Тошкент Давлат Авиация Институти


ТАРМОҚНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/83
Sana24.01.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1118131
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   83
Bog'liq
kitob 005ff87b7e617ae

 
ТАРМОҚНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ 
КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ТАВСИФЛАШ 
Тармоқни таҳлил қилишни, унинг асосий иқтисодии кўрсаткичларини 
тавсифлашдан бошлаш керак. Тармоқ деганда, биз маҳсулотлари бир хил бўлган ва ўзаро бир 
гуруҳ харидорлар учун курашадиган фирмалар гуруҳини тушунамиз. Бу ерда қуйидаги 
омилларни таҳлил қилиш керак: 

бозор катталиги; 

рақобатнинг кучлилиги (маҳаллий, минтақавий, миллий халқаро даражада); 

бозорнинг ўсиш суръати ва унинг босқичи (ўсиш бошланиши, тез ўсиш ва чўққига 
етиш, камолга эриши, тўйиниш, турғунлик, тушиш); 

рақобатчиларнинг сони ва уларнинг кучлилиги (тармоқда кўп майда компаниялар 
мавжудми ёки бир нечта йирик компаниялар фаолият курсатадими); 

ҳаридорлар сони уларнинг молиявий имкониятлари; 

интеграция "орқага" ёки "олдинга" кетяптими? 

тармоққа кириш ва чиқиб кетиш тўсиқлари мавжудми? 

тармоқда интеграция (кўшилиш) ёки дезинтеграция (ажралиш) мавжудми? 

технологик ўзгаришларнинг йўналишлари ва суръатлари; 

рақобатдаги фирмаларнинг маҳсулоти ёки хизмати кандай даражада табақалашган? 

компаниялар ишлаб чиқариш, маҳсулотни етказиш, маркетинг ва реклама 
тадбирларини амалга ошириш учун сарф қилинган харажатларни камайтира 
оладими? 

ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш учун ишлаб чиқариш қуввватидан тўла 
фойдаланиш ҳал қилувчи аҳамиятга эгами? 

тармоқдаги "ўрганиш тажриба" эгри чизиғи қандай турга эга. Ишлаб чиқариш 
ҳажми ошганда маҳсулотнинг ўртача нарҳи пасаядими? Тажриба орттириш 
натижасида-чи? 

тармоқда сармоялар сарф қилинаяптими? 

тармоқ даромадлари ўртача даражадан юқорими ёки пастми? 
Қуйидаги жадвалда симоб ишлаб чиқариш тармоғининг иқтисодий 
кўрсаткичлари таҳлил қилинган 
1.Жадвал 
Симоб ишлаб чиқариш тармоқнинг иқтисодий кўрсаткичлари 


86 
 
1. Бозор хажми: йиллик ишлаб чиқариш хажми – 4 млн.тн 
2. Бозор хажми: ўсиш суръати – йилига 2-3% 
3. Хаётий цикли ва босқичи: ёғилиш ва хоказо 
4. Тармоқда компаниялар сони: тахминан 30та компания 110 та корхона, ялни 
ишлаб чикариш қуввати – 4,5 млн. тн. Компанияларнинг бозордаги улуши 3-
21 % ни ташкил этади 
5. Истеъмолчилар: тахминан 2 минг камёвий фирмалар 
6. Вертикал интергация даражаси; аралаш; ўнтадан бешта йирик компаниялар 
"орқага" интеграциялашган (хомашё сотувчилар билан) ва "олдинга" ишлаб 
чиқарилган махсулотларнинг 50 % дан кўпроғини қондаш фирмалар харид 
қилади, бошқа компаниялар фақат қайта ишлаб чиқариш билан шуғулланади. 
7. Бозорга кириш ва ундан чиқиш енгиллиги: бозордан чиқиш учун капиталнинг 
энг кам хажмига қаттиқ талаб қўйилади (10 млн. доллар) ва харидорни 250 
миль радиус доирасида ушлаш керак. 
8. Технология инновация: технологияси бир хил, ёки секин ўзгаради. (йилига 
кимёвий ўзгаришлар ва ишлаб чиқаришни кўпайтириши ўртасида фарки 
сезилмайди) Йилига 1-2 турдаги янги махсулот жорий қилинади ва ишлаб 
чиқаришни ўсиши улар хисобидан рўй беради. 
9. Ишлаб чиқариш масштабидаги иқтисод: ўртача деярли хамма компания бир 
хил ишлаб чиқариш харажатларига эга, лекин катта хажмда махсулотни бир 
мижозга сотиш ёки катта хажмда харид қилиш хисобига фойда олиш 
мумкин. 
10. Тажриба эгри чизиғи: ушбу тармоқда хал қилувчи омил эмас. 
11. Ишлаб чиқариш қувватининг бандлиги: 90–100 % максимал даражада, 90 % дан 
кам бўлса, чегаравий харажатлар анча юқори бўлади. 
12. Тармоқнинг фойдалилиги тахминан ўртача даражада ёки ундан сал пастроқ, 
талаб пасайса бахо кескин пасаяди, лекин талаб ошганда баҳолар секин 
ошади. Фойдалилик талабга жуда боғлиқдир. 
2. Иқтисодий тавсифларнинг айримлари энг катта ахамиятга эга бўлиши мумкин. 
Масалан: капитални кўп талаб қиладиган тармоқларда компаниялар доимий 
харажатларни, асосий фондлардан интенсив фойдаланиш стратегиясини қўллаб 
камайтириши мумкин. Масалан: авиакомпаниялар, авиалайнерларни хавода бўлиш вақтини 
кўпайтириш хисобига билетлар бахосини пасайтириш, ўз даромадларини кўпайтириши 
мумкин. 
Ўрнини боса оладиган махсулотлар ишлаб чиқарувчи, мавжуд тармоқларда 
компаниялар доимий инновация стратегиясини танлаб илмий тадқиқот ва тажриба 
конструкторлик ишларига эътибор бериши ва маблағ ажратиши лозим. 
Ўргатиш ва тажриба ўртасидаги боғлиқлик мавжуд тармоқларда компания ишлаб 
чиқаришни максимал даражада кенгайтириш стратегиясини танлаши керак. Масалан: 
ярим ўтказгичлар ишлаб чиқаришда маҳсулот хажми икки баробар кўпайганда, маҳсулот 
таннархи 20 %га камаяди. Бир миллион микросхемалар ишлаб чиқарилганда маҳсулот 
таннархи 1 $ни ташкил этади. Иккинчи миллион ишлаб чиқилганда 80 центни ташкил 
этади. Тўрт миллион ишлаб чиқилганда 60 центни ташкил этади. 
Демак, тажриба самараси канчалик катта бўлса, ишлаб чиқаришнинг катта 
кумулиятив йиғилиб бориши хажмига эга фирма шунчалик катта рақобат кучига эгадир. 


87 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling