Тошкент Давлат Авиация Институти
Download 1.49 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 005ff87b7e617ae
3-чизма. Мақсадли стратегик жараён.
Агар фирма ишлаб чиқаришни ва бошқарув тизимини қайта қуришга муҳтож бўлса, унда стратегик режалаштиришнинг роли алоҳида юқоридир. Иккинчи босқичда фирманинг умумий мақсадлари тармоқлар ва бошқарув соҳалари бўйича ишлаб чиқилади ва фирманинг олий менежмент корпуси томонидан амалга оширилади. Бу мақсадлар аниқ ва унча узоқ бўлмаган муддатда муҳим йўналишлар, муҳим ишлаб чиқариш, унумдорлиги, молия даромадлилик материал ва муҳимресурслари бўйича аниқланади. Бу мақсадларни аниқлашда харажати муаммолар микдоридан фарқли кўрсаткичида акс эттирилади. Масалан, фойда олишни ўттан йилга қараганда 10% га ошириш ишлаб чиқариш сарф-харажатларини 7% га камайтириш ва бошқалар. Бу мақсадлар фирманинг катта ва кичик бўлинмаларида ҳамда бошқарувнинг ўрта ва қуйи бўғинларида бевосита амалга оширилади. Бу босқичнинг асл маъноси хизматчиларни якка мақсадларини аниқлашдан иборат. Шу билан бирга ушбу мақсадларга эришиш усул ва воситалари ҳам режалаштирилади. Фирманинг умумий мақсадларни ишлаб чиқиш, уларни ҳаётга тадбиқ этиш режаларини ишлаб чиқиш етарли даражада мураккаб жараён ҳисобланади. Чунки у бир мақсад бир нечта ташкилий муаммоларни ечилишини талаб этади. Муаммонинг самарали ечими кўп жиҳатдан мақсадни ким томонидан аниқлашга боғлиқ бўлади. Қуйида биз муаммони ечишнинг иккита вариантини келтирамиз: 1. Раҳбар ўз қўл остидагиларнинг мақсадларини аниқлайди. 2. Ушбу мақсадларни бажарувчи ходимлар мақсадни танлайди. 3. Мақсадларни бошлиқ ва ходимлар биргаликда ишлаб чиқадилар. 4. Ходимларнинг якка мақсадларини ишлаб чиқиш учун тегишли соҳадаги мутахассислар жалб қилинади. Биринчи вариант, агар раҳбар ўз ходимининг фаолият мақсадларини ишлаб чиқишни ўз зиммасига тўла олса, унда "бошқарув" тушунчаси "мен талаб қилгандай, мен хоҳлагандай бажар” тушунчаси билан алмашиниб келади. Агар бўйсинувчининг фикри ҳисобга олинмаса табиийки, бундай вазият можароли бўлиб қолади. Чунки раҳбар ёки бошлиқ ҳамма вақт ҳам ўзининг ходимини ва қобилиятини тўғри баҳолай олмаслиги мумкин. Download 1.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling