Тошкент архитектура ва қурилиш институти иноғомжонова Ф. Ш


Тананинг ортиқча вазнида овқатланиш


Download 0.54 Mb.
bet46/49
Sana14.12.2022
Hajmi0.54 Mb.
#1006126
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49
Bog'liq
Валеология асослари Иноғомжонова 1

Тананинг ортиқча вазнида овқатланиш.


Эътибор берсак орамизда ортиқча вазнга эга кишилар кўпчиликни ташкил этади, бу ҳолат эса тартибсиз овқатланиш билан боғлиқ.Семириш кенг тарқалган касаллик бўлиб аҳолининг 25-30% унга мубталодир. Ортиқча вазн ва семириш-шундай патологик холатки, бунда барча тана аъзолари айниқса қон-томирлар тизими экстремал иш шароитида ишлашга мажбур бўлади. Оқибатда атеросклероз, қандли диабет, қон босимининг ошуви , иммунологик ва руҳий холат касалликлари каби оғир касалликлар келиб чиқади. Ортиқча вазн ва семириш касаллиги ўлим ҳолатини кўпайтиради, инсон умрини қисқартиради. Шу сабабдан В.М.Дильман хақли равишда семириш “касалликлар касаллиги” деб баҳолаган.Рус
терапевти М.П. Кончаловскийнинг маълумотига кўра , 60 ёшгача семиз кишиларнинг фақат 60%, ориқ кишиларнинг 90%, 70 ёшгача шунга мувофиқ 30 ва 50% яшай олганлар.
Семириб кетиш ва у билан боғлиқ бир қатор оғир хасталикларни олдини олиш мақсадида хар бир киши ўз вазнини мўътадиллаштиришга интилиши керак. Семизлик касаллиги уч даражага бўлинади: биринчи енгил даражадаги семизликда тана оғирлиги меъёрдан 20-30% ортиқ бўлади. Иккинчи даражадаги семизликда 30- 50% гача ва учинчи даражасида ( семизликнинг оғир шакли) 50% ва ундан ортиқ ҳам бўлади.
Тананинг ўртача вазнини ҳисоблаш учун ҳар хил формулалар, жадваллар ишлаб чиқилган. Шулардан энг оддийси Брок формуласи ҳисобланади. Унда тананинг ўртача вазни унинг бўйи узунлигидан 100 сонини айиргандан қолганига тенг бўлади. Мисол учун, бўйи 160 см бўлган инсоннинг вазни меъёрида 160-100 = 60 кг бўлади.Брок формуласи бўйининг узунлиги 155-165 см га тенг инсонларга тўғри келади. Бўйи 165- 175 см бўлса, ундан 105 сонини, бўйи 175- 185 см бўлса, ундан 110 сонини олиб ташлаш керак. Шунда тананинг меъёрдаги вазни аниқланган бўлади. Бу формула хақиқатга яқинроқ бўлгани учун ундан фойдаланиш мумкин. Семиришни даволаш учун таркибида ёғлар ва углеводлар миқдори камайтирилган парҳез таомларни истеъмол қилиш тавсия этилади.Бундай овқатлар таркибида оқсил ва витаминлар етарли бўлиши ва калорияси бир кунда 1600-1800 ккалориядан ошмаслиги керак. Парҳез таом таркиби асосан мева-сабзавотлардан иборат бўлиши лозим. Бу махсулотлар ичаклардаги хазм бўлган овқат чиқиндиларни тезроқ чиқаришга олиб келади. Шу нарсани унутмаслик керакки, шўр ва ортиқча тузланган ҳамда аччиқ махсулотлар, қовурилган ва дудланган маҳсулотлар, овқатни чайнамасдан ютиш, алкогол, ортиқча овқат ейиш ёғли ва қовурилган овқатлар, кам клетчаткали овқатлар, маринадалар семиришга сабаб бўлади. Шу сабабли овқат рационидан шакар, конфет, хар ҳил ширинликларни чиқариб ташлаш керак. Сметана, қаймоқ, ёғли сут, сарёғ ва хайвон ёғлари, картошка,
бўтқалар, хамир овқатларни ейишдан тийилиш ҳамда туз истеъмолини камайтириш тавсия этилади Асабийлашган холда дастурхон атрофига ўтирмаслик керак, чунки бундай холат овқатни кўп истеъмол қилишга сабаб бўлади. Уйқуга кетишдан камида 3 соат олдин овқатланиш, овқатнинг яхши хазм бўлишига ва тунги уйқунинг меъёрий кечишини таъминлайди. Баъзан овқат еганда чанқоқ босди ичимликлар билан қаноатланишни йўлга қўйиш.
Семиришни даволашдан олдин ичиш, чекиш каби зарарли одатларни ташлашга харакат қилиш лозим. Шу билан бир қаторда жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш тавсия этилади.Фақат жисмоний фаолликгина организмнинг захиравий имкониятларини сафарбар қила олади. Ҳар куни эрталаб 10 -30 дақиқагача вақтни жисмоний машқларни бажариш учун ажратилса, кун бўйи инсон ўзига зарур бўлган ғайрат ва тетикликни олади, организмнинг турли хил касалликларга қарши тура олиш имкониятини оширган бўлади. Семиришни олдини олишнинг бирдан - бир йўли рационал овқатланиш бўлса, иккинчи томондан меҳнат қилиш ва дам олишни тўғри ташкил қила билишдир.
Ҳафтада бир марта енгил-елпи овқатланадиган кунлар ташкил қилиб, сабзавот мевалар, сут, кефир ва творогларни истеъмол қилиш ,ёз ва куз ойларида сабзавот, мевалар ва реза мевалари мўл-кўл бўлган вақтда ёғ,гўшт, балиқ ва бошқа калорияли маҳсулотларни минимум даражага пасайтиринг ва асосан кўкатлардан истеъмол қилинг. Улар кам калорияли ҳисобланиб, ошқозонни механик равишда тўлдиришга тўйиб кетиш ҳиссини келтириб чиқаришга ёрдам беради.



    1. Download 0.54 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling