Тошкент давлат иқтисодиёт университети худойқулов садриддин каримович солиқ статистикаси ва прогнози
-Чизма. Солиқ тўловчи-жисмоний шахсни рўйхатга олиш варақаси
Download 1.53 Mb.
|
Дарслик ССП
- Bu sahifa navigatsiya:
- -Чизма. Солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида рўйхатга олинганлиги ва унга идентификация рақами берилганлиги тўғрисида ГУВОҲНОМА.
-Чизма. Солиқ тўловчи-жисмоний шахсни рўйхатга олиш варақаси.
Ушбу шакл туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясининг жисмоний шахсларга солиқ солиш бўлими (тузилмаси) масъул ходими томонидан ушбу давлат солиқ инспекциясининг солиқ ва мажбурий тўловларнинг тушумларини ҳисобга олиш, таҳлил қилиш ва маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлими (тузилмаси) масъул ходимига тақдим этилади. Ўз навбатида, ушбу масъул ходим томонидан солиқ тўловчи тўғрисидаги барча маълумотлар Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритилади. Маълумотлар Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларнинг ягона реестрида ишловдан ўтказилгач, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси томонидан жисмоний қуйида келтирилаётган шаклда Солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида рўйхатга олинганлиги ва унга идентификация рақами берилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилади.
-Чизма. Солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида рўйхатга олинганлиги ва унга идентификация рақами берилганлиги тўғрисида ГУВОҲНОМА. Солиқ тўловчи — жисмоний шахсни рўйхатга олиш варақасидаги маълумотлар ўзгарганда эса ушбу жисмоний шахс томонидан "Солиқ тўловчи — жисмоний шахсни рўйхатга олиш варақасидаги маълумотлар ўзгариш варақаси" шакл(11-илова) тўлдирилади. Жисмоний шахснинг мол-мулк, ер солиқлари ҳамда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ солиш объектлари тўғрисидаги маълумотлари асосида туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясининг жисмоний шахсларга солиқ солиш бўлими (тузилмаси) масъул ходими томонидан "Солиқ тўловчи — жисмоний шахснинг солиқларини ҳисобга қўйиш варақаси"(12-илова) тўлдирилади ҳамда ушбу давлат солиқ инспекциясининг солиқ ва мажбурий тўловларнинг тушумларини ҳисобга олиш, таҳлил қилиш ва маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлими (тузилмаси) масъул ходимига тақдим этилади ва мазкур маълумотлар Жисмоний шахсларнинг солиқ мажбуриятларини ҳисобга олиш дастурий мажмуасига киритилади. Туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари ҳамда адлия органлари томонидан рўйхатдан ўтказилмайдиган солиқ тўловчи — юридик шахсларни туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясида солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйиш учун солиқ тўловчи — юридик шахсларнинг мансабдор шахслари томонидан "Солиқ тўловчи — юридик шахсни рўйхатга олиш варақаси"(14-илова) тўлдирилади ҳамда ушбу давлат солиқ инспекциясининг юридик шахсларга солиқ солиш бўлими (тузилмаси) масъул ходими томонидан қабул қилиб олинади. Солиқ тўловчи — юридик шахснинг мансабдор шахси томонидан белгиланган тартибда Солиқ тўловчи — юридик шахсни рўйхатга олиш варақаси тўлдирилгандан кейин туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясининг юридик шахсларга солиқ солиш бўлими (тузилмаси) масъул ходими уни ушбу давлат солиқ инспекциясининг солиқ ва мажбурий тўловларнинг тушумларини ҳисобга олиш, таҳлил қилиш ва маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлими (тузилмаси) масъул ходимига тақдим этади. Ўз навбатида, ушбу масъул ходим томонидан солиқ тўловчи тўғрисидаги барча маълумотлар Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритилади. Маълумотлар Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларнинг ягона реестрида ишловдан ўтказилгач, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси томонидан солиқ тўловчи— юридик шахсга Солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида рўйхатга олинганлиги ва унга идентификация рақами берилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилади, солиқ тўловчи—юридик шахснинг алоҳида бўлинмасига белгиланган шаклда Солиқ тўловчи—юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида рўйхатга олинганлиги ва унга идентификация рақами берилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилади. Солиқ тўловчи—юридик шахсни рўйхатга олиш варақасидаги маълумотлар ўзгарганда, солиқ тўловчи—юридик шахснинг мансабдор шахси томонидан бундай ўзгаришлар юзага келган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда "Солиқ тўловчи-юридик рўйхат маълумотларидаги ўзгариш варақаси" (13-илова) шакли тўлдиради ва тегишли тартибда расмйилаштирилиб қўйилади. Солиқ тўловчи—юридик шахс тўғрисида қўшимча маълумотлар юзага келганда солиқ тўловчи — юридик шахснинг мансабдор шахси томонидан "Солиқ тўловчи—юридик шахс тўғрисида қўшимча маълумотлар варақаси" тўлдирилади. Солиқ тўловчиларни Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестридан чиқариш Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 83-моддасига кўра, қуйидаги тартибда амалга оширилади: солиқ тўловчи— жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикасининг резидентлари — улар вафот этгандан кейин, башарти солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятлари уларнинг меросхўрлари томонидан тўлиқ узилган ёки солиқ қарзи белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилган бўлса; солиқ тўловчи—юридик шахслар—Ўзбекистон Республикасининг резидентлари—улар тугатилганидан кейин, башарти солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбурияти тўлиқ узилган ёки солиқ қарзи белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилган бўлса; Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари—уларнинг Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритилишини белгилаган ҳолатлар бекор бўлган, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбурияти тўлиқ узилган тақдирда ва шу кабилар. Yuridik shaxslarni davlat ro’yxatidan o’tkazuvchi organlar, ro’yxatdan o’tkazilgan joydagi davlat soliq xizmati organiga ushbu yuridik shaxslar davlat ro’yxatidan o’tkazilgan kundan e’tiboran o’n kundan kechiktirmay tegishli yuridik shaxslarning davlat reyestridan ko’chirma topshiradi. Mazkur organlar davlat soliq xizmati organiga tegishli yuridik shaxslarga taalluqli davlat reyestriga kiritilgan har qanday o’zgartishlar to’g’risida ham bunday o’zgartishlar kiritilgan kundan e’tiboran o’n kundan kechiktirmay ma’lum qilishi lozzim. Litsenziya va (yoki) boshqa ruxsat etuvchi hujjatlar beradigan organlar bunday hujjatlar berilgan shaxslar joylashgan yerdagi davlat soliq xizmati organlariga shunday hujjatlar berilganligi hollari haqida ma’lum qilishi, shuningdek mazkur hujjatlar bekor qilinganligi, ularning amal qilishi to’xtatib turilganligi yoki tugatilganligi to’g’risida ma’lumot berishi shart. Ichki ishlar organlari o’zlari joylashgan yerdagi davlat soliq xizmati organlariga pasportlar berilganligi, shu jumladan yo’qotilgan yoki amal qilish muddati o’tgan pasportlar o’rniga pasportlar berilganligi faktlari haqida, bekor qilingan pasportlar to’g’risida har oyda ma’lum qilishi lozim. Ko’chmas mulkka bo’lgan huquqni davlat ro’yxatidan o’tkazuvchi organlar har yili 1 fevralgacha o’zlari joylashgan yerdagi davlat soliq xizmati organlariga tegishli hududda joylashgan yer uchastkasi va boshqa ko’chmas mulk, uning mulkdorlari (egalari) to’g’risida 1 yanvar holatiga ko’ra ma’lumot berishi, shuningdek yer uchastkasi va boshqa ko’chmas mulkka bo’lgan huquqlar yil davomida yuzaga kelganda - mazkur ko’chmas mulkka bo’lgan huquqlar davlat ro’yxatidan o’tkazilgan kundan e’tiboran o’n kun ichida ma’lum qiladi. Suv resurslarini hisobga oluvchi organlar suvdan foydalanish yoki suv iste’moli joyidagi davlat soliq xizmati organlariga 1 fevraldan kechiktirmasdan o’tgan yil yakunlari bo’yicha o’lchov asboblarisiz foydalanilgan suv hajmlari to’g’risida xabar qilishi shart. Davlat notarial idoralari tegishincha ko’chmas mulk oldi-sotdi shartnomalari, mol-mulk ijarasi shartnomalari tasdiqlanganligi va ijara haqi miqdori, shuningdek meros qilib olish yoki hada tarzida fuqarolarning mulkiga o’tayotgan mol-mulk qiymati to’g’risida ko’rsatilgan notarial harakatlar amalga oshirilgan kundan e’tiboran o’n kundan kechiktirmay o’zlari joylashgan yerdagi davlat soliq xizmati organlariga ma’lum qiladi. Yer resurslarini hisobga oluvchi va (yoki) baholovchi organlar yer uchastkasiga nisbatan huquqi yuzaga kelgan (tugatilgan) shaxslarni ko’rsatgan holda yer uchastkasiga nisbatan huquq berilganligi (tugatilganligi) hamda qishloq xo’jaligi yerlarining normativ qiymati to’g’risida yer uchastkasi joylashgan yerdagi davlat soliq xizmati organlariga ma’lum qilishi lozim. Foydalanishga berilgan yer qa’ri uchastkalarining davlat hisobi yuritilishini amalga oshiruvchi va (yoki) yer qa’ri uchastkalaridan foydalanish huquqlarini davlat ro’yxatidan o’tkazuvchi organlar o’zlari joylashgan yerdagi davlat soliq xizmati organlariga yer qa’ri uchastkasi joylashgan yer hamda mazkur yer qa’ri uchastkasidan foydalanish huquqi berilgan shaxs to’g’risidagi axborotni yer qa’ri uchastkasidan foydalanish huquqi ro’yxatdan o’tkazilgan (hisobga olingan) kundan e’tiboran o’n kun ichida ma’lum qiladi. Qimmatli qog’ozlar markaziy depozitariysi har oyda, hisobot oyidan keyingi oyning 10-kunidan kechiktirmasdan O’zbekiston Respublikasi Davlat soliq qo’mitasiga depozitariylarda ro’yxatga olingan aksiyalarga doir bitimlar to’g’risidagi axborotni taqdim etishi shart. Banklar yuridik shaxslar va yakka tartibdagi tadbirkorlarga faqat ular davlat soliq xizmatining tegishli organida hisobga qo’yilganligini tasdiqlovchi hujjatni ko’rsatgan taqdirda bank hisobvaraqlari ochishi mumkin va hisobvaraqlar ochilganligi to’g’risida o’sha organga keyingi kundan kechiktirmay ma’lum qiladi. Bojxona organlari har oyda eksport-import operatsiyalari, shuningdek tovarlar harakati haqidagi ma’lumotni davlat soliq xizmati organlariga ma’lum qiladi. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling