Тошкент ахборот технологиялари университети самарқанд филиали


Эмиттер занжирига резистор уланган транзисторлар


Download 1.01 Mb.
bet26/26
Sana19.06.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1609999
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
Мустақил иш 1

Эмиттер занжирига резистор уланган транзисторлар. Бундай транзистор схемаси 5.13-расмда ва унинг коллектор токининг UКБ га боғлиқлик графиклари 5.14-расмда келтирилган. Бу ерда, нуқталар билан токнинг тажрибада ўлчанган қийматлари белгиланган.

VT

RЭ

5.13-расм. Эмиттер занжирига резистор уланган транзистор схемаси.


Эмиттер занжирида резистор бўлмаган ҳолда (пунктир чизиқлар), эмиттер Эмиттер занжирига резистор уланганда эмиттер токининг коллектор-база кучланишига боғлиқлиги амалда тўлиқ йўқолади. Транзистордаги UКБ кучланиш хатто коллекторда сочиладиган қувватнинг рухсат этилган қийматларидан 2÷3 марта катта бўлганда ҳам барқарор ишлайди.





5.14-расм. База потенциалининг икки хил қийматида эмиттер токининг UКБ кучланишга боғлиқлиги (RЭ=150 ОМ, VT-KT315).


Базалари умумлаштирилган таркибий транзистор. Таркибий транзистор схемаси 5.15-расмда, унинг УБ уланиш схемадаги кириш кучланиши UБЭ нинг турли қийматларидаги чиқиш характеристикалар оиласи эса 5.16-расмда кўрсатилган. Ишга туширувчи транзистор VT1 кремнийли, чиқиш транзистори VT2 германийли.

5.15-расм.Таркибий биполяр транзистор схемаси.
VT2 транзистор коллекторининг потенциали ҳамма вақт базаси потенциалидан VT1 транзистор ЭЎдаги тўғри кучланиш миқдорича кичик бўлади.
Натижада, VT2 транзистор UК ва UКИР кучланишларнинг ихтиёрий қийматларида, тўйиниш режимининг бошланғич соҳасида инжекция-вольтаик режимда бўлади. VT2 транзистор чиқиш транзистори VT1 эмиттерини таъминловчи идеал барқарор ток генератори вазифасини ўтайди.
Коллектор токи IК кучланиш UБК га жуда суст боғланган. Бу боғлиқлик фақат Эрли эффекти билан аниқланади. Транзисторлар жуфтлиги коллекторда сочилаётган қувват рухсат этилган қувватнинг паспорт қийматларидан 2,7 марта катта бўлганда ҳам коллектор-база кучланиши 16 В ни ва коллектор токи 25 мА гача бўлганда ҳам барқарор ҳолатда ишлайди. Транзисторлар жуфтлигидаги ҳар бир алоҳида олинган транзистор эса, коллектор-база кучланиши 5 В дан, ток эса 8 мА дан ортганда нобарқарор режимга ўтади.

5.16-расм. Кириш кучланиши UБЭ нинг турли қийматларида


коллектор токининг UКБ га боғлиқлиги.
Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling