Тошкент архитектура ва қурилиш институти иноғомжонова Ф. Ш


Ўтмишдаги исломий касалхона ва кутубхоналарга қисқа назар


Download 0.54 Mb.
bet5/49
Sana14.12.2022
Hajmi0.54 Mb.
#1006126
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
Валеология асослари Иноғомжонова 1

Ўтмишдаги исломий касалхона ва кутубхоналарга қисқа назар.
Қадимда касалхоналар икки турли бўлган : "Кўчма касалхоналар" ва шаҳарларда жойлашган "кўчмас касалхоналар". Кўчма касалхоналар марказдан узоқда яшовчи аҳолининг соғлигини назорат қилиш ва уларга тиббий ёрдам кўрсатиш вазифалари билан шуғулланган. Ислом оламидаги барча касалхоналардаги низом деярли бир хил эди. Бағдод, Дамашқ, Қоҳира, Қуддус, Макка, Мадина, Мағриб ва Андалусдаги шифохоналар низоми бир- биридан фарқ қилмасди. Доктор Роғиб Сиржонийнинг айтишича "Ислом оламидаги биринчи касалхона халифа Валид ибн Абдулмалик даврида қурилган.
Қуйида ўтмиш асрларда ном чиқарган машҳур тўртта касалхона билан қисқача танишиб чиқамиз: : Биринчиси: Бағдоддаги Азудий касалхонаси.
Бу касалхонани 371- ҳ санада Азудад Давла ибн Бувайҳ қурдирган. Касалхона қуриладиган жойни машҳур табиб Розий танлаган. Розий ҳақида "САЛОМАТЛИК энциклопедия" шундай дейди: "Шарқнинг машҳур табиби, энциклопедист олими Абу Бакр ар-Розий (865-925) нинг табобат соҳасидаги асарлари умуман жаҳон медицинасининг ривожланиши ва бойишида ғоятда улкан аҳамият касб этди. Олимнинг табобат энциклопедияси ҳисобланган 25 жилдли "Ал-Ҳовий номи билан танилган катта тўплам" ("Ал-Жомиъ ал- Кабир ва қод урифа би-л Ҳовий") китоби ҳозиргача Ғарб ва Шарқ медицинасида машҳурдир".
Иккинчиси: Дамашқдаги Нурий касалхонаси.Бу касалхонага одил султон Нуриддин Зинкий 549-ҳ – 1154-м йилда асос солганлар. Султон Нуриддин асос солган шифохона 9 аср халққа юқори даражали хизмат кўрсатади. 1318- ҳижрий йили касалхона фаолияти тўхтайди.
Учинчиси: Мансурий номли катта касалхона. Бу касалхона Қаловун Бемористони деб танилган. Аслида у амирлардан бирининг уйи эди. Султон Мансур Сайфиддин Қаловун 683-ҳижрий йилда у уйни сотиб олиб касалхонага айлантиради. Касалхона учун йиллик бюджет ажратади. Касалхона ёнига масжид, мадраса ва етимлар учун кутубхона бино қилади. Касалхона Франция қўшинлари Мисрга бостириб кирган 1798-йилгача фаолият олиб борган.
Тўртинчиси: Марокашдаги касалхона. Бу касалхонага Муваҳҳидлар давлатининг амири Мансур Абу Юсуф асос солган.
Валеология атамаси 80- йилларда И.И.Брехман томонидан фанга киритилган. И.И. Брехман 1982й.да амалда соғлом одамларнинг саломатлигини сақлаш ва мустахкамлашнинг методологик асосини шакллантирди. У ҳар бир индивиднинг саломатлик миқдори кўрсаткичларини белгилаш, ташхислаш ва сабабларини ўрганиш орқали бутун соғлиқни сақлаш тизимининг стратегиясини тубдан ўзгартириш лозимлигини кўрсатди ва ўзи кашф этган бу илмий йўналишни-валеология, яъни соғлом бўлмоқлик илми деб атади.
И.И.Брехман 1987 йилда ушбу масалага бағишланган биринчи монографияни “Саломатлик тўғрисидаги фанга-валеологияга кириш” номли китобини босмадан чиқарди. У ўз монографиясида саломатлик хақидаги фан фақат тиббиёт илми доираси билан чегараланиб қолмаслигини ва ўз харакат доирасига экология, биология, психология каби бошқа фанларни ҳам жалб қилиши лозим деб кўрсатди.
Валеологиянинг Владивостокдан кейинги иккинчи маркази Киев ҳисобланади. Бу ерда валеология йўналиши профилактик тиббиёт билан боғланган холда вужудга келди. 1985 йилда Киевлик тадқиқотчи
Г.А.Апанасенко “Индивиднинг саломатлиги” моделини биринчи бўлиб таклиф қилди.
1992 йилда Киев врачлар малакасини ошириш институтида профессор Г.А.Апанасенко ва Л.А.Паповалар раҳбарлигида спорт тиббиёти ва саналогия кафедраси ташкил қилинди. Бу дунё миқиёсида санолог(валеолог) врачлар тайёрловчи биринчи кафедра бўлиб хисобланар эди. Украинада жисмоний тарбия ва спортга катта аҳамият берилиб, бу соҳада Оврўпадан ўн йил олдинга ўтиб олди ва эндиги шиор «Валеология для всех» бўлиб қолди.
Ўзбекистонда Саломатлик институти томонидан соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг долзарб масалалари бўйича илмий текшириш ишлари олиб борилмоқда, олий малакали валеолог кадрларни тайёрлаш бўйича дастлабки қадамлар қўйиляпти. Институт амалда соғлом турмуш шаклини шакллантиришнинг бош штабига айланиб, катта ташкилий – услубий марказ сифатида фаолият кўрсатмоқда. Институт томонидан айниқса ўқув адабиётларини яратишга эътибор қаратилмоқда
Валеология сўзи лотинча бўлиб, “соғ бўлинг деган маънони англатади.Валеология инсоннинг руҳий ва жисмоний саломатлиги даражаси ҳамда имкониятларини ўрганади. Валеология - шахс, жамият ва табиатнинг саломатлиги ҳақидаги фан демакдир.
Валеология фанининг асоси соғлом турмуш тарзини шакллантириш хисобланади.

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling