Тошкент Давлат Авиация Институти


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/83
Sana24.01.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1118131
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   83
Bog'liq
kitob 005ff87b7e617ae

БЮДЖЕТ ТУЗИШ БОСҚИЧЛАРИ. 
1. Бош раҳбарият томонидан фирманинг умумий мақсадлариниэълон қилиш босқичи. Бу 
босқичда кўпинча олдиндан билиш мумкин бўлган кўрсаткич – бу сотиш ҳажми. 
2. Бўлимлар оператив смета ёки бюджетларини тузади. Улар маълум вақдга 
мўлжалланган бўлиш керак (6 ой, 1 йил). 
3. Бош раҳбарият таклиф қилинган бюджет ёки сметаларни таҳлил қилади, текширади. 
Бўлимлар эса уларни қайта ишлаб чиқади. Бу босқичда бош раҳбарият ресурсларни 
фирма ичида қайта таҳсимлаш билан шуғулланади. 
4. Пировард бюджетлар тайёрланади, унда ресурс ва маблағлар моддалар бўйича ҳисоб – 
китоб қилинади. Бу ҳисоб – китоблар қилинадианиқ ишчи ёки бўлим умумдорлиги 
билан таққосланади, назорат кўрсаткичлари эришиш мумкунлиги аниқланади. 
БЮДЖЕТЛАРНИ СТРАТЕГИЯГА МОСЛАШТИРИШ
Стратегияни амалга оширувчилар нафақат ким қанча фойда олишини, балки ҳар бир 
пул бирлиги максимум фойда келтиришини билим ва бюджетни тўлдириши керак. Маълумки 
ташкилот бўлинмалари стратегик режанинг ўзига тегишли қисмини бажариш учун муайян 
ресурсларга эга бўлиши лозим. Аниқроғи уларда ишни самарали бажариш учун етарли 
даражада жорий маблағлар ва малакали ходимлар бўлиши шарт. Бўлинмалар деталлашган 
босқичма – босқичхаракат дастурларини тайёрлаши, маълум топшириқларни бажаришнинг 
муддатларини белгилаши ва ким нима учун жавоб бериши кераклигини аниқлаш лозим. 
Стратегия режасини амалга оширувчилар стратегик маблағларга мос бюджетларни 
тақсимласа, унда режа мувафақиятли амалга 


80 
ошади. Бўлинмалар ресурсларга етарли даражада эга бўлмаса, стратегик режанинг 
ўзларига тегишли қисмини бажара олмайди. Агарда ресурслар меъёридан ошиб кетса
компания ресурслардан фойдаланишда исрофгарчиликка йўл қўйиши мумкин. 
Янги стратегия кўпинча бюджетларни қайта тақсимлашни талаб қилади. 
Стратегик ижро қилувчилар янги стратегик ташаббусларни ва устивор йўналишларни 
кўллаб-қувватлаш учун ресурсларни бир бўлимдан бошқа бўлимга ўтказишга тайёр бўлиши 
керак. Эски стратегиядаги муҳим бўлимлар янги стратегияда ҳаддан ташқари катта бўлиб 
кетиши ва катта маблағ ажратишни талаб қилиши мумкин. Айрим бўлимлар янги 
стратегияда муҳимроқ рол ўйнайди ва уларда ходимларга янги техникага бошқа ресурсларга 
мухтожлик кўпроқ бўлиши мумкин. Сметаларда уларнинг харажатлари ўртача 
даражадан юқорирок бўлиши керак. Стратегик ижро этувчилар айрим бўлимларнинг 
улушини камайтириш учун ресурсларни қайта тақсимлаши керак. 
Малакали раҳбарлар ресурсларни қайта тақсимлаш муаммоларини ечадилар. 
Масалан: корпорация раҳбарияти инженер Каррис гуруҳларни давлат лойҳалардан олиб 
фирманинг венчур бўлимларига йўналтиради. Худди шундай ғояларни "Боинг" 
компанияси ҳам ишлатади. 
Фирма мавжуд бюджетлардан фойдаланиб янги товарларни ишлаб чиқиш 
стратегиясини танласа унда ресурсларни тақсимлаш зарурияти унча сезилмайди. Бу холда 
бизнес режа пастдан келаётган ғояларга асосланиб тузилади. 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling