Тошкент архитектура ва қурилиш институти иноғомжонова Ф. Ш


Овқатланиш ва касалликлар


Download 0.54 Mb.
bet47/49
Sana14.12.2022
Hajmi0.54 Mb.
#1006126
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49
Bog'liq
Валеология асослари Иноғомжонова 1

Овқатланиш ва касалликлар.


Илмий техника тараққиёти асрида оғир жисмоний иш сезиларли даражада камайди. Бу табиий равишда истеъмол қилаётган овқат миқдорининг камайишига олиб келиши керак эди. Организмнинг физиологик эҳтиёжларига кўра шундай бўлиши керак эди, афсуски амалда бундай
бўлмайди. Оқибатда тананинг ортиқча вазнга эга бўлиши ва семириш кузатилади.Семириш умрни 10-12 йилга қисқартиради.
Семизлик марказий нерв системаси ёки эндокрин (ички секреция безлари) системалари касалликларида танада ёғ алмашинуви бузилиши туфайли юзага келиши мумкин. Аммо текширишлар кўрсатишича, 80-90% семизлик нотўғри овқатланишдаш, овқатдан ҳосил бўлган энергия билан тана томонидан сарфланадиган энергия орасида катта тафовут борлигидан пайдо бўлади.
Одамнинг қорни очганда очлик маркази дастлаб одамнинг овқат егиси келаётганлиги ҳақида хабар беради. Кейин шу талабга кўра жавобан тегишли ички аъзолар ва тизимлар овқатни қабул қилиб олишга тайёрланади.Меъдага етарли даражада овқат тушгандан кейин тўйиш маркази ишга тушади ва овқатга бўлган эҳтиёж йўқолади. Лекин одам кўп овқат еганда ана шу аъзо ва тизимнинг иши бузилади. Баъзи одамларнинг тўйиб, овқат еб бўлгандан кейин ҳам яна овқат егиси келаверади. Бундай одамларни очофат дейилади. Еб тўймаслар учун овқат ейиш ҳаётининг бутун мазмунига айланади.Бу тоифадаги одам жуда кўп овқат ейди, лекин қорни тўйганини ҳис қилмайди. Еб тўймасликда эса организмда руҳий ўзгариш содир бўлади.
П.Брэг фикрича 99% бемор одамлар нотўғри ва нотабиий овқатланишлари туфайли азоб-уқубат чекадилар. Кўпгина касалликлар организмнинг ўзини-ўзи захарлаши туфайли вужудга келади.
Семириш енгил ҳазм бўлувчи шакар ва бошқа ширинликларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилувчиларда, сергўшт, сарёғ овқат махсулотларини мунтазам тўйиб егувчиларда, наслдан – ота-боболаридан ўтиши ва бошқалар сабаб бўлади. Семириш бу касаллик холати бўлибгина қолмасдан, айни пайтда кўплаб бошқа касалликларни туғдирувчи хавф омили ҳамдир. Семизлик пайдо бўлиши билан танада модда алмашинуви ўзгаради ва у ички секреция безларининг ишига таъсир қилади. Натижада ҳар хил органлар ва системалар ишлари сусаяди. Бу хол ўз навбатида
атеросклероз, қанд диабети, ўт пуфагида, буйракларда “тош” пайдо бўлишига ва бошқа касалликларга олиб келади. Шунингдек мутахассисларни тахминларига кўра, яъни семириш билан қийналаётган аёлларда семириш натижасида гармонал мувозанатни бузилишини келиб чиқиши билан боғлиқ бўлган сут бези ракига дучор бўлганлар кўпроқ.
Семириш касаллигига мубтало бўлганларда қон томирлари атеросклерози 2 марта, қон босими ошуви 3 марта, қандли диабет касаллиги 4 марта, подагра 3 марта, веналарнинг варикоз кенгайиши 2-3 марта кўп учраши аниқланган. Касалликларнинг келиб чиқиш табиати бир хил, уларнинг олдини олиш имкониятлари ҳам бир хил эканлигидан буларнинг “Цивилизация касалликлари” ёки “ ХХ аср касалликлари” деб айтилади.
Шўр ва ортиқча тузланган ҳамда аччиқ махсулотлар, қовурилган ва дудланган маҳсулотлар, нитрат ва нитритлар, ўз вақтида овқатланмаслик, витамин С ва Е етишмаслиги , овқатни яхши чайнамасдан ютиш, алкогол, ортиқча овқат ейиш, ошқозон ракига олиб келса, ёғли ва қовурилган овқатлар, кам клетчаткали овқатлар, маринадалар ва бошқа ўткир овқатлар йўғон ичак ракининг сабабчиларидар. Шунингдек овқатланиш тартибини билмасдан, пала-партиш овқатланиш ошқозон-ичак касалликлари билан касалланишига сабаб бўлади. Ичак микрофлорасининг ўзгариши, гастрит, колит, энтероколит, яра касаллиги ва ёмон сифатли ўсма касалликларининг ривожланишига олиб келади.
Бир ривоятга кўра Ардашер Бобоко бир араб донишмандидан сўрабдилар:

    • Ҳар куни қанчадан овқат ейиш керак?

    • Юз дирҳамдан деб жавоб берибди донишманд.

    • Бундан қанча куч оласан? деб сўрабди Ардашер.

    • Шунча овқат сени кўтариб юришга етади, ундан ортиқ еганингни ўзинг кўтариб юрасан, деб жавоб берибди донишманд.

Бундан кўринадики қадим –қадимдан шарқона овқатланиш ўлчами
мавжуд бўлган, бу ўлчам бизнинг бугунги кунимиз учун ҳам сақланиб қолган. Инсонлар яшаш учун овқатланишлари лозим, кўп овқат еган киши овқатни эмас, овқат уни ейди. Овқатланишда эса тартибга ва рационал овқатланишга риоя қилиш, турли ҳил озиқ-овқат махсулотлари ва таомларининг ўзаро мослигига аҳамият берилса касалликларнинг олди олинади. Ҳар қандай инсон турмуш тарзи , миллий урф-одати, муҳити, иқлими, яшаш шароити, имконияти ва бошқаларни ҳисобга олган ҳолда ўз овқатланиш тартибини ҳал қилиши лозим.

    1. Download 0.54 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling