II - БОБ Стратегик бошқарув, режалаштириш ва танлаш
2.1. Стартегия ва стратегик бошқарув тўғрисида тушунча.
2.2. Стратегик режалаштириш ва унинг босқичлари.
2.3. Стратегияни танлаш ва уни амалга оширишни режалаштириш
2.4. Бозор иқтисодиёти шароитида Бизнес-режани ишлаб чиқиш.
2.5. Стратегияни танлаш
2.1. СТАРТЕГИЯ ВА СТРАТЕГИК БОШҚАРУВ ТЎҒРИСИДА ТУШУНЧА.
Стратегия сўзи грекча «strategos» иборасидан олинган бўлиб «генерал санъати»
маъносини билдиради. Бу атаманинг ҳарбий соҳадан кириб келганига таъжубланмаслик
керак Зеро, стратегия Александр Македонскийга бутун дунёни ишғол қилишга имкон
туғдирган.
Ўзбек тилининг изоҳли луғатида ҳам стратегия атамаси:
• «йирик ҳарбий операциялар ва умуман уруш олиб бориш санъати»;
• «ижтимоий-сиёсий курашга раҳбарлик қилиш санъати ва илми» маъносида
талқин этилган.
Ҳарбий соҳада ҳозир ҳам бу атама юқори қўмондонлик томонидан ҳарбий жараён
(операция)ларни режалаштириш санъати маъносида ишлатилади.
Истиқболни аниқ башорат қилиш учун стратегия зарурдир.
Стартегия-бу:
• истиқболни тадқиқ қилиш, турли сценарияларни таҳлил қилиш санъати;
• истиқболда рақобат курашида афзаллик берувчи ғоя;
• корхонанинг умум фаолияти (фонди, қуввати, ҳаражати, фойдаси ва ҳоказо)ни
назорат қилувчи кенг қамровли тизимдир.
Стратегия ўз ҳаракат доираси бўйича қуйидаги турларга бўлинади (1- схема)
1-схемадаги бош стратегия корхона вазифаларини рўёбга чиқаришнинг асосий
усулидир. Бундан ташқари корхонада қуйидаги стартегиялар ҳам ишлаб чиқилади:
• махсус стратегиялар;
• функционал стратегиялар;
• мужассамлаштирилган стратегиялар;
• диверсификациялашган стратегиялар.
Мўлжалланган
стратегия
Обдон ўйланган
стратегия
Амалга оширилган стратегия
Пайдо
бўладиган
стратегия
Амалга
ошмаган
стратегия
Do'stlaringiz bilan baham: |