Тошкент архитектура ва қурилиш институти иноғомжонова Ф. Ш


Download 0.54 Mb.
bet6/49
Sana14.12.2022
Hajmi0.54 Mb.
#1006126
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
Валеология асослари Иноғомжонова 1

1.2. Валеологиянинг предмети.


Қадимдан инсон организми тузилишини уч босқичли пирамидага ўхшатишган яъни:


Биринчиси-инсон танасининг жисмоний мустахкамлигидан иборат – “жисмоний саломатлик” ;
Иккинчиси -руҳият. Бу марказий асаб тизимининг меъёрий холатидан иборат “руҳий саломатлик”;
Учинчиси-ахлоқий, маънавий ҳолат, яъни тана-руҳ ва ақлнинг қўшилишини ифодаловчи “ахлоқий-маънавий” саломатлик.

Демак инсон саломатлиги уч жихат: руҳий , жисмоний ва ижтимоий саломатликка боғлиқ.


Инсоннинг бундай тузилиши ва функционал ҳолатини билиш валеология фанининг предмети ҳисобланади.
Соғлом бўлиш ва соғлом турмуш тарзига эришиш учун инсон ҳаёти ва фаолиятини тўғри ташкил эта олиши ва кун тартиби режасига эга бўлиши лозим. Агар тана касалга йўлиқса,демак, инсоннинг онгида қандайдир руҳий ўзгаришлар содир бўлган,бу ўзгаришларни инсон онгли равишда англамаслиги ҳам мумкин, негаки у онг остида содир бўлаётган жараёнлардир. Одам ташқи таъсиротларни сезги органлари орқали қабул қилади., яъни тери, эшитиш органи (қулоқ), кўриш аъзоси (кўз), таъм билиш (тил) ва ҳид билиш (бурун) орқали англайди.
Эшитиш аъзоси-қулоқ бир хилликдан чарчайди. Айниқса шовқин-сурон ва хақоратли сўзлар сурункасига эшитилаверса, кайфият бузилади. Бу аҳволга тушмаслик учун тез-тез ёқимли куй ва қўшиқларни, имкон бўлса қушларнинг навосини, донишмандлар суҳбатини тинглаб туриш керак. Хонадонларда бедана ва бошқа сайроқи қушларни сақлаш бежиз бўлмаган албатта. Айрим одамларга дарё ва сойларнинг шарқираши, шамолда терак баргларининг шитирлаши, отларнинг кишнаши, тунда ит ва бўриларнинг увиллаши хаттоки сув ва тўқай атрофларида қурбақаларнинг қуриллаши ҳам ёқади, улар кишини завқлантиради.
Агар киши ишдан ташқари вақтларда тенгдошлари, дўстлар ва айниқса оила доирасида сўзлашса дардлашса ва ҳазиллашса, кони фойдадир. Акс ҳолда улар самимий ва ширин сўзларни эшитишдан маҳрум бўлиб қоладилар. Бу дунёнинг мураккаб ва серташвиш ишларидан таранглашган ва толиққан асаб толаларини касалланишига замин ҳозирлайди.
Табиий манзараларга, турли хил гулларга , улкан чинору қайраҳочларга, азим дарёларга, тоғ чўққиларига ва кўм-кўк майсаларга , суюкли ёрингиз ва фарзандлар нигоҳига боқиш кўзни озиқлантиради ва қувонтиради, бу дилни равшанлаштириб шодлантиради. Киши ўзида ишонч ва умидни ҳис этади.
Инсон учун бурун орқали олинадиган озуқанинг аҳамияти ҳам бебаҳодир. Агар киши ҳавони ўзгартириб турмаса ва ёқимлм ҳидлардан етарли фойдаланмаса катта зарар кўради. Мусаффо ҳаво гулларнинг, майсаларнинг, ноз-неъматларнинг-қовун, хандалак,беҳи, олма ва бошқа ёқимли ҳидлари нафас фаолиятини тиклайди. Хатто янги ёпилган нон ва мазали овқатларнинг ҳидлари фойдадан ҳоли эмас. Ёқимли ҳидлар киши ақлини, хотирасини ва умуман аъзойи баданини тиниқлаштиради. Сурункали ишлаш, келишмовчилик, норозилик, зерикиш ва бир хилдаги турмуш тарзи одамни чарчатади.
Таомларни маълум тартибда истеъмол қилиш лозим. Кўп оилаларда бир турли овқат тури сурункасига истеъмол қилина беради. Ваҳоланки, уларнинг барча турларини навбати билан ейилгандагина одам ўзини яхши хис этади. Овқатланишда кайфият ҳам яхши бўлса киши рохатланади. Рационал овқатланиш натижасида одам ўз иш фаолиятини тиклайди,касалликларни олдини олади умуман ўз соғлигини сақлайди. Ёш улғайган сари юрак бош ва оёқ қисмларига қонни етарли даражада етазишга ожизлик қилади. Бу ажин тушиш, кўзнинг хиралашиши, хотиранинг пасайишига, сочнинг сийраклашишига, оёқ касалланишига ва бошқа салбий ўзгаришларга олиб келади.Буларни бартараф қилишга жисмоний машқлар,оёқни осмонга кўтариб туриш,сакраш, бирон нарсага осилиш, баданни уқалаш ва югуриш яхши таъсир этади.
Буларнинг ҳаммаси организмнинг жисмонан, руҳан соғлом бўлишини таъминлайди.
Соғлом фарзанд кўриш, фарзандларнинг ақл-идрокли, иймонли ва одобли бўлиши нафақат ота-онанинг, балки бутун жамиятнинг бахтидир. Шу боис хар бир киши фарзанд кўришга алоҳида аҳамият бериб, унга
махсус тайёргарлик билан киришиши лозим. Одамнинг наслини яхшиланиши одам уруғининг холатига бориб тақалади,одамнинг маънавий ва моддий холати руҳнинг сифатига таъсир этади. Эр-хотинларнинг бир- бирларига бўлган меҳр-муҳаббатлари, тотувликлари,рухан ва жисмонан соғломлик даврларида дунёга келган фарзандларда ёмон хислатлар кузатилмайди. Улар теран фикрловчи, ақл-идрокли, меҳрибон,саховатли ва бошқа бир қанча ижобий характер хусусиятлари билан туғиладилар. Бундай фарзандларнинг ота-онага, атрофдаги одамларга, ёр-биродорларига, дўстларига бўлган инсоний муносабатлари ота-онада фахр туйҳусини уйғотади, улар умрлари зое кетмаганлигидан ғурурланадилар. Жамоа аҳли орасида қанчалик ақл-идрокли ва одоб аҳлоқли одамлар кўп бўлса, шунчали тинчлик, тараққиёт ва фаровон ҳаёт ҳукм суради. Бироқ боланинг она қорнида ривожланиш сифати жиҳатидан кайфиятга ва шароитга қараб бир- бирига ўхшамаган хусусиятлар билан шаклланади. Шунинг учун фарзандлар бир ота-онадан туғилган бўлсаларда, ақл идроки,ва кўриниши жиҳатидан бир-бирларидан фарқ қилади. Аксинча меҳрсиз, ота-онанинг урушқоқлиги, бир-бирига иззат-ҳурмат йўқлиги болага салбий таъсир кўрсатади. Натижада улардан жохил, хасадгўй, жанжалкаш, шафқатсиз ва шу каби турли носоғлом иллатларга мойил фарзандлар дунёга келади. Меҳрсиз, ишқ муҳаббатсиз туғилган фарзандлар, гарчи фаровонликда яшасалар ҳам меҳрибонлик ва ғамхўрликни билмайдилар. Бундай фарзандларнинг баъзилари ўзларининг ўта одобсизликлари ва ёмон қилмишлари билан ота-онани ўтдек куйдиради.
Жисмонан соғлом бўлишлик учун киши турли хил зарарли одатларга бархам бериши: чекиш, ичикиликбозлик, гиёҳванд моддаларни қабул қилмаслиги, шахвоний жинсий хулқ-атворни тартибга солиши, ҳаракат фаоллигини мақсадга мувофиқ равишда имконият даражасида бажариш, чиниқиш, экологик холатларни тўғри англаган ҳолда яшашни уюштириш орқали эришилади. Турмуш тарзини белгиловчи бош омил инсоннинг ўзидир. Инсон ўзи учун ижод қилади, яшаши учун шароит яратади.

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling