Тошкент давлат иқтисодиёт университети худойқулов садриддин каримович солиқ статистикаси ва прогнози


-Чизма. Корхоналарда солиқларни режалаштириш, солиқ потенциали ва солиқларни прогноз қилиш жараёнларининг ўзаро боғлиқлик даражалари


Download 1.53 Mb.
bet70/77
Sana21.02.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1219050
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   77
Bog'liq
Дарслик ССП

-Чизма. Корхоналарда солиқларни режалаштириш, солиқ потенциали ва солиқларни прогноз қилиш жараёнларининг ўзаро боғлиқлик даражалари.
Корхоналарда солиқларни режалаштириш жараёни аввало корхона фаолиятини тўғри бошқариш ва молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш мақсадида амалга оширилсада, бошқа томондан у корхоналар, тармоқлар ва ҳудудлар доирасида солиқ потенциалини аниқлашга ва шу орқали солиқларни прогноз қилиш жараёнига таъсир қилади, қолаверса корхоналар томонидан тўланадиган солиқларнинг бюджетга бир маромда келиб тушишини таъминлайди. Келтирилган чизмадан кўринадики, корхоналарда солиқларни режалаштириш жараёни солиқ прогнозига таъсири икки томонлама касб этган. Бир томондан солиқ потенциалини аниқлашга хизмат қилиб солиқларни прогноз қилишга таъсир қилган бўлса, бошқа томондан солиқларни прогноз қилиш жараёни натижаларига қараб белгиланган солиқ сиёсати йўналишлари корхоналарнинг молиявий сиёсати орқали солиқларни режалаштиришга таъсир қилади. Бу учала жараённи тўғри ташкил этиш бюджет-солиқ сиёсатида мақсад қилиб белгиланган вазифаларни бажаришга таъсир қилади.


Таянч сўз ва иборалар:
Потенциал, солиқ потенциали, молиявий потенциал, солиқ ресурслари, молиявий ресурслар, солиқ потенциалини баҳолаш, солиқ потенциали омиллари, репрезентатив солиқ тизими, корхоналарда солиқларни режалаштириш, корхонанинг солиқ мажбуриятларини бажариш коэффициенти, солиқ мажбуриятлари, корхоналарда солиқ мажбуриятларини бажариш модели, корхонага нисбатан ўртача солиқ ставкаси, корхона тўлайдиган барча солиқлар ва мажбурий тўловларнинг солиқ базаси ҳажми, шубҳали(дебитор) қарзлар сўммаси, солиқ қарздорлиги сўммаси, корхонанинг солиқ потенциали, ҳудудий ялпи маҳсулот, ЯИМнинг ўртача ўсиш коэффициенти, ўртача солиқ юки даражаси, "Солиқ паспорти", солиққа тортиладиган ресурс, регрессия таҳлили, "солиқ ресурсларининг ўртача қиймати", "солиқ потенциали индекси", Солиқ потенциалига таъсир қилувчи омиллар классификацияси.
Назорат учун савол ва топшириқлар:

  1. Потенциал ва солиқ потенциали тушунчаларининг моҳияти нимадан иборат?

  2. Молиявий потенциал ва солиқ потенциал нимаси билан фарқ қилади?

  3. Солиқ ресурслари ва молиявий ресурслар деганда нимани тушунасиз?

  4. Солиқ потенциалини баҳолаш деганда нима тушунилади?

  5. Солиқ потенциалига таъсир қилувчи қанақа омиллар мавжуд?

  6. Репрезентатив солиқ тизими деганда нима тушунилади?

  7. Хорижий давлатлар солиқ потенциалини аниқлаш механизмларини айтиб беринг.

  8. Корхоналарда солиқларни режалаштириш деганда нима тушунилади?

  9. Сизнингча ҳудуднинг солиқ потенциалини қандай тартибда аниқлаган маъқул? Ўзингизнинг вариантингизни шакллантиришга ҳаракат қилиб кўринг.

  10. Корхонанинг солиқ мажбуриятларини бажариш коэффициенти қандай аниқланади?

  11. Солиқ мажбуриятлари деганда нима тушунилади?

  12. Корхоналарда солиқ мажбуриятларини бажариш моделининг моҳиятини тушунтириб беринг.

  13. Корхонага нисбатан ўртача солиқ ставкаси нима дегани?

  14. Ҳудудий ялпи маҳсулот деганда нима тушунилади?

  15. ЯИМнинг ўртача ўсиш коэффициенти қандай аниқланади?



Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling