Тошкент архитектура ва қурилиш институти иноғомжонова Ф. Ш
Одам организмининг тузилиши
Download 0.54 Mb.
|
Валеология асослари Иноғомжонова 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хужайранинг умумий тузулиши.
Одам организмининг тузилиши.Одам гавдаси –ҳужайралар, тўқималар, органлар ва суюқ таркибий қисмлардан тузилган бир бутун мураккаб система бўлиб ташқи муҳит билан чамбарчас боғланган ҳолда яшайди. Мураккаб тузилган ана шундай кўп ҳужайрали организмда нерв системаси ривожланиб, органларнинг функцияларини, ҳатто суюқлик системаси (гуморал система) ишини ҳам башқариб боради. Нерв системаси организмнинг ҳамма қисмларига, хусусан тўқималарига тарқалган толалари билан уларни ўзаро боғлаб, бир бутунлигини ва организмнинг ташқи муҳит билан алоқасини таъминлайди. Демак организм ҳамма вақт ўсиб, ўзгариб, кўпайиб турадиган, ўзини ўраб турган муҳитга мослашган ва муҳитсиз яшай олмайдиган олий табақадаги оқсил моддаларнинг мураккаб бирикмасидан иборат бўлади. Организм ташқи муҳитсиз ўзича мустақил ҳолда ҳаёт кечира олмайди. Одам гавдаси –ҳужайралар, тўқималар, органлар ва суюқ таркибий қисмлардан тузилган бир бутун мураккаб система бўлиб ташқи муҳит билан чамбарчас боғланган ҳолда яшайди. Хужайранинг умумий тузулиши.Хужайраларнинг тузилиши ва функцияси хилма-хил бўлиб, энг мухими модда алмашинув вазифасини бажаради, бўлиниш йўли билан кўпаяди. Ҳужайраларнинг ҳужайра қобиғи бошқа ҳужайралардан ажратиб туради. Ҳўжайра цитоплазма ва ядродан иборатдир. Ядро цитоплазмадан ядро пардаси билан ажралади, ядро таркибида ядро пардасининг ички юзасига ёпишиб жойлашган ядро тўри бўлади, ядро тўрининг оралиқларида турли хажмдаги заррачалар бўлиб улар хроматин доналари деб аталади. Ҳужайра ядросида ДНКали генлар бўлиб, улар икки асосий васифани бажаради: Генетик ахборотни сақлайди ва наслдан-наслга ўтказади. Ҳужайрада содир бўладиган моддалар алмашинуви жараёнини идора қилади. Ҳужайра ядросиз яшай олмайди ва ядро ҳам ҳужайрасиз яшаш қобилиятига эга эмас. Шунинг учун цитоплазма билан ядро ўзаро боғлиқ бўлган тизимни ташкил қилади. Ҳўжайра маркази ёки центросома анча йирик шарсимон танадан иборат бўлиб, кўпинча ядро яқинида жойлашади. Ҳужайра цитоплазмасида органоидлар бўлиб, шулар орқали ҳужайра ўз вазифасини бажаради. Махсус органоидлар нерв ҳужайрасида импульсларни ўтказиш учун хизмат қиладиган нейрофибриллар бўлса, силлиқ мускул ҳужайраларидаги миофибриллар таянч вазифасини бажаради. Ҳужайра ичида икки хил киритмалар ҳам бўлади: Трофик киритмалар оқсил моддалардан, ёғ, гликоген, витаминлардан иборат бўлиб, ҳужайраларнинг цитоплазмасида тўпланади ва уларни озиқлантириш учун хизмат қилади. Экскретор ва пигмент киритмалар ёки танадан чиқиб кетадиган киритмалардир. Download 0.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling