Тошкент Давлат Авиация Институти
Download 1.49 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 005ff87b7e617ae
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.2. СТРАТЕГИЯ ВА РАҚОБАТЛИ УСТИВОРЛИК
Назорат саволлари:
1. Тармоқлар қанақа белгилари билан бир-биридан фарқ қилади? 2. Тармоқнинг асосий иқтисодий кўрсаткичларини тушунтириб беринг? З. Тармоқдаги рақобатга субститут товарлар қандай таъсир кўрсатади? 4. А.Портернинг 5 рақобат кучлари моделини тушунтириб беринг? 5. Рақобат интенсивлигига қандай кучлар таъсир кўрсатади? б. Тармоққа кириш учун қандай тўсқинликлар бўлиши мумкин? 4.2. СТРАТЕГИЯ ВА РАҚОБАТЛИ УСТИВОРЛИК 1. Фирманинг рақобат стратегияси – бу бизнесга ёндошиш усуллари ва ташаббусларнинг ягона тизимидир. Унинг мақсади жуда ҳам соддадир – рақобатчиларга нисбатан интизомли ва ҳалол иш юритиб бозорда ўзининг харидорлар доирасини вужудга келтириш ва уни кенгайтиришдир. Рақобат стратегияси иш юритиш стратегиясига нисбатан тор тушунчага эга. Иш юритиш стратегияси нафақат рақобатни қандай қилиб олиб боришни аниқламасдан, балки бошқа соҳалардаги рақобатларни ва харакатларни кўрсатади. Рақобат стратегияси эса фақат рақобат курашига тегишлидир. Рақобат стратегияси бешта бўлиб қуйидагилардир: 1. Харажатлар бўйича етакчи бўлиш стратегияси. 2. Кенг табақалаштириш стратегияси 3. Оптимал харажатлар стратегияси. 4. Фокуслашган пастроқ харажатлар стратегияси. 5. Фокуслашган табақалаштириш стратегияси. ПАСТРОҚ ХАРАЖАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ Харажатлар бўйича етакчи бўлиши учун қиймат яратиш занжирида умумий харажат, рақобатчилар умумий харажатларидан пастроқ бўлиши зарур. Бунга икки йўл билан эришиш мумкин. 1) Рақобатчиларга нисбатан ҳамма операцияларни яхшироқ бажариш, харажатларга таъсир этадиган омилларни бошқариш. 2) Қиймат яратиш занжирини такомиллаштириш операцияларни бирлаштириш ёки харажат юқори бўлган бўғинларни бартараф этиш. Ушбу стратегия қуйидаги шароитларда яхши самара беради: Сотувчилар ўртасида баҳоли рақобат жуда ҳам кучли. Маҳсулот стандартли, барча истеъмолчилар дилига жавоб бериши мумкин. Харидорларнинг бир товар туридан бошқа товар турига ўтиб кетиши қўшимча харажат талаб қилади. Баҳога таъсир кўрсата оладиган харидорлар мавжуд. Лекин ушбу стратегия қуйидаги хавф-хатарлар билан боғлиқдир. Рақобатчилартехнологияни кескин ривожлантириб юборса, фирма рақобат устунлигини йўқотиб қўйиши мумкин. Фирма раҳбарияти фақат харажатларни пасайтириш ҳақида куюнса, у бошқа имкониятларни бой бериши мумкин. Харидорларнинг диди ва эҳтиёжи ўзгариб кетса, товарга талаб пасайиб кетиши мумкин. Фирма учун "пастроқ харажатлар" мутлақ ғоя бўлиб қолиши мумкин эмас. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling