «Корхоналар сервиси» (электрон ва компьютер техникаси) ихтисослиги бўйича таълим олаётган бакалаврларга мўлжалланган. Бу фаннинг мақсади талабаларни компьютер тизимлари ва тармоқларида информация ҳимояси профилига мос, таълим стандартида талаб қилинган билимлар, кўникмалар ва тажрибалар даражасини таъминлашдир.


Фан бўйича талабаларнинг билимига, ўқувига ва кўникмасига қўйиладиган талабалар.
Фанни ўрганиш давомида талабалар ахборот хавфсизлигига таҳдидлар, хавфсизлик моделлари ҳақидаги билимларга эга бўлиши, компьютер тармоқларида ахборотни ҳимоялаш усуллари ва воситаларидан, электромагнит нурланиш ва таъсирланишлардан ҳимояланиш методлари ва воситаларидан ҳамда комьютер вируслари ва улар билан курашиш механизмларидан фойдаланиш кўникмаларига эга бўлишиди.


Фаннинг ўқув режасидаги бошка фанлар ўзаро боғлиқлиги ва услубий жихатдан узвий кетма – кетлиги

Ушбу фанда келтирилган тушунчалар ва омиллар (фактлар) «Информатика ва ахборот технологиялари», «Криптографиянинг математик усули», «Ҳисоблаш тизимларининг ахборот асослари», «Интеллектуал тизимлар» ва «Ахборот – танувчи тизимлар» каби фанларни ўрганишда фойдаланилади.




Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
Талабаларнинг “Ахборот хавфсизлиги” фанини ўзлаштиришлари учун, ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан ҳамда янги педагогик , информацион технологиялардан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга.
Ўқув фанини талаб даражасида ўзлаштириш учун уни ўқитиш жараёнида ўқитишнинг интерфаол усулларидан; кичик гуруҳларда ишлаш, ақлий хужум, муаммоли ўқитиш ҳамда турли инновацион методлардан фойдаланиб талабаларнинг эркин ва мустақил ишлашини самарали ташкил этиш мақсадида уларга қўйилган ўқув вазифаларини мустақил бажаришни ташкил этиш мақсадида ахборот технологиялари ҳамда ахборот таълим муҳитидан фойдаланиш кўзда тутилади.
Фанни ўзлаштиришда дарслик, интернет ва интранет тармоқлари, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, видеомаърузалар, тарқатма материаллар, электрон маърузалар, электрон қўлланмалардан фойдаланилади.
“Ахборот хавфсизлиги” фани ёрдамида янги замонавий маълумотлар тузилмаси, уларни яратиш ва тадбиқ этиш бўйича олган билим ва кўникмалари натижасида ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун лозим бўладиган дастурий мажмуа ва таъминотларни самарали, рационал ва сифатли лойиҳалаш ва ишлаб чиқишда иштирок этиши мумкин.
" Ахборот хавфсизлиги" курсини лойихалаштиришда куйидаги асосий концептуал ёндошувлардан фойдаланилади:

Download 249.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling