Тошкент ахборот технологиялари университети самарқанд филиали
Download 1.01 Mb.
|
Мустақил иш 1
h11ваh12параметрлар кириш характеристикалар орқали, h21ваh22эса чиқиш характеристикалар ёрдамида топилади. Катта хатоликка йўл қўймаган ҳолда, транзистордаги ўзгармас кучланиш ва токлар орттирмаларининг абсолют қийматлари билан алмаштирилиши мумкин. h – параметрларнинг афзаллиги паст частоталарда уларни ўлчаш осонлигидадир.
Агар транзистор кучланиш билан бошқарилса, ихтиёрий ўзгарувчи сифатида кириш U1ва чиқиш U2 кучланишлари танланади. Унда тўрт қутблик тенгламалар қуйидаги кўринишда бўлади: . (5.3) Ихтиёрий ўзгарувчилар олдидаги хусусий орттирмалар гармоник тебранишлар таъсир этганда y11 , y12 , y21 , y22 деб белгиланади ва моделнинг y – параметрлари деб аталади. – транзисторнинг кириш дифференциал ўтка-зувчанлиги; – транзисторнинг тескари дифференциал уза-тиш ўтказувчанлиги; – транзисторнинг тўғри дифференциал узатиш ўтказувчанлиги; – транзисторнинг чиқиш дифференциал ўтка-зувчанлиги. Барчаy – параметрлар токнинг ўзгарувчан ташкил этувчилари учун қисқа туташув режимида тўрт қутбликнинг қарши томонида аниқланади:y22ваy12 лар учун киришда «қисқа туташув» режимида dU1=0,y11 ваy21 лар учун чиқишда «қисқа туташув» режимида dU2 = 0. h, y – параметрлар берилган частотада бевосита ўлчанадилар. Юқори частоталарда h11 ва h12 параметрларни ўлчаш қийинлашади, чунки ЭЎнинг етарлича катта сиғим ўтказувчанлиги ҳисобига «салт юриш» режимини амалга ошириб бўлмайди. y – параметрларни ўлчаш кириш ва чиқишларда қисқа туташув режими амалга оширилган ҳолда бажарилади. Юқори частоталарда қисқа туташув режими мос электродларга етарлича катта сиғимга эга конденсатор улаш билан амалга оширилади. Шунинг учун БТ лар асосидаги юқори частотали ўзгартгичларни ҳисоблашда фақат y – параметрлардан фойдаланилади. Паст частотали ўзгартгичларни ҳисоблашда h – параметрлардан фойдаланиш қулайроқ, чунки уларнинг қийматлари транзисторнинг стандарт статик характеристикаларидан топилади ва маълумотномаларда келтирилади. y – параметрлар қиймати маълум h – параметрлардан қуйидаги муносабатлар асосида топилиши мумкин: , , , ( ). 5.1-жадвалда турли транзисторлар учун h – параметрларнинг чамаланган қийматлари келтирилган, бунда транзисторнинг чиқиш қаршилиги ўрнига 1/ h22 келтирилган. 5.1-жадвал
Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling