Тошкент давлат иқтисодиёт университети худойқулов садриддин каримович солиқ статистикаси ва прогнози


Буюк Британия иқтисодий ва социал тадқиқотлар Миллий институти давлатлараро макроиқтисодий модели (NiGEM, 2001)


Download 1.53 Mb.
bet35/77
Sana21.02.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1219050
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   77
Bog'liq
Дарслик ССП

Буюк Британия иқтисодий ва социал тадқиқотлар Миллий институти давлатлараро макроиқтисодий модели (NiGEM, 2001). Мазкур модел Буюк Британия иқтисодий ва социал тадқиқотлар Миллий институти томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, ҳажми ва объектларни қамраб олиниши жиҳатдан жуда йирик ва мураккаб моделлардан бир саналади. Моделда 35 та давлат ва 13 та ҳудудларнинг(давлатлараро) иқтисодиётини қамраб олган бўлиб, ушбу жараёнлар 3677 тенгламаларда, уларнинг 448 таси муракаб эконометрик тенгламаларга асосланган ҳолда таҳлиллар қилинган ва прогноз кўрсаткичлари аниқланган. Модел алоҳида бюджет блокига эга бўлиб, унда бюджетнинг даромадлари сифатида солиқлардан бюджетга тушумларнинг прогнози масалаларига ҳам алоҳида эътибор берилган, шунингдек, давлатларнинг солиқ тизими борасидаги сиёсатининг хусусиятлари таҳлили берилган. Солиқларни прогноз қилиш жараёни эгри ва тўғри солиқлар бўйича алоҳида, жисмоний ва юридик шахслар тўлайдиган солиқларни ҳам тўғри ва эгри солиқлар бўйича гуруҳланган ҳолда солиқлар базаси ва солиқ ставкаларига боғлиқ ҳолда амалга оширилган ҳамда уларнинг давлат бюджети харажатларига боғлиқлиги жараёнлари таҳлил қилинган. Моделнинг яна бир фискал хусусияти шундаки, бюджет тақчиллигини бошқариш жараёни солиқлар бўйича солиқ ставкларини ўзгартиришига боғлиқлиги асосланган.57
"Европабанки"нинг евроҳудуд давлатлари модели( AWM,2001). Модел ўз номига кўра асосан евроҳудуд таркибига кирувчи давлатларнинг иқтисодиётни қамраб олади. Модел евроҳудуд мамлакатлари иқтисодиётини бир бутун объект сифатида унинг ривожлантиў тенденциялари ва прогноз кўрсаткичларини аниқлаб берган. Моделда 84 та тенгламалардан фойдаланилган бўлиб, асосий эътибор иқтисодий агентлар ўртасидаги мувозанатнинг ўзгариш омиллари ҳисоблаб чиқилган. Модел алоҳида фискал блогига эга бўлиб, унда асосий масалалар сифатида бошқа моделлардаги каби давлат харажатлари мазмуни, унининг молиявий асоси сифатида солиқлар ва уларнинг прогнози, давлат қарзларини бошқаришда солиқлар ва бошқа молиявий манбалардан фойдаланиш жиҳатлари иқтисодиётнинг бошқа элементлари ва агентлари билан боғлиқликда кўриб чиқилган.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling