Тошкент архитектура ва қурилиш институти иноғомжонова Ф. Ш


-боб. Овқатланиш ва саломатлик


Download 0.54 Mb.
bet45/49
Sana14.12.2022
Hajmi0.54 Mb.
#1006126
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49
Bog'liq
Валеология асослари Иноғомжонова 1

7-боб. Овқатланиш ва саломатлик.



    1. Овқатланиш ва инсоннинг ҳаётий фаолияти.

    2. Тананинг ортиқча вазнида овқатланиш.

    3. Овқатланиш ва касалликлар.

    4. Рационал овқатланиш.

    1. Овқатланиш ва инсоннинг ҳаётий фаолияти.


Овқатланишни тўғри ташкил қилиш – соғлом турмуш тарзининг муҳим шартларидан биридир. Тиббиётда рационал овқатланиш деган тушунча мавжуд бўлиб, бу шундай овқатланишки, бунда организмнинг фаолияти жараёнида сарфланган энергия қиймати, қабул қилинаётган овқатлар ҳисобига тўлиқ қопланади .Бундай овқатларда инсон фаолияти учун зарур бўлган оқсил, углевод, ёғлар, минерал тузлар, витаминлар етарли бўлиб, овқат миқдори ва унинг турлари эса ошқозон-ичак тизимининг фермент имкониятларига мос бўлади. Хар бир инсон нотўғри овқатланиши натижасида келиб чиқадиган хавфли омилларнинг олдини олиш учун, қуйидаги асосий қоидаларга амал қилиши лозим:

  • ортиқча овқат емаслик, тана вазни меъёрдан ортиқча бўлганда эса энергия сарфини кучайтириш;

  • туздан меъёрида фойдаланиш, кунига 4-5г.гача истеъмол қилиш мумкин.

  • жуда оч қолмасликка одатланиш, кун давомида оз-оздан овқатланиш;

  • кераклик миқдорда сув ичиш-1.5-2 литр;

  • холестерин моддасини истеъмол қилишни кунига 300 мг гача тушириш;

  • бир кунлик овқат таркибидаги оқсиллар, ёғлар, карбонсувлар, минерал тузлар, витаминларнинг миқдори организмнинг шу моддаларга бўлган эхтиёжини қондириши керак.

Овқат меҳнатнинг оғирлигига, давомийлигига, касбга, ёшга, ишлаш вақтига, саломатликка кўра организмнинг энергетик сарфини қоплаши керак.
Ҳақиқатан хам овқат ейиш ва хужайраларнинг озиқ моддалари ўзлаштириш модда алмашинувини жадаллаштириб, энергия сарфини оширади. Модда ва энергия алмашинувининг бу тариқа кучайиши овқатнинг ўзига хос динамик таъсири, деб аталади. Аралаш овқат истеъмол қилинганида энергия сарфланиши 10-15 % ошади.
Энергия сарфига қараб турли касб эгаларини 5 гуруҳга бўлишади.

      1. гуруҳ – Ақлий меҳнат ахллари (олимлар, шифокорлар, педагоглар, бухгалтерлар ва ҳоказо). Бу гуруҳга кирувчи эркаклар кунига ёшига қараб 2550-2800 ккал, аёллар эса 2200-2400 ккал сарфлайдилар ва қабул қилишлари зарур.

      2. гуруҳ – Енгил жисмоний иш билан шуғулланувчилар (автоматлашган корхоналар ишчилари, агрономлар, хамшира ва санитаркалар, алоқа корхоналари ишчилари). Бу гуруҳдаги эркакларнинг энергия сарфи 2750-3000 ккал, аёлларники 2350-2550 ккал.

      3. гуруҳ – Ўрта оғир жисмоний меҳнат билан шуғуланадиган ишчилар (слесарлар, транспорт хайдовчилари, жаррохлар, тракторчилар). Бунда эркаклар 2500-2700 ккал.

      4. гуруҳ – Оғир жисмоний меҳнат қиладиганлар (қурилиш ишчилари, қишлоқ хўжалик меҳнаткашлари, дурадгорлар, металлурглар). Бу гуруҳга мансуб эркаклар 3900-4150 ккал, аёллар эса 3450-3700 ккал сарфлайдилар.

      5. гуруҳ – Жуда оғир жисмоний меҳнат қиладиган ишчилар

(шахтерлар, пўлат эритувчилар, бетончилар, хаммоллар). Бу ишларни фақат
эркаклар бажариши мумкин. Улар сарфлайдиган энергия миқдори 3900-4300
ккал.
Ақлий меҳнат билан шуғулланганда ҳам модда алмашинуви жадаллашади. Унинг сабаби мия фаолияти кучайишида эмас. Ақлий меҳнат қилганда энергия сарфининг ошиши мускуллар тонусининг рефлектор йўл билан ортишига боғлиқ бўлса керак.
Аввало овқатни оғизда шошмасдан яхшилаб чайнаш керак, меъданинг учдан бир қисми қуюқ овқат, учдан бир қисми суюқликлар билан банд бўлиши, яна учдан бир қисми эса бўш қолиши керак. Жуда тўйиб овқат емаслик лозим, дастурхондан бироз тўймаганлигингизни ҳис қилган холда турган маъқул, “қорнинг очмай овқат егил, қорнинг тўймай қўлинг артгил” деган мақолга амал қилиш керак. П.Брэг ҳам “Агар сен дастурхондан очликни хис қилиб турган бўлсанг, демак сен тўйгансан, агар тўйиб турган бўлсанг, демак зичлаб овқат егансан, агар зичлаб овқат еган бўлсанг, демак захарлангансан” деб айтган. Шунинг учун зичлаб овқатланишдан ўзини тийиш лозим, чунки бундай овқатланиш еган овқатнинг хазм бўлишини қийинлаштиради ҳамда меъда ва ичакларда яра пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Овқатни сув билан биргаликда истеъмол қилмаслик керак



    1. Download 0.54 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling