СИЁСАТ, ПРОЦЕДУРА, ҚОИДАЛАР УЛАРНИНГ НИСБАТЛАРИ.
Биз кўриб чиққан тушунчалар - сиёсат, процедура, қоидалар ўз моҳиятлари билан
ўҳшашдирлар.
Коидалар, качонки режаларнинг амалга оширилиши яъни топшириқни аниқ
бажарилишига боғлик бўлса, раҳбарият ҳеч қандай танлов эркинлигини қўлламаслиги
мумкин. Масалан ЦРУ ички хавфсизликни таъминлаш учун ишга фақат бетараф
шахсларни олиши керак. Шунинг учун у ҳар қандай кишини ишга ёллашдан олдин унинг
таржимаи ҳолини билиши, салбий натижаларга олиб келиш эҳтимоли бўлса,
раҳбарият танлов эркинлигини кўллаш лозим деб ҳисоблайди. Кўпгина ташкилотларда,
масалан, ходимлар муайян вақтда ўзларининг иш жойларида бўлишлари талаб
қилинади.
Майда, лекин муҳим муаммоларни ечишда ва мақсадларга эришишда бўйсинишнинг
юксак даражаси талаб қилинса, раҳбарият қоидалардан фойдаланади, қачонки раҳбарият
ходимлар харакатини чеклашни хоҳласа у қоидаларни ишлаб чиқади.
Қоидалар ўзига хос якка тартибда нима қилиш зарур эканлигини кўрсатади.
Қоидаларнинг процедуралардан фарқи, улар аниқ ва чегараланган масалага
мўлжалланган бўлади. Процедуралар эса бир нечта ўзаро боғлик кетма-кет
бажариладиган харакатларнинг мавжудлигини тақозо этади.
8-жадвалда қоида ва процедуралар ташкилот мақсадларига эришишга қандай таъсир
этиши кўрсатилган.
8-Жадвал
ҚОИДА ВА ПРОЦЕДУРАЛАРНИНГ МАҚСАДГА ЭРИШИШГА ТАЪСИР ЭТИШИ
1. Ходимларга харакатнинг шундай йўналишини курсатадики, натижада бу йўналиш
юксак эхтимоллик даражаси билан самарали булади ва максадга эришишни
таъминлайди.
2. Самаралик даражасини зарур булмаган такрорланишини истисно килиш йўли
билан амалга оширади.
3. Аник, вазиятда ходимлар нима килишини олдиндан билишга имконият яратади.
4. Олдинги натижалар ёки бошка гурух натижалари билан аник таккослашга имкон
беради (бир хил топшириклар, бир хил усуллар билан бажарилади ва улар доимий ёки
юксалиб бораётган самара билан бажарилиши шарт)
Do'stlaringiz bilan baham: |