Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси
, Инвестициялар тўғрисида умумий тушунча
Download 299.1 Kb.
|
4-мавзу Инвестициялар ҳисоби(29.10)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Реал инвестициялар
1, Инвестициялар тўғрисида умумий тушунча.
ИНВЕСТИЦИЯ (лот. investio — ўраш) — иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида ўз мамлакатида ёки чет элларда турли тармокларга, ижтимоий иқтисодий дастурларга, инновация, тадбиркорлик лойиҳаларига узок, муддатли капитал киритиш (қўйиш). Пулнинг вақт (замон)га боғлиқ қиймати назариясига кўра, Инвестиция келажакда наф олиш мақсадида маблағлар қўйишдир. Инвестиция капитални муайян муддатга боғлашни ёки банд қилишни билдиради. Бундан асосий мақсад капитал қийматини саклаб қолиш ёки бўлмаса капитал қийматини вақтда ўстириб боришдир. Иқтисодий мазмуни жиҳатдан Инвестиция турли фаолиятларга сафарбар этилган моддий, номоддий бойликлар ва уларга бўлган ҳуқуқларни акс эттиради. Инвестиция сифатида пул, қимматли қоғозлар (акция, облигация, сертификат, вексель), ер, бино, иншоот каби бойликлар, интелектуал мулк бўлган илмий кашфиётлар, ихтиролар ва бошқалар ишлатилади. Инвестиция лойиҳаларига маблағ қўювчилар — инвесторлар давлат, компания, корхона, чет эллик фуқаролар, аҳоли ва бошқалар бўлиши мумкин. Унинг қуйидаги турлари мавжуд: Давлат Инвистицияси — давлат бюджети ва молия манбалари ҳисобидан киритилади; чет эл Инвестицияси — хорижий давлатлар, банклар, компаниялар, тадбиркорлар томонидан киритилади; хусусий Инвестиция — хусусий, корпоратив хўжалик ва ташкилотлар, фукаролар маблағлари, шу жумладан, шахсий ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан қўйилади. Инвестиция қўйилиш шаклига қараб қуйдаги Инвистицияларига бўлинади. - реал инвестициялар; - молиявий инвстициялар; - интеллектуал инвестициялар. Реал инвестициялар Реал Инвестиция — моддий ишлаб чиқариш (саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва бошқа) сохасига, моддий-ашёвий фаолият турларига узок, муддатли маблағлар қўйиш шаклларида амалга оширилади, бу корхона асосий воситаларини вужудга келтириш ва такрор ишлаб чиқаришга, шунингдек, моддий ишлаб чиқаришнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга қўшиладиган инвестициялардир. Бухгалтерия ҳисобида бу турдаги инвестициялар капитал қўйилмалар сифатида эътироф этилади. Download 299.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling