Тошкент давлат аграр университети Зооинженерия факултети 22-126 гурух талабаси Мирзаакбаров Мухаммадалининг
ҳафтадан юқори ёшдаги парранда учун меъёрлар
Download 214.91 Kb.
|
Парранда
- Bu sahifa navigatsiya:
- Товуқлар парваришида ёруғлик тартиби
- 100 грамм озуқа таркибидаги энергия алмашинуви (ОЭ) учун килокалорияда, қолганлари учун фоизда берилган
- 4-жадвал Товуқларни фазаларга бўлган ҳолда асосий озуқалар таркиби, %
- Бир бош товуққа кунига сарфланадиган озуқа сарфи меъёрлари
- 6-жадвал Тухум йўналишидаги товуқларни витаминларга бўлган талаби
17 ҳафтадан юқори ёшдаги парранда учун меъёрлар
Изоҳ: агар паррандахона поли тахтадан ясалган бўлса, парранда жойлаштириш зичлигини 8 бош/м2 гача кўпайтириш мумкин. 2-жадвал Товуқлар парваришида ёруғлик тартиби
Тухум кунига 4–5 марта, биринчиси эрталабки озуқа тарқатиш олдидан йиғилиши лозим. Гўнги ҳар куни йиғилади, товуқхона доим тоза бўлиши керак. Хона ҳавосида аммиак, водород сульфиди, карбонад ангидрид, азотли оксидларнинг меъёрдан ошиб кетиши, кислород миқдорининг камайиб кетиши кимёвий омилларга киради. Бу омиллар ҳам парранда маҳсулдорлигига салбий таъсир қилади. Тухум йўналишидаги товуқларни катакларда сақлаш ўзига хос афзалликларни беради. Паррандаларни катакда сақлаш ерда боқишга нисбатан бир неча устунликларга эга. Жумладан катак ускунасининг турига қараб бир неча баробар кўп паррандалар боқиш имконини беради. Бундай парваришлаш вақтни, озуқа сарфини тежайди ва тухумни сифатини яхшилайди. Паррандачиликда тухум берувчи товуқлар учун бир ярусли ОБН-1, икки ярусли ККТ, уч ярусли БКН-3, олти ярусгача бўлган ТЕХНА русумли катаклар, наслли тухум берувчи она товуқлар учун икки ярусли КБР-2 ва L112 русумли ускуналар қўлланилмоқда. Ҳозирги вақтда Германиянинг “MELLER”, “HELLMANN” ва “SALMET”, Италиянинг “FACCO”, Украинанинг “ТЕХНА”, Туркиянинг “KAVSAR”, Эроннинг “ARSAMKAR” компанияларининг технологик илғор анжомлари саноат паррандачилигининг замонавий талабларига тўлиқ жавоб беради. Хитой давлатида ишлаб чиқилган паррандачилик технологик анжомларига ҳам паррандачилар томонидан талаблар мавжуд. Товуқларни озиқлантириш- сифатли озуқалардан тайёрланиб, тўйимлилиги меъёрлар бўйича мувозанатлаштирилган озуқалардан фойдаланмасдан, товуқларнинг юқори маҳсулдорлигига ва яхши иқтисодий юқори самарадорликка эришиб бўлмайди. Товуқлар рационида энергиянинг асосий манбаи бўлиб донли озуқалар (маккажўхори, буғдой, оқжўхори, арпа, сули), ёғли озуқалар, маккажўхорига ишлов бериш чиқиндилари (глютен, муртак), ўсимлик ёғлари ва бошқалар хизмат қилади. Протеин манбаи сифатида (шрот, кунжара), гўшт–суяк ва гўшт–пат унларидан фойдаланган маъқул. Кўпинча балиқ унининг сифатсиз бўлиши товуқларга ўсимлик оқсили хомашёсини (ёғли соя, нўхат, шолғом, картошка оқсили ва шу кабилар) беришни тақозо қилади. Қуйидаги жадвалда товуқларга бериладиган озуқа меъёри, рацион таркиби миқдорига нисбатан фоиз ҳисобида берилган: Ишлаб чиқаришни арзонлаштириш, озуқаларни иқтисод қилиш учун парранданинг маҳсулдорлик даражасини инобатга олган ҳолда, озиқлантиришнинг уч фазали дастурига ўтишни тавсия қиламиз. 3-жадвал 100 грамм озуқа таркибидаги энергия алмашинуви (ОЭ) учун килокалорияда, қолганлари учун фоизда берилган
Товуқларнинг юқори потенциал генетик маҳсулдорлигига қатъий мувозанатлаштирилган озуқа ем орқали эришиш мумкин. Тухум вазнининг юқори бўлиши рациондаги хом протеин (оқсил), линолевая кислотаси ва метионин моддаларининг миқдор даражасига тўғридан тўғри боғлиқ бўлади. 4-жадвал Товуқларни фазаларга бўлган ҳолда асосий озуқалар таркиби, %
Бир рациондан, бошқа рационга ўтказишда товуқларнинг ёши билан эмас, балки тухум бериш маҳсулдорлигига қараб ўтказилади. Товуқларнинг тухум бериш мавсумида уларнинг ҳар 10 кунлик давр ичида товуқларни кунлик тухум бериш кўрсаткичлари ва тўйимли моддаларга бўлган талабларини инобатга олган ҳолда рацион таркиби мукаммаллаштирилиб борилади. Озуқа таркибини даврлар орасида тубдан ўзгартиришдан сақланиш лозим. Озуқанинг тавсия этилаётган тўйимлилик ўлчамлари унга биологик фаол моддаларни қўшиш меъёрлари албатта товуқларга бериладиган озуқаларнинг кунлик миқдори билан боғланиши керак. 5-жадвал Бир бош товуққа кунига сарфланадиган озуқа сарфи меъёрлари
Озуқа қўшимчалари-озуқа қўшимчалари рацион таркибига кирувчи асосий моддалардан иборат бўлиб витаминлар, микроэлементлар, ферментлар, антиоксидантлар ва каротиноидлар (тухум сариғи) ҳисобланади. Рацион таркибига кирувчи зарур бўлган асосий озуқа қўшимчалари миқдорлари ўзгариши ва бир-бирини қоплаши мумкин, шу билан бирга озуқанинг тўйимлилиги сақланиб қолади. 6-жадвал Тухум йўналишидаги товуқларни витаминларга бўлган талаби
1 тонна озуқа таркибидаги А, D3 витаминлари учун миллион ИЕ(интернационал бирлик)да, қолганлари учун граммда берилган. Download 214.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling