Тошкент Давлат Авиация Институти


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/83
Sana24.01.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1118131
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   83
Bog'liq
kitob 005ff87b7e617ae

Бажарувчанликни назорат қилиш асосида бошқариш усули. Бу босқичда 
корхонанинг ўзгаришга бўлган таъсирланиши (реакцияси) воқеа содир бўлгандан сўнг 
пайдо бўлади. Бу реактив мослашув бўлиб, кўпгина корхона раҳбарларига хос. Аммо тез 
суръат билан содир бўладиган ўзгаришлар шароитида бундай усул ҳеч ҳам кўл келмайди. 
Экстраполяция қилиш асосида бошқариш усули. Бунда ўзгариш суръати 
тезлашади. Аммо истиқбол (келажак)ни фақат олдинги давр ўзгаришлари тенденциясига 
асосланиб экстрополяция қилиш йўли билан белгилаш мумкин (узоқ муддатли 
режалаштириш). 
Ўзгаришларни олдиндан башорат қилиш асосида бошқариш усули. Бу усул 
ўзгариш суръати тезлашиб, кутилмаган воқеалар содир бўлган ҳолларда шунга мос 
равишда стратегияни ишлаб чиқиш ёрдамида амалга оширилади (стратегик 
режалаштириш). 
Шошилинч ихчам царорларни қабўл қилиш асосида бошқариш усули. Бозор 
муносабатлари барча соҳаларга шиддат билан кириб келаяпти. Шундай шароитда турли 
туман вазифалар тезкор пайдо бўлади. Улар фақат узоқни кўзлаган ҳолда 
режалаштирилади ва бошқарилиш амалга оширилади (стратегик бошқарув). 
Умуман олганда стратегик бошқарув эволюцион тарзда стратегик режалаштириш 
бағрида пайдо бўлади ва унинг туб моҳиятини акс этади. У тубдан янги стратегияни 
қўллаш бўйича қийинчиликларга дуч келган корхоналар учун жуда ҳам қўл келади. 
 
2.2. СТРАТЕГИК РЕЖАЛАШТИРИШ ВА УНИНГ БОСҚИЧЛАРИ. 
Стратегик режа - бу корхона (фирма)га узоқ даврга берилган топшириқдир. Бундай 
режа фирма доирасидаги бошқа жорий, йиллик режалаштириш учун бошланғич нуқта 
бўлиб хизмат қилади. Стратегик режанинг асосий шакллари беш, ун йил ва ундан кўпроқ 
муддатларга мўлжалланган режалардир. 
Стратегик режанинг ўта муҳим ва зарурлиги қуйидагилар билан изоҳланади. У: 
• корхонанинг аниқ мақсадини аниқлашга ва шакллантиришга имкон беради; 
• корхонани ташқи муҳитга мослаштиришга ёрдам беради; 
• самарали бошқариш таркиби ва тизимини яратишга имкон беради; 
• улкан 
корхоналар 
таркибидаги 
барча 
бўғинларнинг 
фаолиятини 
мувофиклантиришга шароит туғдиради; 
• корхонанинг барча ресурсларини яъни ишчи кучи, молиявий, айланма ва асосий 
фондларни самарали тақсимотини таъминлайди ва ҳоказо. 
Стратегик режалаштириш менежерлар маҳоратини оширишда, уларнинг стратегик 
фиқолашини ўстиришда жуда катта мактаб ролини ўйнайди. 
Корхона мақсади ва вазифаларини амалга ошириш юзасидан батафсил, ҳар 
томонлама комплекс тўзилган режа стратегик режалаштиришнинг пировард натижаси 
ҳисобланади. Стратегик режа одатда корхонанинг юқори раҳбарияти томонидан ишлаб 
чиқилади. Уни хаётга тадбиқ қилишда эса бошқаришнинг барча бўғинлари иштирок 
этишади. 
Стратегик режалаштириш жараёни қуйидаги босқичларни ўз ичига олади (2-схема). 


24 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling