Тошкент ахборот технологиялари университети самарқанд филиали


Юқори частотали тўғрилагич диодлар


Download 1.01 Mb.
bet15/26
Sana19.06.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1609999
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26
Bog'liq
Мустақил иш 1

Юқори частотали тўғрилагич диодлар. Юқори частотали тўғрилагич диодларнинг вазифаси ўнларча ва юзларча мегагерц частоталарда сигналларни ночизиқли электр ўзгартиришдан иборат. Юқори частотали диодлар юқори частотали детекторларда, сигналларни аралаштиргичларда, частота ўзгартиргичлар схемаларида ва бошқаларда ишлатилади. Барча бундай ўзгартишларда диод токининг берилган кучланиш билан ночизиқ боғланишидан фойдаланилади.



3.6-расм. Бир фазали тўғрилагичнинг кўприк схемаси.


Юқори частотали диодлар инерцияси камлиги билан фарқланади. Улар кичик сиртли (нуқтавий) р-n ўтишга эга, шунинг учун барьер сиғими пикофарадаларни ташкил этади. Диодларнинг база соҳасини олтин билан легирлаш ундаги ЭЗТлар яшаш вақтини камайтиради. Натижада, диффузия сиғими ҳам камаяди.




2.2 Стабилитронлар ва уларнинг вольт-ампер характеристикаси. Асосий параметрлари.


Стабилитрон деб схемаларда кучланиш қийматини барқарор (стабил) сақлаб турувчи яримўтказгич асбобга айтилади. Стабилитрон сифатида ВАХида ток қиймати кескин ўзгарганда кучланиш деярли ўзгармайдиган соҳа мавжуд бўлган электрон асбоблардан фойдаланилади. Бундай соҳа кремнийли яримўтказгич диод электр тешилиш режимида ишлаганда кузатилади. Шунинг учун яримўтказгич стабилитрон сифатида кремнийли диодлардан фойда-ланилади.
Стабилитронларнинг схемада шартли белгиланиши 3.7-а ва б расмларда, ВАХи эса 3.7-в расмда келтирилган.

а) б) в)



3.7-расм. Бир томонлама (а) ва икки томонлама (б) стабилитронларнинг схемада шартли белгиланиши ҳамда ВАХи (в).


Кенг тарқалган кам қувватли кремнийли стабилитронлар учун кўчки токи қиймати тахминан 10 мА ни ташкил этади, шунинг учун стабилитрон орқали оқаётган токни чеклаш учун унга кетма-кет чекловчи, балласт қаршилик RБ уланади (3.8-а расм). Агар стабилитрондан оқаётган кўчки токи қиймати рухсат этилган ток қийматидан ортмаса, бундай режимда у узоқ вақт ишлаши мумкин. Кўпгина стабилитронлар учун рухсат этилган сочилувчи қувват (0,1÷0,8) кВт гача бўлган қийматларни ташкил этади.


а) б)

3.8-расм. Стабилитрон (а) ва стабистор (б)нинг схемаларда уланиши.

Стабилитрондан оқаётган ток қиймати IСТ min дан IСТ max гача ўзгарганда, қиймати деярли ўзгармайдиган, стабилизация кучланиши UСТ деб аталувчи, кучланиш стабилитроннинг асосий электр параметри ҳисобланади (3.9-расм).





3.9-расм. Стабилитрон ВАХи.


Стабилитрон ВАХнинг электр тешилиш соҳасида ишлайди. Стабилизация кучланиши қиймати p-nўтиш кенглигига боғлиқ, p-nўтиш кенглиги эса, диод база соҳаларидаги киритмалар концентрацияси билан аниқланади. Агар стабилитрон тайёрлашда киритмалар концентрацияси юқори бўлган яримўтказгичлардан фойдаланилса, p-nўтиш кенглиги юпқа бўлишига эришилади. Бундай p-nўтишларда туннель тешилиш содир бўлади ва ишчи кучланиши UСТ3-4 В дан ошмайди.


Стабилитрон асосидаги содда параметрик кучланиш стабилизатори схемаси 3.8-расмда келтирилган. Схемадаги чегараловчи (балласт) қаршилик RБ қйимати берилган кириш кучланиши UКИР да стабилитрон орқали ўтаётган ток қиймати IСТ min ва IСТ max токларнинг тахминан ўрта қийматига тенг бўладиган қилиб тан-ланади.
IСТmin– стабилизация токининг электр тешилиш содир бўладиган минимимал қиймати.IСТmax ток қиймати стабилитрон сочиши мумкин бўлган (рухсат этилган) максимал қувват Рmax билан аниқланади.
Кириш кучланиши ортганда ёки юклама қаршилиги RЮ ортиши ҳисобига юклама токи камайганда, стабилитрон орқали ўтаётган ток қиймати кескин ортади. Натижада, RБ балласт қаршиликда кучланиш пасайиши ортади. Кириш кучланишининг ортган деярли барча қиймати балласт қаршиликда тушади. Кириш кучланиши камайганда ёки (RЮ юклама қаршилиги камайиши ҳисобига) юклама токи ортганда стабилитрон орқали ўтаётган ток қиймати кескин камайиб, RБ балласт қаршиликда кучланиш пасайишига олиб келади. Иккала ҳолда ҳам стабилизаторининг чиқишидаги кучланиш қиймати деярли ўзгармай қолади.
Кичик кучланишларни стабилизациялаш учун стабистор қўлланилади ва у ишлаганда тўғри йўналишда силжитилади. Бунда битта стабилитроннинг стабилизациялаш кучланиши 0,7…0,8 В ни ташкил этади. Кремнийли оддий диодлар тўғри силжитилганда ҳам шундай натижага эришилади. Бундай яримўтказгич диод стабистор деб аталади (3.7-б расм).
Юқори кучланишларни стабилловчи стабилитронларда p-nўтиш кенлиги катта бўлмоғи лозим. Шу сабабли улардаги киришмалар концентрацияси кичик бўлиб, кремний асосида тайёрланадилар. Стабилитронларда кўчкили тешилиш содир бўлиб, стабилизациялаш кучланиши 7 В дан юқори қийматларни ташкил этади. Саноатда стабилизациялаш кучланиши 3 В дан 400 В гача бўлган стабилитронлар ишлаб чиқарилади.
Стабилитронларнинг тешилиш соҳасидаги динамик (дифференциал) қаршлиги rД стабилизациялаш даражасини характерлайди. Бу қаршилик қиймати, берилган кичик токларда, диоддаги кучланиш қиймати кичик ўзгаришларини токнинг мос ўзгаришларига нисбати билан аниқланади (3.9-расм), rД қиймати қанчалик кичик бўлса, стабилизациялаш шунчалик яхши бўлади:
(3.10)
Стабилитрон ВАХининг бўлак-чизиқли аппроксимацияси 3.10-расмда кўрсатилган. ВАХнинг ушбу соҳаси қуйидаги тенглама билан аниқланади:
(3.11)
Стабилитрон муҳим параметрларидан бири бўлиб, стабилизациялаш кучланишининг температура коэффициенти (КТК) ҳисобланади. У температура бир градусга ўзгарганда стабилизациялаш кучланишининг нисбий ўзгаришларини ифодалайди. Туннель тешилиш кузатилувчи кичик кучланишли стабилитронлар манфий, кўчкили тешилиш содир бўлувчи, юқори кучланишларда ишлайдиган стабилитронлар эса мусбат КТК га эга. КТКнинг стабилитронларга хос қиймати 0,2 -0,4 % градусдан ортмайди.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling