Тошкент давлат иқтисодиёт университети худойқулов садриддин каримович солиқ статистикаси ва прогнози
Download 1.53 Mb.
|
Дарслик ССП
НПР =ΣНБ i* t i /100 ,
Бу ерда: НПР — ҳудуднинг солиқ потенциали, (пул қийматида); НБ — солиқ базаси, (пул қийматида); i t — i турдаги солиқнинг энг юқори ставкаси %; n — солиқ турлари сони; i — солиқ тури. Келтирилган иккала метод ҳам молия йилига нисбатан ҳисобланган бўлиб, унда Молия вазирлигининг маълумотларига асосланади. Аммо таъкидлаш лозимки, И.Горский томонидан келтирилган иккинчи метод аввалгисига қараганда бироз аниқликни изоҳласада аммо, бунда ҳам ҳақиқий солиқ тушумларига асосланган бўлиб, сифат кўрсаткичларнинг ўзаро боғлиқлиги таъсири эътиборга олинмаган. Шу билан биргаликда солиқ турлари бўйича солиқ базалари қиймати солиқ хизмати органлари томонидан ҳисоблаб чиқилади. Бунда солиқ базаларини ҳисоблаб чиқиш анча мураккабдир. Чунки, солиқ базалари нафақат қиймат шаклида, шунингдек, физик кўрсаткичларни(масалан транспорт воситаларининг от кучи шу кабилар) ҳам ҳисобга олишни тақозо этади, бу эса молия ва солиқ органларининг маълумотлари ўртасида ноаниқликлар келиб чиқиши мумкин ва солиқ потенциалининг кўрсаткичини объективлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. И.Горскийдан фарқли равишда О.В.Богачева солиқ потенциалини аниқлашда солиқ базасининг ўрнига аҳоли жон бошига тўғри келадиган ўртача даромад, ҳудудий ялпи маҳсулот ҳамда умумий солиқ ресурсидан фойдаланишни тавсия қилади. Муаллифнинг фикрича бу турдаги маълумотлар ягона орган статистика органлари томонидан барча ҳудудлар кесимида аниқланиб, улардан фойдаланиш маълумотларнинг бузиб кўрсатилишининг олди олинади ва солиқ потенциалини объективли бўлишини таъминлайди.120 Бироқ, муаллиф таъкидлаган кўрсаткичлар ҳақиқатан ҳам солиқ потенциалини аниқлашга етарли даражада аҳамиятга эга бўлсада, унда аҳоли даромадларининг барча манбаларини акс эттириш имкони йўқ, шунингдек, хизматлар соҳасидаги даромад манбаларини ҳам бу кўрсаткичларда тўлиқ акс эттирилмайди(масалан, туризмдан олинган даромадлар), бундан ташқари норезидентларнинг ҳудуддан олган даромадлари ҳам бу кўрсаткичларда акс эттириш қийин, шу туфайли бундай кўрсатикчлар ҳам бирдан бир кўрсаткич сифатида қабул қилиб бўлмайди. Шу билан биргаликда аксарият давлатларда (жумладан, Ўзбекистонда ҳам) корхоналар рўйхатдан ўтган ҳудуд бўйича солиқ мажбуриятларини бажарадилар, бу эса ҳудудларнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти таркибига асосланиб солиқ потенциалини аниқлайдиган бўлсак, у ҳолда ҳудудий ялпи маҳсулот солиқ тўловлари ўртасида фарқ мавжуд бўлиб қолади. Жами солиқ ресурсллари кўрсаткичини қўллайдиган бўлсак, у ҳолда юқори бюджетдан қуйи бюджетларга берилган трансферт шаклидаги тўловларни чиқариб ташлаб лозим бўлади, ўз навбатида юқори бюджетдан берилган(юридик ва жисмоний шахсларга) ушбу суммалар ҳудуднинг ҳам ялпи маҳсулотида акс этган бўлади, демак, бу ерда ҳам қайта ҳисоб-китоблар қилиш зарур бўлади. Бу ерда яна бир муаммо борки, у ҳам бўлса юқорида қисқа таъкидлаганимиздек, солиқ тўловчиларнинг ялпи даромадининг корхона фаолият кўрсатаётган ҳудуднинг ялпи маҳсулотида акс эттирилиши, унинг солиқ мажбуриятлари эса корхона рўйхатдан ўтган ҳудудга тўланиши бўлиб, бунда бир ҳудуднинг ялпи ҳудудий маҳсулотидаги солиқ потенциали улушининг камайиштиришни тақозо қилса, бошқа ҳудуднинг ялпи маҳсулотида эса акс этмайди қолишидир, бу ерда солиқ потенциалини аниқлашда эса қайта ҳисоб-китоблар қилишни тақозо этадики, бу физик жиҳатдан анча мураккаб жараёндир. Солиқ потенциалини тармоқлар бўйича аниқлаш анча мураккаб иш ҳисобланади. Чунки, ҳар бир тармоқнинг ўз ишлаб чиқариш технологиялари билан фарқланса, уларда молиявий кўрсаткичларнинг шаклланиши ва аниқланиши ҳам бир-биридан фарқ қилиши мумкин. Тармоқлар бўйича солиқ потенциаланини аниқлаш борасида Россияда маълум бир тажрибалар амалга оширилган. Россия Молия вазирлиги ва Статистика давлат қўмитаси билан ҳамкорликда томонидан ишлаб чиқилган "солиқ ресурсларининг ўртача қиймати" ва "солиқ потенциали индекси" кўрсаткичларига асосланиб ҳар бир тармоқнинг ўртача солиқ потенциали ҳисобланади. Солиқ потенциали индекси эса бу ҳудудда аҳоли жон бошига ишлаб чиқилган қўшилган қийматнинг ҳажмини ифодалайди, шу жиҳатдан мазкур кўрсаткич ҳар бир ҳудуднинг мамлакат миқёсидаги ўртача солиқли даромадларидан қанча фарқланишини кўрсатиб беради.121 Тармоқлар бўйича солиқ индексининг ўртача коэффициенти иқтисодиётнинг умумий даражаси ва тармоқ ривожланишининг ҳолатидан келиб чиқиб ўзгариб туради. Қайси тармоқда қўшилган қиймат қўпроқ бўлса коэффициент даражаси ҳам юқори бўлади. Масалан, Россиялик иқтисодчиларининг ҳисоб-китобларича 2007-20012 йиллар оралиғида тармоқлар бўйича коэффициент ўртача қуйидагини ташкил қилган: саноатда-0,265-0,269; қурилишда: 0,163-0,184; қишлоқ хўжалигида-0,066-0,0587; хизматлар соҳасида-0,113-0,117 ва ҳакозо. Ушбуларга асосланган ҳолда ялпи солиқ ресурси ҳажми қуйидаги формулани юзага келтиради:122 ЯСР=0,265*ЯҲМсаноат+0,163*ЯҲМқурилиш+0,066*ЯҲМқиш.хўж+0,113*ЯҲМхизматлар. Бу ерда: ЯСР-ялпи солиқ ресурси(қиймат шаклда), ЯҲМ-ялпи ҳудудий маҳсулот(тармоқ бўйича, қиймат шаклда). Мазкур аниқланган қиймат эса маълум давр оралиғидаги ёки ҳисобот даврининг аввалги йил(лар)га даврдаги солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар(солиқ ставкаларининг камайтирилиши ёки оширилиши, солиқ имтиёзларининг кўпайтиришли(камайтирилиши) шу каби омилларни ҳисобга олган ҳолда кузатувчи коэффициент(ҳисобланаётган даврдаги бюджет даромадларининг базис йилидаги солиқ ресурслари ҳажмига нисбати)ни кўпайтириш орқали қайта корриктировка қилинади. Аниқланган натижа эса солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолдаги ялпи солиқ ресурсларини ифодалайди. Ушбу метод тармоқлар бўйича ялпи солиқ ресурсини аниқлашга хизмат қилиши табиий. Аммо, унинг айрим камчиликлари ҳам мавжудки, улар жумласига унда қўлланиладиган ҳисоб-китобларнинг мураккаблиги, шунингдек, айрим тармоқлардаги йирик корхоналарнинг фаолияти айнан шу тармоққа мос келмаслиги, яъни у бошқа тармоқ номенклатурасидаги маҳсулотларни ҳам кўпроқ ишлаб чиқариш мумкин, бунда эса қўшилган қиймат ҳажми бир неча тармоққа тегишли бўлиб қоладики, буни ҳисобга олиш жуда мушкул вазифа бўлиб, провардида тармоқлар ўртасидаги қўшилган қийматни аниқ қилиб ҳисоблаш имкони йўқолади. Бундан ташқари ушбу методда ҳудудий кесимда бюджетлараро муносабатларни тартибга солишда солиқ потенциалининг ролини акс эттириб бўлмайди, ваҳоланки, солиқ потенциали даражаси бюджет трансфетрларини тақсимлашда энг муҳим омиллардан бири саналади. Айрим иқтисодчилар солиқ потенциалини аниқлашда миллий хўжалик ва ҳудудлар кесимидаги жараённи боғлиқлик ҳолда ёндошиш лозим деб ҳисоблайдилар. Ушбу ёндошув тарафдорлари бўлган Климова Н.И., Михеева Н.Н., С.А. Суспицынлар солиқ потенциалини аниқлашнинг қуйидаги методини таклиф қилишади:123 НП v,t,r,b= Бу ерда: где НП v,t,r,b — ҳудуднинг солиқ потенциали(пул қийматида); Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling