Тошкент архитектура ва қурилиш институти иноғомжонова Ф. Ш


Органлар ва органлар системаси


Download 0.54 Mb.
bet14/49
Sana14.12.2022
Hajmi0.54 Mb.
#1006126
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   49
Bog'liq
Валеология асослари Иноғомжонова 1

Органлар ва органлар системаси.


Организм-органлар системасидан, органлар эса тўқималардан, тўқима эса тўқима элементларидан иборат бўлади. Организмда бир хил вазифани бажарувчи органлар ўзаро бирлашиб органлар системасини вужудга келтиради. Органлар қуйида кўрсатилган системаларга бўлиб ўрганилади:

      1. Ҳаракат органлари системаси: суяк, суякларни бирлаштирувчи бойламлари ва мускул системасидан ташкил топган

      2. Томирлар системаси: қон томирлар, лимфа системаси - лимфа тугунлари ва лимфоид тўқималардан ташкил топган. Томирлар ичидаги суюқликлар хужайра ва тўқималарга кислород ва озуқа моддаларини етказиб беради, организмни таркибидаги карбонат ангидриди ва бошқа

кераксиз газ ва моддаларни маълум органларга олиб боради ва улар орқали ташқарига чиқаради.
Қон томирлар системаси юрак, артериялар, веналар ва капилярлардан ташкил топган. Юрак қон томирлар системасининг марказий органи бўлиб, доимо бир хилда қисқариб организмдаги ҳамма қон суюқлигини харакатлантириб туради.
Иммун тизим организмнинг касаллик юқтирмаслиги ва касалликларга қарши курашиш қобилиятини сақлаб турадиган лимфоид аъзолар ва тўқималардир. Иммун тизим 2га бўлинади:

  • Марказий иммун тизим (суяк кўмиги ва тимус бези - айрисимон без);

  • Периферик иммун тизим – қора талоқ, лимфа тугунлари, ичак, бурун ва томоқдаги лимфоид тўқималар, қондаги лимфоцитлар ва лимфа суюқлиги.

Иммун тизимининг вазифаси:

  • Иммун тизимнинг асоси лимфоцитлар ҳисобланиб, одамда уларнинг сони 10¹² миқдорида, массаси одам танасининг 1% ини ташкил қилиб, тахминан 700-800гр бўлади.

  • Лимфоцитларнинг организмдаги вазифаси – қон ва лимфа томирлари орқали организмдаги барча тўқималар орасига бориб, генетик жиҳатдан ёт унсурларга қирон келтиради.

Иммунитетни пасайиши бир неча омилларга боғлиқ:

  • Экологиянинг ёмонлиги,: сув, ҳаво, турли захарли воситаларни қишлоқ хўжалигида қўллаш, кимёвий моддалар.

  • Овқатланишда сифатсиз, сунъий, муддати ўтган махсулотлардан фойдаланиш, ҳар ҳил консервантларнинг озиқ-овқат махсулотларига қўшилиши, витаминлар ва микроэлементларнинг етишмаслиги.

  • Антибиотиклар( зарарли микробларни ўлдирувчи дорилар ) кўп қўлланилиши одам иммунитетини 65-70 % га пасайтиради.

  • Вируслар, микроблар ва бактериялар, булар кўзга кўринмайди, лекин улар одамни холдан тойдириш даражасигача олиб келади. Уларга қарши курашиш эса ўзимизнинг қўлимизда.

  • Меъёрида ухламаслик, ўрта ҳисобда 7-8 соат ухлаш керак.

  • Асабийлашиш. Сурункали асабийлашиш инсонни холдан тойдиради ва иммун тизимига ҳам зарба беради.

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling