Тошкент Давлат Авиация Институти


 . 3.СТРАТЕГИКҚОИДАВАҚАРОРЛАР


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/83
Sana24.01.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1118131
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   83
Bog'liq
kitob 005ff87b7e617ae

3 . 3.СТРАТЕГИКҚОИДАВАҚАРОРЛАР 
Стратегик қарорлар компания фаолиятининг барча соҳаларини қамраб олади. 
Мулоҳазанинг тушунарли бўлиши учун компанияни тўртта бош компанентлардан 
иборат деб тасаввур қиламиз: 


74 

бизнес тизими

тузилма (таркиб) 

одамлар 

ташкиллаштириш маданияти
Бизнес тизими учта асосий йўналишни қамраб олиб,улар 
бошқарув жараёнида қабул қилинадиган қуйидаги қарорларга мос тушиши керак. 

сиёсат ва стратегияни шакллантириш, уларнинг амалга оширилиши устидан назорат 
қилиш 

инвестициялаш ва молиялаш 

асосий фаолият 
Асосий фаолият бу ўринда анча кенг тушунча бўлиб, барча ишлаб чиқариш 
йўналишларини ўз ичига олади. Уларнинг молиявий таъминоти, ресурслардан самарали 
фойдаланишга, бозордаги самарали ҳаракатга ҳамда тўғри баҳо сиёсатини ўрнатишга боғлиқ 
бўлади. Бу соҳада қарорлар қабул қилишнинг асосий стратегик йўналишлари қуйидагиларни 
ўз ичига олади: 

ресурслардан фойдаланиш 

бозорни танлаш ва бозор ҳолатини ўрганиш

рақобат ҳолатини шакллантириш 

баҳо стратегиясини шакллантириш 

самарали ишлаб чиқаришни таъминлаш 

асосий қувватлар ва иқтисодий дастакларни шакллантириш 

изланиш ва инжиниринг йўналишлари. 
Инвестиция қарорлари, компания қанча ва қайси йўналишларда 
инвестицияга эҳтиёж сезиши тўғрисидаги саволларга бериладиган жавоблар билан боғлиқ. 
Инвестициялар: 

бизнесни ривожлантиришга 

бозорда ўрнини сақлашга 

активларни сотиш ва бўлинмаларни қисқартиришга йўналтирилиши мумкин. 
Инвестиция жараёни хавф (таваккал) билан боғлиқ. Инвестор ўз капиталини 
келгусида ўсишини мақсад қилиб қўяди. Аммо ўсиш
кафолатланмаган, қўйилган пулларни 
йўқотишнинг хавфи ҳар доим мавжуд. Инвестор учун турли ҳил хавфлар мавжуддир ва 
уларнинг барчаси стратегик қарорларни ишлаб чиқишда баҳоланиши керак. 
Молиявий қарорлар энг аввало стратегияни амалга ошириш учун зарур бўлган 
молиявий ресурсларни қандай қилиб ва қаердан олиш масаласи билан боғлиқдир. Шуни 
эътиборга олиш керакки, ҳар қандай стратегия ҳақиқий олиниши мумкин бўлган молиявий 
ресурсларга йўналтирилган бўлиши керак. Бунда, стратегик сферадаги муҳим, ҳал қилувчи 
йўналиш бўлиб, ишлаб чиқариш фаолиятидан олинган фойдани (эгаларига дивидентлар, 
кредиторга фоизлар, тақсимланмаган фойда) тақсимлаш билан боғлиқ қарорлар ва 
капитал тизимини (молиявий дастак, хавф ва даромад нисбати) асослаб бериш билан 
боғлиқ, қарорлар асосий рол ўйнайди. 
Барча қарорлар компания эгалари манфаати учун қабул қилинади ва иқтисодий 
фойда олишга йўналтирилади. Натижада эса барча уч йўналишдаги қарорлар 
компаниянинг акционерлик қийматини оширишга йўналтирилган бўлиб, кўпчилик 
ҳолатларда пул маблағларининг келгусидаги ҳаркати билан ўлчаниши мумкин. 
Мазмунига кўра бу ғоя анча содда. Менежерлар ўз фаолиятларида ўзларининг барча 
қарорларини асослаб беришлари керак, стратегияни ҳам пул маблағлари ҳаракатининг 
иқтисодий фундаменти кўринишида. Стратегик алтернативларнинг сўнги натижаси 
иқтисодий кўрсаткичлардан фойдаланилган ҳолда баҳоланишига интилиш керак. Бу ҳар доим 
шундай бўлишини билдирмайди. Стратегик қарорларнинг қабул қилинишида асосий 
критериялардан бири сифатида жалб қилинган молиявий характерни кўриш мумкин. 


75 
Мисол учун, стратегик қарорлар компаниянинг бозордаги улушини сақлаш ёки кўпайтириш 
мақсадида қабул қилинган бўлиши мумкин. 
Шундай қилиб, «бизнес тизими» боғлами стратегияни ишлаб чиқишда, қайси 
йўналишларда ва қандай ҳажмда инвестициянинг амалга оширилиши, қандай 
манбалардан бизнеснинг молиялаштирилиши, асосий фаолият йўналиши ва бозордаги 
ҳаракатнинг қандай амалга оширилиши тўғрисида қарор қилиниши керак. 
Кейинги блок структурани шакллантириш билан боғлик бўлиб, нафақат 
ташкилий структурани балки ташкилотнинг ички ва ташқи маълумотлар оқимини 
ҳамда ташқи альнслар ва ташқи муҳитбилан барқарор фаолиятини боғловчи бошқа 
алоқаларни шакллантириши зарур. 
Компанияда ишловчи кишилар, компаниянинг стратегик лаёқатини асосий 
ташувчи ҳисобланади. Шунинг учун ҳам стратегик қарорлар корпоратив билим, 
тажриба, фаолият ва коммуникация тизимини шакллантирувчи барча саволларни 
қамраб олиши керак. 
Бошқа барқарор компанентлардан бири ташкилий маданият бўлиб, у 
компанияда нафақат бугунги кунда ишлаётган кишилар ҳиссасини, балки уни 
ташкил этган, унда илгари ишлаган ва барқарор одатлар, ўзини тутиш йўллари, 
қадриятларни яратган кишилар ҳиссасини ҳам акс эттиради. Янги стратегияни 
ишлаб чиқишда унинг ташкилий маданиятини ва йўлга қўйилган муносабатларга 
қанчалик таъсир этишини аниқ тассаввур қилиш керак. 
Стратегик қарорлар билан таъсиркўрсатиш мумкин бўлган компания 
фаолиятидаги турли хил йўналишлар мана шулардан иборат. 
Стратегик қарорлар нафақат компанияда содир бўлаётган ҳолатни, балки 
ташқи шароитнинг аниқ баҳоланишига ҳам таянади. Стратегик қарорлар 
асосининг яқинлашувини қуйидагилар ташкил этади: 
-Тармоқнинг жалб этиш қобилияти; 
-Компаниянинг бозор стратегияси; 
-Компаниянинг функционал ва стратегик соғломлиги;
Стратегик қарорларни лойиҳалашнинг умумий кўриниши ташқи таҳлилдан 
иборат бўлиб, 
унинг асосида бозорларнинг 
имкониятлари, хавфлари, 
тенденициялари ва стратегик масалалари ётади. Иккинчи ташкил этувчи ички 
таҳлил бўлиб, унинг асосида стратегик қобилиятлар ва ресурслар, стратег ик 
устунлик ва заифлик, стратегик муаммолар ўз ифодасини топали. Шундан сўнг 
стратегик алтернатив жамланмаси шаклланади ва компания фаолиятини 
таърифловчи турли ҳил стратегиялар баҳоланади, барча кўрсаткичлар спектори 
қамраб олинади. Шунинг асосида, содир бўлиши мумкин бўлган турли хил хавфлар 
баҳоланиб аниқ стратегияни танлаш амалга оширилади. Шундан сўнггина хусусий 
стратегияни қуриш даври ниҳоясига етади. Кейин бу стратегия, алоҳида 
ф ункционал бўлинмалар вазифалари ва қарашларини белгиловчи функционал 
стратегиялар жамланмасига айланади. Шундан кейин стратегияни тадбиқ этиш ва 
ижроси устидан назорат тизими шаклланади. Компанияда стратегик қарорлар қабул 
қилишнинг умумий кўриниши қуйидагилардан иборат. 
Стратегия учта муҳум шартларни қаноатлантириши керак. 
1. Стратегия актуал (замонавий талабларга жавоб берувчи) бўлиши керак. Демак, у 
бугунги кунда амал қилаётган бозор имкониятларига таяниши ва мавжуд потенциал 
хавфларни ҳисобга олиши ёки стратегик кўрабилишгатаяниши керак. 
2. Стратегия ҳаққоний (амалий) бўлиши керак. Демак, у компаниянинг ҳақиқий 
потенциалини, унинг ички имкониятлари ва ресурслари, кучли ва кучсиз томонларини 
ҳисобга олиши керак. 
3. Стратегия бажариладиган бўлиши керак. Демак, унга барча қизиқувчи томонлар - 
акционерлар, бошқарув ходимлари, компания хизматчилари қўшилиши ва унинг амалга 
оширилиши учун кучларини сарфлашга тайёр бўлиши ва бундан ташқари стратегияни 


76 
тадбиқ этиш ва барча бўлиши мумкин бўлган ўзгаришларни амалга оширувчи режа мавжуд 
бўлиши керак. 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling