Тошкент Давлат Авиация Институти


Рақобат омилларини таҳлил


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/83
Sana24.01.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1118131
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   83
Bog'liq
kitob 005ff87b7e617ae

Рақобат омилларини таҳлил қилиш рақобатдош корхоналарнинг ҳатти-
ҳаракатларини кўзатишга, уларни назорат қилишга имкон беради. Бундай таҳлил 
моҳиятини қуйидаги саволларга жавоб топиш орқали билиш мумкин: 
• рақобатдош бозорга нимани таклиф қилаяпти? 
• ракобатдош нима қилаяпти ва нима қилиши мумкин? 
Рақобатдошларни таҳлил қилишда тўртта ташхисий зона ажратилади. Бўлар: 
• ракобатдошларнинг келгўси мақсадларини таҳлил қилиш; 
• ракобатдошларнинг жорий стратегиясини таҳлил қилиш; 
• ракобатдошларнинг истиқболдаги ривожланиш имкониятларини таҳлил қилиш; 
• ракобатдошларнинг кучли ва кучсиз томонларини таҳлил қилиш. 
Ракобатдошларнинг фаолияти ва ҳатти-ҳаракатларини назорат остига олиш корхона 
раҳбариятига ҳарқандай содир бўлиши мумкин бўлган ҳавфга тайёр бўлиб туришига 
имкон беради. 
Социал омиллар ўз таркибига ўзгариб турувчи ижтимоий қадриятлар, удумлар, 
муносабатлар ва феъл атворларни олади. Иқтисодий беқарорлик шароитида айни социал 
соҳада корхона фаолиятига салбий таъсир қилувчи ҳавфлар туғилади. Уларни бартараф 
этиш учун самарали таҳлил зарурдир. 
Халқаро омиллар ташқи савдо монополиясига барҳам берилган шароитда корхона 
учун ўта аҳамиятлидир. Зеро, улар халқаро бозорларга иштирок этиш хуқуқига эга 
бўлдилар. Корхона раҳбарлари шундай катта сегментда содир бўлаётган ҳолатларни 
кўзатиш, улардан огоҳ бўлиш ва корхона манфаатини кўзлаб ҳаракат қилиши лозим. 
Ташқи муҳит омилларини ҳисобга олиш: 
• чет эл ракобатдошларига қарши хукумат ҳимоясини аниқлашга; 
• ички бозорни мўстахкамлашга; 
• халқаро муносабатларни фаоллаштириш ва кенгайтиришга имкон беради. 
Шундай қилиб, ташқи муҳит таъсири менежерлар томонидан доимо катта эътибор 
беришини талаб қилади, шунинг учун у катта ҳажмдаги ахборотни ўрганиш асосида 
амалга оширилади ҳамда ўз вақтида тўғри қарор чиқариш учун аниқликни талаб қилади. 
3-жадвалда қайд қилинган омиллар миқёсида ташқи муҳит ҳавфи ва корхона имконияти 
тўғрисида маълумотлар келтирилган. 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling