Хўжалик юритувчи субъектлар узоқ муддатли молиявий инвестицияларни қуйидаги баҳоларда ҳисобга олиб боради:
харид баҳосида;
қайта баҳолашни ҳисобга олган қийматда;
қимматли қоғозлар портфели асосида аниқланадиган харид ва жорий қийматлар юзасидан энг кам баҳолашда.
5.
Инвестицияларни бухгалтерияда ҳисобга олиш тартиби
«Қимматли қоғозлар - бу уларни чиқарган шахс билан уларнинг эгаси ўртасидаги мулкий ҳуқуқларни ёки қарз муносабатларини тасдиқловчи, дивиденд ёки фоиз кўринишида даромад тўлашни ҳамда ушбу ҳужжатлардан келиб чиқадиган ҳуқуқларни бошқа шахсга бериш имкониятини назарда тутувчи пул ҳужжатларидир».
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР
акциялар;
облигациялар;
хазина мажбуриятлари;
депозит ва хазина сертификатлари;
векселлар;
ҳосилавий қимматли қоғозлар.
Акция (голландча actie сўзидан олинган бўлиб, қимматли қоғоз деган маънони англатади) - бу акциядорлик жамиятининг устав фондига муайян ҳисса қўшганликдан гувоҳлик берувчи, унинг эгасига фойданинг бир қисмини олиш ва, одатда, ушбу жамиятни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи қимматли қоғоздир.
Облигация (лотинча obligatio сўзидан олинган бўлиб, мажбурият маъносини англатади) - бу унинг эгаси қарз берганлигидан гувоҳлик берувчи, унга ушбу қимматли қоғознинг номинал қийматини унда кўрсатилган муддатда белгиланган (қатъий) фоиз тўланган ҳолда қоплаш мажбуриятини тасдиқловчи қимматли қоғоздир.
Хазина мажбуриятлари - бу уларнинг эгалари томонидан бюджетга пул маблағларини берганликларини тасдиқловчи ҳамда ушбу қимматли қоғозларга эгалик қилишнинг бутун муддати давомида белгиланган даромадни олиш ҳуқуқини берувчи давлат қимматли қоғозларидир. Улар жисмоний шахслар учун чиқариладиган қимматли қоғозлардир.
Депозит сертификатлари (инглизча certifikate of deposit) - бу пул маблағларини омонатга қўйилганлиги тўғрисида, омонатчига белгиланган муддат тугагандан сўнг депозит суммаси ва унга тегишли фоизларни олиш ҳуқуқини берувчи кредит муассасасининг гувоҳномасидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |