Тошкент архитектура ва қурилиш институти иноғомжонова Ф. Ш


Валеологиянинг бошқа фанлар билан алоқаси


Download 0.54 Mb.
bet7/49
Sana14.12.2022
Hajmi0.54 Mb.
#1006126
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   49
Bog'liq
Валеология асослари Иноғомжонова 1

1.3 Валеологиянинг бошқа фанлар билан алоқаси.


Валеология фани интеграл фан сифатида – бошқа кўп фанларнинг ўзаро ҳамкорлиги чегарасида ҳаракат қилгандагина ўз мақсадига эришиши мумкин. Айни пайтда фан сифатида қатор тиббий фанлар: анатомия , физиология, гигиена, биохимия, иммунология, генетика, шунингдек фалсафа, педагогика, социология, психология, экология, жисмоний тарбия назарияси каби бошқа фанлар билан ҳамкорликда иш олиб боради.


Валеологияни индивиднинг, жамиятнинг ва умуман табиатнинг саломатлиги ҳақидаги фан сифатида ижтимоий фанга ва индивидуал фанга бўлиш мумкин :
Ижтимоий валеология, И.Е. Шкондинанинг фикрича (2007), бу - жамиятнинг ҳам жисмоний, ҳам руҳий, маънавий, иқтисодий ва ижтимоий саломатлигини сақлаш ва тутиб туришдир. Уни қуйидагиларга бўлиш мумкин:
А) тиббий-биологик валеология, у умумий гигиенани, ижтимоий психогигиенани (оила, жамоа,умуман жамиятнинг психогигиенасини), спорт, экологик жиҳатларини ўз ичига олади;
Б) иқтисодий валеология жамиятнинг ва унинг айрим вакилларининг турмуш даражасини, аҳолининг бандлик даражасини, саноат ишлаб чиқариш даражасини кўриб чиқади;
В)ижтимоий валеология жамиятнинг ижтимоий тузилишини, таълимнинг даражасини, илмий салоҳиятини, ижтимоий ташкилотлар, маданият ва санъатнинг даражасини кўриб чиқишга қаратилган.
Индивидуал валеология алоҳида муайян бир одамнинг саломатлигини сақлаш, ривожлантириш ва тиклашга қаратилган.
Россиялик тадқиқотчилар В.П.Петленко, В.Р.Вебер, К.С.Хруцкийлар валеология фанини қуйидаги иккита йўналиш бўйича фаолият кўрсатиши лозим деб ҳисоблайдилар:
Биринчиси-мослашув(адаптация) валеологик йўналиши бўлиб, у ўз таркибига;
а) ўқувчиларнинг валеологик хулқини шакллантирувчи-мактаб гигиеник валеологиясини;
б) зарарли экологик омилларни зарарсизлантиришни назарда тутувчи- экологик-профилактик валеологиясини;
в) организмнинг ички муҳити яъни гомеостаз холатини аниқлаш ва уни меъёрлаштиришни назарда тутувчи физиологик-гомеостатик валеологияларни қамраб олади.
Иккинчиси-креатив (саломатликни қурувчи) валеология йўналиши бўлиб,у ўз таркибига:
а) интеллектни ривожлантириш, шахсни ташқи экологик дунё ва ўз моҳияти билан мувофиқлаштиришни назарда тутувчи-педагогик валеологияни;
б) касалликларнинг моҳияти организмнинг ички ўзига ҳослиги билан боғлиқ ҳолда ўрганувчи конституционал-биологик(неогиппократик) валеологияни;
в) инсонлар мавжудлигининг пироворд натижасидан иборат қадриятни ўзида мужассамлаштирувчи ахлоқий валеологияни қамраб олади. Яқин келажакда болалар валеологияси, ўсмирлар валеологияси, хомиладорлик валеологияси каби хусусий валеологиянинг бошқа
тармоқлари пайдо бўлиши муқаррар.



Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling