Тошкент архитектура ва қурилиш институти иноғомжонова Ф. Ш
Инсон ҳаётининг қалтис даврлари
Download 0.54 Mb.
|
Валеология асослари Иноғомжонова 1
Инсон ҳаётининг қалтис даврлариБиринчи босқич 8 ҳафтагача давом этиб, эмбрион бу босқичда ташқи ва ички зарарли омилларга ўта сезгир бўлади. Бундай омилларга, стресс холатлари, радиация, кимёвий дорилар, захарлар, спиртли ичимликлар, гиёҳванд моддаларни киритиш мумкин. Бу босқич шу боисдан эмбрион тараққиёти учун биринчи қалтис давр сифатида қаралиб, айни пайитда зарарли омиллардан ҳимояланиш лозимлигини таъкидлайди. Хомиланинг 4,5 – 5 ойлик ривожланиш даври биринчи босқичнинг иккинчи қалтис даври деб хисобланиб, бу даврда хомила мияси жадал ривожланиши, шунингдек хомиладорликнинг 6 ойлигида организм функционал тизимлари шакланиши ва туғилиш даври- янги яшаш шароитига мослашиш босқичларини ўз бошидан кечиради. Организм ривожланишининг учинчи қалтис даври 12 – 16 ёшларга тўғри келиб, бола организмида гармонал ўзгаришлар содир бўлади, ички секреция безлари фаолияти кучаяди. Иккиламчи жинсий белгилар шакллана бошлайди. Турли тизимлар ривожланиши ўртасида номутаносиблик пайдо бўлади, оқибатда, тез жахл чиқиши, тез чарчаш, бош айланиш, хушидан кетиш каби холатларга мойиллик кузатилади. Организм фаолиятининг тўртинчи қалтис даври кексаликка мослашиш даври бўлиб, бу даврда организмнинг мослашув имкониятлари сусаяди, гармонал ўзгаришлар содир бўлади. Бу давр эвалюцион давр ҳисобланиб, организм тизимлари фаолиятининг аста - секин сўна бориши билан тавсифланади. Бу даврда ортиқча жисмоний ва ақлий зўриқиш, функционал касалликларнинг келиб чиқиш хавфини кучайтиради. Ҳар бир босқичда шахснинг бирон бир хусусиятлари ўзининг етуклик босқичига эришади. Масалан: Оламни сенсор – яъни сезги ва идрок қилиш аъзолари билишнинг етуклик фазаси 18-25 ёшларда, интеллектуал, ижодий етуклик 35 ёшларга, шахснинг етуклиги 55-60 ёшларга келиб энг юқори нуқтасига эришади. Шуниси характерлики ҳар бир ёшда бирор функциянинг ривожланиши бошқа бир функцияларнинг сусайиши ҳисобига рўй беради. Масалан: қариялар бирор нарсалар хусусида билимдонлиги, маълумотларни яхши эслаб, улар хусусида фикрлай билиши, бевосита билиш жараёнларининг сусайиши ҳисобига рўй беради. Худди шундай боланинг 3-5 ёш даври тилни ўзлаштиришга жуда мақбул бўлади, етуклик даври бўлмиш 45-55 ёшларга келиб шу сифат ўзини йўқотади (тил қотиб қолади). Ўсмирлик даври энг мураккаб ва шу билан бирга тараққиёт босқичидир. Бу даврда болаликдан ўспиринлик, катталикка, ёшликдан етукликка ўтиш давридир. Download 0.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling