Тошкент архитектура ва қурилиш институти иноғомжонова Ф. Ш


Узоқ умр кўришни истасангиз


Download 0.54 Mb.
bet44/49
Sana14.12.2022
Hajmi0.54 Mb.
#1006126
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49
Bog'liq
Валеология асослари Иноғомжонова 1

Узоқ умр кўришни истасангиз:


  • ҳамма касалликларнинг асоси асабдан эканлиги маълум экан, уйда ва ишда асабийлашмасликка харакат қилинг;

  • ким билан гаплашманг, нима иш билан банд бўлманг, ҳар доим самимий бўлишга интилинг;

  • доим нима биландир машғул бўлинг;

  • яқин кишиларингизнинг муаммолари ва уларни қизиқтирган мавзуларига бефарқлик қилманг, яхшилик қилишга кўпроқ интилинг;

  • ҳаётда севган одамларингиз кўп бўлишига интилинг, чунки севги кишига катта куч беради;

  • доимо харакатчан бўлинг;

  • имкониятингиз етганча камтар бўлинг, манманлик умр заволи эканлигини унутманг.

Инсон бахтли бўлиши учун қуйидаги усулларга амал қилиши лозимлигини психологлар уқтирадилар:

  1. Яқин кишиларингизни севинг. Кўп вақтингизни, эътиборингизни севган кишиларингизга бағишланг. Бундан ўзингизни бахтли ҳис эта оласиз.

  2. Кўп кучингизни ўзингиз севган машғулот, касб ёки фаолиятга бағишланг.Агар ишингизни севсангиз кўп ишланг. Агар ёқмаса алмаштиришга харакат қилинг.

  3. Бошқа одамларга ёрдам беринг, бу ўз-ўзингизга хурматни оширади, ўзингиздаги стрессларни йўқотади ва натижада ҳаётдан қониқиш ҳиссига эга бўласиз.

  4. Бахтли бўлишга интилинг. Ўзингизни кузатиб кўринг, нима сизнинг кайфиятингизга ижобий ёки салбий таъсир кўрсатишини ўйлаб кўринг. Нима сизни қувонтирса шунга интилинг, албатта, бу эзгулик йўлидаги хоҳиш бўлса.

  5. Жисмоний фаоллик, чунки жисмоний харакатлар инсонга бахт ҳиссини ато этади.

  6. Ҳаётингизга янгиликлар киритишга харакат қилинг. Масалан: ишга доимий йўлдан эмас, бошқа йўлдан боринг, янги хоббига интилинг, ёки таътилни бошқа вақтда олинг.

  7. Агар гоҳида ўзингизни эзилган ва бахтсиз ҳис қилсангиз,бу психологик маятник эканлигини унутманг, яъни бунга қарама-қарши ҳолат ҳам юз бериши мумкинлигин ёдда тутинг.




Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling