Тошкент давлат иқтисодиёт университети худойқулов садриддин каримович солиқ статистикаси ва прогнози
Ўзбекистон бюджет-солиқ тизимида солиқ потенциалини аниқлаш механизмига концептуал ёндошув
Download 1.53 Mb.
|
Дарслик ССП
6.5. Ўзбекистон бюджет-солиқ тизимида солиқ потенциалини аниқлаш механизмига концептуал ёндошув
Солиқ потенциали бюджетни режалаштириш жараёнида катта аҳамиятга эга. Чунки, солиқ потенциалини тўғри баҳолаш солиқ тушумларини аниқроқ тарзда прогноз қилишга имкон яратади. Юқорида кўриб ўтилганидек, Республикамиз бюджет-солиқ тизимида солиқ потенциалини аниқлашнинг ягона методи бўйича меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилмаган, ваҳоланки, бюджетнинг солиқли даромадларини режалаштиришда ҳам бу жараён унчалик эътиборга олинмайди. Аммо, солиқ хизмати органларида солиқ тушумларини прогноз қилиш жараёни аниқ расмий қабул қилинган методлар асосида амалга ошираладики, ушбу методларда ҳам солиқ потенциалини баҳолаш механизмлари унчалик эътиборга олинмаган. "Солиқлар ва солиққа тортиш" йўналишида таҳсил олаётган талабалар келгусида солиқ хизмати органларида фаолият кўрсатишларида солиқ тушумларини прогноз қилиш жараёнида албатта ҳудудларнинг солиқ салоҳиятини аниқлашга дуч келади ва уни аниқлаш(баҳолаш) тартибларини билиши уларнинг касбий савиясини янада оширади. Ушбуларни эътиборга олиб қуйида Республикамиз иқтисодиётида солиқ салоҳиятини аниқлашнинг айрим концептуал ёндошувларни келтириб ўтиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Ушбу концептуал ёндошувлар кўпроқ илмий ёндошув бўлиб, уни танқидий қабул қилиш ва янада такомиллаштириш мумкин. Солиқ потениалини аввало миллий иқтисодиёт даражасида аниқлаш муҳим бўлади. Солиқ потенциални миллий иқтисодиёт доирасидаги ҳажмини аниқлаш учун эса қуйидаги формулани таклиф этилади: Умумий СП Бу ерда: ЯИМ-ялпи ички маҳсулот; ЯИМстм-ЯИМнинг солиққа тортилмайдиган қисми; ЯИМўк-ЯИМнинг ўртача ўсиш коэффициенти; ЎСС- ўртача солиқ ставкаси. Ўз навбатида ЯИМстм=ЯИМ-СИ-СҚ-ДСТ (2), Бу ерда: СИ-солиқ қонунчилиги бўйича берилган солиқ имтиёзлари сўммаси; СҚ-солиқ тўловчилар томонидан бюджетга солиқ тўловлари бўйича жами қарзорлик сўммаси; ДСТ-турли хил сабабларга кўра баҳсли тарздаги ундирилмаган солиқ сўммалари ҳажми. Мазкур ёндошувнинг моҳияти шундан иборатки, бошқа муаллифларнинг солиқ потенциалининг асосий манбаи ЯИМ эканлигини қўллаб-қувватлаган ҳолда миллий иқтисодиёт доирасидаги солиқ потенциалини ЯИМнинг асосий қисмидан ҳисоблаш мақсадга мувофиқ. Албатта ЯИМнинг солиққа тортилмайдиган қисмини аниқлашда Давлат солиқ қўмитаси томонидан ҳар йили мониторинг тарзда ҳисоблаб бориладиган берилган солиқ имтиёзлари сўммаси, солиқ тўловчилар томонидан ҳисоблаб қўйилган аммо, тўланмаган қарздорлик сўммаси, шунингдек, солиқ тўловчилар ва солиқ хизмати органлари томонидан солиқларни ундириш борасидаги солиқ қонунчилиги нормаларини турлича талқин этилиши оқибатида судларда кўрилаётган ишлар ҳажмидаги солиқ сўммаларини осон аниқлаш имкони мавжуд, чунки, бундай сўммаларнинг аниқ ҳажми таъкидлаганимиздек солиқ хизмати органларида мавжуд бўлади. Ўртача солиқ ставкаси ва ЯИМнинг ўртача ўсиш коэффициентларини эса камида 5 йиллик кўрсаткичларга асосланиш керак бўлади. ЯИМнинг ўртача ўсиш коэффициентлари кўрсаткичи эса Давлат статистика қўмитаси томондан ҳар йили аниқлаб борилади. Ўртача солиқ ставкасини эса жаҳон амалиётида қўлланганидек, барча солиқлар бўйича солиқ тушумлари сўммасини ушбу солиқларнинг солиқ базаларига нисбати сифатида аниқлаш мумкин. Бу методнинг афзаллиги шундаки, унда қўлланиладиган аксарият кўрсаткичлар доим тегишли органлар(солиқ қўмитаси ва статистика қўмитаси) томонидан ҳисоблаб борилади ва улар асосида солиқ потенциалини тез ҳисоблаш мумкин. Шу билан биргаликда бу ерда мураккаблик шундан иборат бўладики, ўртача солиқ ставкасини аниқлашда зарур бўладиган жами солиқ базалари сўммасини аниқлаш солиқ хизмати органлари мутахассислари томонидан малакали тарзда ҳисоблаб чиқиш талаб этилади акс ҳолда эса солиқ потенциалини аниқлашга салбий таъсир этиб қолиши мумкин. Шунга қарамасдан умумий солиқ базаси сўммасини жами солиқ тушумларининг ўртача солиқ ставкасига нисбати сифатида ҳам олиш мумкин. Келтирилган ушбу методнинг моҳиятига соф математик тарзда ёндошиш керак эмас, солиқ солиқ потенциалини ҳажмини кўпайтириш учун солиқ имтиёзлари сонини қисқартириш шарт бўлмайди. Бунга бошқача ёндошиш керак бўлади, яъни солиқ имтиёзларининг самарадорлик кўрсаткичларини доимий мониторинг қилиш асосида солиқ тўловчилар томонидан суистеъмол қилинган ва иқтисодиётга самара бермаётган солиқ имтиёзларини қисқартириш лозим бўлади ва албатта баҳсли тарздаги ундирилмай қолинаётган(амалиётда бундай баҳсли жараёнлар йиллаб чўзилиб кетиш ҳоллари ҳам мавжуд) солиқ сўммаларини камайтириш зарур. Бунинг учун эса солиқ тўловчиларнинг солиқ маданияти ва солиқ қонунчилиги борасидаги билимларини ошириш лозим бўлади. Миллий иқтисодиёт даражасида солиқ потенциалини аниқлашнинг бошқача метод билан ҳам ҳисоблаш мумкин. Мазкур метод реал солиқ потенциалини аниқлашга хизмат қилади. Яъни: РСП=(ЯИМ*СЮўр)-(ДБИХ)-(БИ)-(БТ)-(СҚ)-(СИ) (3), Бу ерда: РСП -реал солиқ потенциали; СЮўр- ўртача солиқ юки даражаси(%да); ДБИХ-давлат бюджетидан бюджет ташкилоти ходимларига ажратилган иш ҳақи харажатлари; БИ-бюджетдан қилинган марказлаштирилган инвестицияларга қилинган харажатлар; БТ-бюджетдан юридик ва жисмоний шахсларга берилган трансферт тўловлар сўммаси; СҚ-солиқ тўловчилар томонидан солиқ қарздорлиги сўммаси; СИ-солиқ тўловчиларга берилган солиқ имтиёзлари сўммаси. Умумий тартибда ЯИМдаги солиқ юкининг улуши аслида солиқ потенциалини маълум даражада(номинал солиқ потенциали) кўрсатади. Аммо, уни маълум бир кўрсаткичларга корриктировка(қайта тузатиш) қилиш унинг реал ҳажмини кўрсатади. Номинал солиқ юкидан реал солиқ юкини ажратиб олиш учун ундан давлат бюджетидан бюджет ташкилоти ходимларига ажратилган иш ҳақи харажатлари, бюджетдан қилинган марказлаштирилган инвестицияларга қилинган харажатлар, бюджетдан юридик ва жисмоний шахсларга берилган трансферт тўловлар сўммаси, солиқ тўловчилар томонидан солиқ қарздорлиги сўммаси, солиқ тўловчиларга берилган солиқ имтиёзлари сўммасини ажратиб ташлаш лозим бўлади. Бу ерда яна шу нарсага ҳам эътибор бериш керакки, бюджетдан қилинадиган трансферт тўловлари маҳаллий бюджетларга ҳам тегишли бўлиб, уни чегириш мақсадга мувофиқ эмас, сабаби улар солиқ потенциалининг таркибига кирмайди, аммо иш ҳақига қилинган харажатлар эса уни олувчиларнинг даромадларини кўпайтиради ва улар албатта солиқ потенциали ҳисобланади. Реал солиқ потенциалини аниқлаш давлат бюджетидан қилинадиган харажатларни режалаштиришда аниқ ҳолатни кўрсатиб беради. Солиқ қарздорлигини ҳам эътиборга олишнинг зарурлиги шундаки, ушбу сўммаларнинг умумий тенденцияси уларга мувофиқ равишда бюджетдан молиялаштиришни амалга оширмасликни ифодалайди, яъни уларни эътиборга олмаслик бюджетдан молиялаштиришда муаммолар келтириб чиқаради. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, мазкур методга зарур бўладиган кўрсаткичлар камида 5 йиллик даврни қамраб олиши зарур бўлади. Миллий иқтисодиёт даражасида солиқ потенциали ҳажмини аниқроқ аниқлаш учун эса унинг ялпи кўрсаткичларини аниқлаш етарли бўлмайди. Бунинг учун эса ҳудудий, тармоқ ва корхоналар доирасидаги солиқ потенциалини аниқлашни тақозо этади. Ҳудудларнинг солиқ потенциали аввало уларнинг солиқ ресурсларига боғлиқ бўлади. Таъкидлаш керакки солиқ ресурслари солиқ потенциалидан кенгроқ ҳажмда бўлади ва ўз ичига солиқ потенциалини ҳам олади. Шу боисдан ҳудудларнинг солиқ потенциалини аниқлашда солиқ ресурсларидан келиб чиқиш зарур бўлади: ҲСП= ҲСР*ЎСС* ЯИМўк. (4), Бу ерда: ҲСП-ҳудуднинг солиқ потенциали; ҲСР-ҳудуднинг солиқ ресурслари; ЯИМўк- ЯИМнинг ўртача ўсиш коэффициенти. Ўз навбатида ҲСРнинг ҳажми ялпи ҳудудий маҳсулотга ҳудудда жойлашган солиқ тўловчилар томонидан юқори бюджетга тўланган умумдавлат солиқлари сўммасининг чегирилгани ва юқори бюджетдан ҳудудда жойлашган юридик ва жисмоний шахсларга берилган барча турдаги трансферт тўловлари ҳажми сўммасининг қўшилгани натижаси сифатида аниқланади, яъни: ҲСР= ҲЯМ-(УДС)+(ТТ) (5), Бу ерда: ҲЯМ - ҳудудий ялпи маҳсулот; УДС- юқори бюджетга ўтказилган умумдавлат солиқлари ТТ-юқори бюджетдан ҳудуддаги юридик ва жисмоний шахсларга барча турдаги трансферт тўловлари. Ушбу методнинг моҳияти шундан иборатки, ҳудуднинг солиқ потенциалини аниқлашда унга таркибий жиҳатдан ёндошилади. Юқори бюджетга ўтказиладиган умумдавлат солиқлари гарчи ҳудуддаги солиқ тўловчиларнинг молиявий ресурси бўлсада, аммо бу ерда ҳудудий ёндошув бўлганлиги туфайли уни чиқариб ташлаб лозим бўлади. Чунки, юқорида айтиб ўтганимиздек, ҳудудий солиқ потенциалини аниқлашдан яна бир мақсад бюджетлараро муносабатларни тартибга солишда ҳудудларнинг ҳақиқий имкониятларини аниқлаш керак бўлади. Мазкур метод эса ҳудудга нисбатан давлатнинг бюджет сиёсатининг йўналишларини аниқлашга ёрдам беради. Ўз навбатида эса охирги беш йил давомида ҳудуд маҳаллий бюджети ва унда жойлашган корхона ва аҳолига юқори бюджетдан берилган трансферт тўловларини солиқ ресурслари таркибида ҳисобга олиш керак бўлади. Сабаби бу маблағлар трансферт тўловини олувчиларнинг даромадлари манбаи сифатида ҳудуднинг молиявий ресурсларини кўпайтиради. Мазкур жараёнда яна муҳим нарса миллий иқтисодиёт даражасида инфляция даражасини эътиборга олишдир. Чунки, солиқ ресурслари ва потенциали аслида номинал ялпи ҳудудий маҳсулотга нисбатан ҳисобланади, демакки, инфляциянинг ўртача даражаси эса солиқ потенциалининг ҳажмини оширади, шу жиҳатдан юқорида келтирилган (5) формуламиз қуйидаги кўринишга эга бўлади: ҲСР= (ҲЯМ-(УДС)+(ТТ))*ИД (6). Бу ерда: ИД-миллий иқтисодиётда инфляциянинг ўртача 5 йиллик даражаси(коэффициентда). Ушбу метод орқали ҳудудларнинг солиқ потенциалини аниқлашда зарур бўладиган ахборот манбалари ҳудудий статистик бошқармаси, молия бошқармаси ҳамда солиқ хизмати органларининг кўрсаткчилари ҳисобланади ва тегишли кўрсаткичларни аниқлаш учун маълумотлар эса айтиб ўтилган органларнинг фаолиятида доимий ҳисоблаб ва мониторинг қилиб борилади. Корхоналар доирасида солиқ потенциалини аниқлаш солиқ потенциалини аниқлашнинг энг муҳим зарурий шарти ва мураккаб бўғинидир. Корхонада ишлаб чиқариш жараёни содир бўлади, фойда шаклланади, қўшилган қиймат асосан корхона кесимида юзага келадики, булар солиқ потенциалининг барча даражалари учун муҳим манба ҳисобланади. Аммо корхона доирасида солиқ потенциалини аниқлаш миллий ва ҳудудий даражадан фарқли равишда анчайин қийин жараёндир. Чунки, корхонадаги такрор ишлаб чиқариш жараёнига жуда кўп омиллар таъсир қилади, улар эса корхонанинг молиявий фаолиятига бевосита ва билвосита таъсир қилади. Корхоналар доирасида солиқ потенциалини аниқлаш қуйидаги икки методдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз. Биринчи методнинг моҳияти шундаки, у корхонанинг молиявий кўрсаткичларининг корхонага келиши ва чиқиб кетишига асосланади, яъни: КСП=ЯТ+БТ+ДММ+ТМ-СҚ-ДҚ (7), Бу ерда: КСП- корхонанинг солиқ потенциали; ЯТ-ялпи тушум(даромад) ҳажми; БТ-бюджетдан олинган молиявий ёрдам(қайтарилмайдиган) ҳажми; ДММ-даъво муддати ўтган ва корхонага балансига қабул қилиш мумкин бўлган маблағлар ҳажми; ТМ-юқори ташкилот ёки давлат томонидан текинга берилган мол-мулк ва номоддий қийматликлар; СҚ-солиқ қарздорлиги сўммаси; ДҚ-шубҳали(дебитор) қарзлар сўммаси. Формуладан кўринадики, бюджетдан олинган молиявий ёрдам(қайтарилмайдиган) ҳажми, даъво муддати ўтган ва корхонага балансига қабул қилиш мумкин бўлган маблағлар ҳажми, ташкилот ёки давлат томонидан текинга берилган мол-мулк ва номоддий қийматликлар ва шубҳали(дебитор) қарзлар сўммаси доимий юзага келадиган молиявий ресурслар бўлмасада, аммо улар аксарият корхоналар(бюджетдан олинган молиявий ёрдамдан ташқари) фаолиятда учрайди, ва уларни ҳудудлар ва бутунича иқтисодиёт доирасида оладиган бўлсак, умумий ёки ҳудуднинг солиқ потенциалини аниқлашда сезиларли таъсирга эга. Шу билан биргаликда корхоналарнинг дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг ўртасидаги тафовутнинг домиий ёки онда-сонда вужудга келиши тенденциясини ҳам эътиборга олиш лозим. Агар, бундай тафовут кредиторлик қарзларининг кўплиги туфайли вужудга келиб, у доимий характерга эга бўлиб қолган бўлса, албатта ана шу сўмма ҳажмига корхонанинг солиқ потенциали камаяди деган хулосага келиш мумкин. Корхоналарнинг солиқ потенциалини аниқлашнинг кейинги методи сифатида солиқ базасига асосланган ҳолда солиқ потенциалини баҳолашнинг қуйидаги механизмини келтирлади: КСП=∑СБ*ЎСС*ЎИД*(±ТК) (8). Бу ерда: ∑СБ-корхона тўлайдиган барча солиқлар ва мажбурий тўловларнинг солиқ базаси ҳажми(сўмда); ЎСС-корхонага нисбатан ўртача солиқ ставкаси(фоизда); ЎИД-ўртача инфляция даражаси(коэффициентда). ТК-тузатувчи коэффициент. Ушбу метод ҳар бир корхонанинг солиқ потенциалини аниқлашга мўлжалланган бўлиб, унда корхона ҳисобчиси томонидан бюджетга ҳисобланган ва тўланган солиқларнинг солиқ базаларига асосланади. Корхона томонидан тўланадиган ҳар бир солиқ тури бўйча солиқ базасини корхона ҳисобчиси томонидан тегишли бухгалтерия ҳисобварақлари маълумотлари асосида ҳисоблаб чиқиш мумкин. Ушбу методда энг муҳим жараён солиқ базаларини тўғри аниқлаш ҳамда тузатувчи коэффициентларни қўллаш ҳисобланади. Ушбу тузатувчи коэффициентлар камайтирувчи ва оширувчи характерда бўлиши мумкин. Агар корхонанинг ишлаб чиқариш ҳажми охирги уч ёки беш йилда камайиш тенденциясига эга бўлса, у коэффициентларда(аввалги йилларга нисбатан) ҳисобланиб, солиқ потенциали натижасига кўпайтирилади, агар ишлаб чиқариш жараёнида ўсиш бўлса тескари ҳолат қўлланилади. Ушбу метод корхонанинг аниқ, яъни бухгалтерия ҳисоби маълумотларига асосланганлиги туфайли у анча ишончли натижаларни берадики, солиқ хизмати органлари томонидан ҳеч бўлмаганда йирик ва "донор" корхоналарнинг фаолиятини уларнинг молиявий ҳисобот маълумотлари асосида таҳлил этиш ва солиқ потенциалини ҳисоблаб бориш ҳудуднинг солиқ потенциалини тўғри баҳолашга ҳамда солиқ тушумларининг прогноз кўрсаткичларини объектив аниқлашга имкон яратади. Шу билан биргаликда мазкур метод асосида аниқланган натижалар корхона бошқаруви учун ҳам муҳим манба бўлиб хизмат қилиши шак-шубҳасиздир. Солиқ потенциалини тадқиқ қилишда унинг солиқ юки даражаси билан боғлиқлиги даражасини ҳам эътиборга олиш лозим бўлади. Солиқ потенциали ва солиқ юки даражаси ўртасидаги боғлиқлик солиқ потенциалининг солиқ прогнози билан боғлиқлигига ўхшаш, яъни улар бир бирига ўзаро акс таъсирда бўлади. Солиқ потенциалини тўғри аниқлаш ва унинг тактик ва стратегик йўналишларини белгилаб олиш ўз навбатида давлатнинг солиқ юки борасидаги сиёсатининг тактик ва стратегик йўналишларини белгилашага асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. Ўз навбатида солиқ юкининг ўзини таҳлил қилиш ва унинг даражасини ҳудудлар, тармоқлар, корхоналар, жисмоний шахслар ҳамда фаолият турлари бўйича таҳлили бошқа томондан уларнинг солиқ салоҳиятини ҳам маълум даражада баҳолайди ҳамда солиқ потенциали даражасига мос ҳолда(яъни солиқларнинг адолатлилик тамойили бузилмаган ҳолда) солиқ юкининг даражаси ўртасидаги мувофиқликни кўрсатиб беради, шу билан биргаликда эса табиий шароитлар, давлатнинг кўмаги натижасида солиқ потенциали ошган ҳудудлар(тармоқ ва корхоналар)да солиқ юкининг даражасини ошириш солиқларнинг адолатлилик тамойилининг бузилмаслигини ҳам кўрсатиб беради. Аммо, уларнинг фарқли жиҳатлари шундаки, солиқ потенциалини оширишда субъектив омилларга нисбатан объектив омилларнинг роли кўпроқ, солиқ юкида эса аксинча унинг даражаси асосан субъектив омилларга яъни давлатнинг бюджет-солиқ сиёсатига кўпроқ боғлиқ бўлади. Демак, уларнинг даражасига омилларнинг таъсири турлича бўлиб, аммо уларнинг ўзаро боғлиқлиги тўғридан тўғри мутоносибдир. Солиқ потенциали муаян объектда(миллий ва ҳудуд, тармоқ, корхона) доирасида молиявий ресурсларни солиқ қонунчилиги асосида бюджетга жалб қилиниш имкониятларини кўрсатиб берса, солиқ юки эса солиқ потенциали аосида аниқланган молиқ ресурсларининг қанча қисмини бюджетга олинганлигининг ҳақиқий натижасини ифодалаб беради, яъни бу ерда солиқ юки солиқ потенциалининг амалий реализациясини кўрсатиб туради. Таъкиданганларга асосланиб айтиш лозимки, солиқ юкини борасидаги солиқ сиёсатини ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишда солиқ потенциалининг даражасини эътиборга олиш бир томондан солиқ сиёсатининг самарадорлигини кўрсатса, бошқа томондан солиқ потенциалларидан самарали фойдаланиш имконияти яратиб, солиқ тўловчилар ва бюджет ўртасидаги ўзаро манфаатларнинг кесишув чегараларини қисқартиради. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling