Тошкент Давлат Авиация Институти


-жадвал  Япония ва АҚШ бошқариш тизимларининг тафсифномаси


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/83
Sana24.01.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1118131
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   83
Bog'liq
kitob 005ff87b7e617ae

9-жадвал 
Япония ва АҚШ бошқариш тизимларининг тафсифномаси. 
 
Япония 
АҚШ 
1. Умрбод ёлланиш тизими 
Қисқа муддатли ёлланма мехнат 
2. Хақ тўлаш ва тайинлашда катталик 
тамойили 
Якка (индивидуал) иш натижалари бўйича 
ҳак тўлаш 
3. Расмийлаштирилмаган, шаклланмаган 
назорат 
Расмийлаштирилган назорат 
4. Иш топширишни ноаниқ ёритилиши 
Иш топширишни аниқ ёритилиши 
5. Жамоатчилик масъулияти 
Индивидуал (якка) маъсулият 
6. Лавозим ва топшириқ йўқлиги 
Топшириқ лавозимга боғлиқ 
7. Мувофиқлаштириш ва хамкорликка 
асоий эътибор бериш 
Самарадорлик ва натижаларга асосий 
эътибор бериш 
8. Келишилган қарорлар (биргаликда қабул 
қилинган) 
Индивидуал қарорлар 
9. "Пасдан юкорига" бошқариш 
"Юқоридан пастга" бошқариш 
10. Ишлаб чиқаришда узлуксиз малака 
ошириш ва ўрганиш 
Махсус малака ошириш ва ўрганиш 
дастурлари мавжудлиги 
11. Янги ўқув юртларини 
Битирувчиларни ва тайёр 
битирувчиларниўзига жалб қилиш 
мутахассисларни ўзига жалб қилиш 
12. Узоқ муддатга мўлжалланиши 
Жорий натижаларга эътибор бериш 
Олдин биз стратегик режалаштириш ва режани амалга ошириш жараёнларини 
ўрганган эдик. Энди эса режани мослаштириб, келиштириш ва назорат қилишни 
ўрганамиз. Бу жараёнларнинг энг муҳим инструментлари (қуроли) - бу бюджетлар ва 
мақсадлар бўйича бошқариш. 
 
БЮДЖЕТЛАР. Режалаштиришнинг асосий вазифаларидан бири - бу 
ресурсларни мумкин қадар самарали тақсимлашдир. Режалар ресурслардан 
фойдаланишга тегишли харакатларни мақсадларга эришиш учун йўналтиришга ёрдам 
беради. 
Лекин режаларда айрим холларда жуда муҳим масалалар ечилмай қолиши 
мумкин: - қандай ресурслар мавжуд ва улардан қандай фойдаланиш керак, мавжуд 
бўлган ресурслардан фойдаланганда қандай мақсадларга эришиш мумкин ва эришиш 
мумкин эмас? 
Қандай ресурслар мавжуд эканлигини билиш учун раҳбарлар бюджетлардан 
фойдаланади. Бюджет инструменти "мақсадлар, стратегия, қоидалар" тизимига бевосита 
кирмаса хам у билан яқин боғланган. 
БЮДЖЕТ: бу сон жиҳатдан аниқланган мақсадларга эришиш учун, сон жиҳатдан 
тавсия этилган ресурсларни тақсимлаш усулидир. 


79 
Бюджетлар режалаштиришнинг кенг фойдаланиладиган қуролларидан биридир. Кўп 
ташкилотлар ўзининг мақсадлари ва стратегиясини ёзма равишда расмийлаштирмаса хам 
улар кўпинча бюджетларнинг мақсади ўзларининг чегараланган йўлларини, зарур 
буюмларини харид қилиш учун энг яхши тақсимлаш усулини топишади. 
Ресурсларни, мақсадларни сон жиҳатдан аниқлаш. Бюджетни тузишда биринчи қадам 
бу ресурсларни ва мақсадларни сон жиҳатдан кўрсатиш. Ўлчам бирлиги сифатида вақт 
бирлиги, меҳнат сарфлаш ёки натурал кўрсаткичлар (тонна, метр, барли) билан бирга 
энг куп фойдаланадиган ўлчам бирлиги бу пулдир. 
Сонли кўрсаткичлардан фойдаланиш раҳбарларга ташкилот фаолиятида 
ишлатилаётган хилма-хил элементларни билиш,таққослаш бирлаштириш имконини 
беради. Масалан: сизда оддий мақсад мавжуд: стипендия фондига " Пикник" ўтказиш учун 3 
минг доллар йиғиш - бу учун озик-овқат, столлар, реклама чипталари харид қилиш ва билетлар 
зарур. Сиз билетни қандай баҳода сотишингизни аниқлашингиз керак: 
Столларни ижарага олиш учун 200$ 
Реклама ва билетлар учун 10$
Озиқ - овқат ва одам учун 2$ 
Кўриниб турибдики билет баҳоси 2$ дан кам бўлмаслиги керак. Сиз билет баҳосини 
5$ бўлишини маъқул топсангиз қанча билет сотиб олиш зарур эканлигини ҳисоблашингиз 
мумкин. 300$ = (N 3$) - 300$ одамларни сони, 3$ бор, 1 билетдан озиқ - овқатни айиргандаги 
қолган фойда. Демак, 1100$ билет сотишингиз керак. 
Энди сизда 1500$ бор деб ҳисоблайлик. Бу маблағга сиз 600та одамни таклиф 
қилишингиз мумкин. Оладиган фойдангиз -1500$. 3000$ олишингиз учун сиз 2500$ 
сарфлашингиз зарур. 
2*600 + 300 =1500$ харажат 
5*600 – 1500 =1500$ фойда 
2*1100 + 300 = 2500 харажат 
5*1100 – 2500 = 3000 фойда 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling