Тошкент Давлат Авиация Институти
Download 1.49 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 005ff87b7e617ae
- Bu sahifa navigatsiya:
- БИЗНЕСНИНГ МУСТАҲКАМЛИГИВАТАРМОҚНИНГ ЖАЛБ ҚИЛУВЧАНЛИГИНИНГ ТАҚҚОСЛАМА ТАҲЛИЛИ.
РАҚОБАТЛИ ТАҲЛИЛ. (SWOT- таҳлил). Номланиши инглиз сўзлари
аббревиатурасидан ташкил топиб куч, заифлик, имконият ва хавфни билдиради. Таҳлил компаниянинг кучли ва кучсиз томонлари, потенциал бозор имкониятлари ва хавфларни таққослашга асосланади. Рақобат ҳолати таққослама жадвалининг тузилиши шундай кўрсаткичлар тизими ёки унинг қисмларига асосланиши керакки, улар компания ички таҳлили натижасини ўзида акс эттиради. Агар ҳар бир кўрсаткич рақобатчилар билан таққосланиб, беш баллик шкала бўйича баҳоланса ва жадвалга кўчирилса унда компаниянинг таққослама профилини қуриш мумкин, бунда компаниянинг рақобатчиларга нисбатан у ёки бу йўналишдаги устунлиги ёки камчиликлари яққол намоён бўлади. 7- жадвалда асосий омилларнинг наъмунавий рўйхати таққослама таҳлил учун келтирилган. Стратегик гуруҳлар таҳлили. Стратегик гуруҳлар деганда муҳум стратегик кўрсаткичларга бир хил стратегик муносабатларга эга бўлган тармоқ компаниялари йиғиндиси тушунилади. Стратегик гуруҳларнинг таҳлилида асосий эътибор тавсифга, узига хослиги ва рақобатчи компаниялар стратегиясига қаратилган. Асосий таҳлил қилинадиган саволлардан бири - компаниянинг маълум стратегик гуруҳга ўзининг фойдалилик даражаси билан тегишли бўлишидир. Умуман стратегик гурухлар таҳлили тармоқдаги табақалашган ҳолатни олишни таъминлайди ва компаниянинг гуруҳдаги ўрнини белгилайди. БИЗНЕСНИНГ МУСТАҲКАМЛИГИВАТАРМОҚНИНГ ЖАЛБ ҚИЛУВЧАНЛИГИНИНГ ТАҚҚОСЛАМА ТАҲЛИЛИ. Бу усул бизнес-портфел ва инвестиция йўналишини танлаш таҳлили учун ишлатилади. У бизнес мустаҳкамлиги таққослама таҳлилига (компаниянинг бозорда рақобатлашиш қобилиятига) ва тармоқнинг жалб қилувчанлигига асосланди. Рақобат ҳолати мустаҳкамлиги солиштирма таҳлилини ўтказиб, компаниянинг матрицадаги ҳолатини аниқлаш керак, кейин тармоқдаги рақобат ҳолатини ҳисобга олган ҳолда тегишли йўналишларни янада чуқурроқ ўрганиш лозим. Назорат саволлари: 1. Тармоқнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучлари қандай? 2. Бозор сегментацияси нима? 3. Истеъмолчилар мотивациясинима? 4. Истеъмолчиларнинг қониқтирилмаслиги қандай хавфларни вужудга келтиради? 5. Бозорни сегментация қилиш учун қандай йўналишлардан фойдаланилади? 6. Индустриал истеъмолчилар фаолиятида қандай бозор хавфларимавжуд бўлади? 7. Таъминотчилар томонидан қандай хавфлар келиб чиқади? 8. Альтернатив ўрнини босувчи - маҳсулотлар қандай хавф келтиради? 9. Тармоққа кириш ва ундан чиқиш тўсиқлари нима? 10. Кириш тўсиқларининг қандай турлари мавжуд? 11. Тармоқ таҳлилининг асосий мақсади нимадан иборат? 12. Товар ва тармоқнинг ҳаёт босқичи нима? 13. Турли туркумдаги тармокларнинг имкониятлари қандай таққосланади? 14. Корхона ички таҳлили нималарни қамраб олади? 15. Ички таҳлилнинг умумий кўринишини изоҳлаб беринг. 16. SWOT-таҳлилининг мазмуни нима? 17. Стратегик гуруҳлар таҳлили нима? 18. Бизнес мустаҳкамлиги ва тармоқнинг жалб қилувчанлик таққослама таҳлилининг мазмуни нимада? Download 1.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling