Тошкент архитектура ва қурилиш институти иноғомжонова Ф. Ш


Download 0.54 Mb.
bet13/49
Sana14.12.2022
Hajmi0.54 Mb.
#1006126
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   49
Bog'liq
Валеология асослари Иноғомжонова 1

Тўқималар


Одам организми тўрт ҳил тўқималардн ташкил топган:

  1. Сиртқи (қопловчи) ёки эпителия тўқимаси.

  2. Ички ёки бириктирувчи тўқима.

  3. Мускул тўқимаси.

  4. Нерв тўқимаси.

    1. Қопловчи эпителий тўқимаси - тери устида ва ҳазм қилиш органлари шиллиқ қавати устки қисмида жойлашган , эмбрионнинг ташқи қавати (эктодерма) дан ривожланган. нафас олиш, сийдик-таносил органлари шиллиқ қаватининг устки қисмини қоплаган эпителийси эса эмбрион ички қавати (эндодермадан) тараққий этади. Эмбрионнинг ўрта қавати (мезодермадан) сероз пардалар эпителийси ривожидан плевра, юрак халтаси,қорин парда вужудга келади.

    2. Ички тўқималар – организмнинг ички қисмида жойлашган бўлиб, ташқи муҳит билан бевосита алоқада бўлмайди ва бу тўқималарга уч хил тўқимани киритиш мумкин:

  1. Қон ва лимфа тўқималари-организмни ҳимоя қилиш ва озиқлантириш вазифасини бажаради.

  2. Тоғай ва суяк тўқималари – таянч вазифасини бажаради.

  3. Силлиқ мускул тўқималари ташкил этади, Улар қон ва лимфа

томирлари, ички сийдик йўллари ва бачадонга ўхшаш ички органларнинг деворида бўлади.

    1. Мускул тўқима – Организмда тузилиши ва жойлашишига қараб икки хил силлиқ ва кўндаланг тарғил мускул тўқималари фарқ этилади. Силлиқ мускул тўқима – ички органлар деворларида жойлашган бўлади. Силлиқ мускул тўқималари таркибидаги эластик ва коллоген толалар уларнинг ҳужайраларини ўзаро бирлаштириб, таянч аппарати вазифасини бажаради. Кўндаланг тарғил мускуллар – скулутни қоплаб жойлашади. Хар бир мускул толасининг юзга яқин ўзаги ва протоплазмаси бор бўлиб, юпқа ва тиниқ парда билан ўралган. Бу мускуллар ўз ихтиёримиз билан қисқаради.

Бириктирувчи тўқималар хужайралараро оралиқ моддалари кўпроқ бўлиши билан фарқланади. Бириктирувчи тўқима қуйидаги турларда учрайди: юмшоқ, жир(ёғ), пиг-ментли, иброз, эластик ва тоғай тўқималар. Суяк тўқима – бу тўқимада органик моддалар кўп бўлганлиги учун қаттиқ бўлиб, бошқа тўқималардан шу билан фарқланади.

    1. Нерв тўқима. Нерв тўқима организмга ташқи муҳитдан ва организмнинг ўзидаги органлардан (ички мухитдан) келадиган таъссуротлар ва сезгиларни ўтказиш вазифасини бажаради.

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling